Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети


-мавзу. Оила-никоҳ муносабатларда замонавий тенденциялар



Download 1,39 Mb.
bet26/54
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#183920
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54
Bog'liq
2 5240046502700649371

7-мавзу. Оила-никоҳ муносабатларда замонавий тенденциялар
Режа

  1. Оила институти трансформацияси.

  2. Никоҳ муносабатларининг замонавий шакллари ва турлари.

  3. Оила ва никоҳ муносабатларининг парчаланишига таъсир кўсатувчи глобал омиллар.

  4. Аёллар мустақиллиги ва оилавий муносабатлар қурилишида ўзгаришлар.

  5. Ташқи техноген омилларнинг оила ва никоҳ муносабатларига таъсири.

Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигининг янада ошиб бориши анъанавий жамиятдан замонавий (модерн)лашган жамиятга ўтиш жараёни давомида янада долзарб аҳамият касб этди. Зеро, жамиятнинг замонавийлашуви жараёни дастлаб ривожланган ғарб давлатлари ижтимоий қиёфасини ўзгартирган бўлса, кейинчалик бутун дунёда янгиланишлар занжирини ҳосил қилди. Бу жараён бир-бири билан узвий боғлиқликдаги сиёсий, иқтисодий, интеллектуал трансформациялар маҳсули сифатида жамият ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олди. Индивиднинг шахсий ва касбий ҳаётида кечаётган гендер муносабатлар бундан мустано қолмади.


Илмий адабиётларда келтирилган жинслараро тафовут доирасидаги стратификацион тасниф асосида хотин-қизлар социомаданий қиёфасидаги ўзгаришлар таҳлил этилиб, қуйидаги хулосага келинди:
- жисмоний-ирсий стратификация тизими ижтимоий гуруҳларнинг «табиий» ижтимоий-демографик белгиларига таянади. Бунда «бошқаларга нисбатан заиф ва жисмоний нуқсонларга эга кишилар паст ижтимоий мавқени эгаллайди»97. Табиий-биологик асосга эга ушбу тизимда жисмонан заифроқ саналувчи хотин-қизлар ўз-ўзидан эркакларга нисбатан қуйи поғонани эгаллайди;
- ижтимоий-профессионал стратификация тизимида эса меҳнат мазмуни ва шарт-шароитларига кўра жамият турли касбларнинг стереотиплашган «эркакларга хос» ёки «хотин-қизларга хос»лиги тақсимоти билан изоҳланади. Одатда, «хотин-қизларга хос» касбларнинг аксарияти эркакларнинг нисбатан беписандроқ муносабатига сабаб бўлади.
Илмий тадқиқ этилаётган масала мазмунан бу иккила турдаги функция доирасида бўлиб, жамиятдаги жинсли-ролли тафовутлар қолипларига мутаносиб ҳулқ-атвор моделлари доирасида аксарият аёллар касбий мақомнинг нуфузли шакллари учун курашдан четлатилган ва аёл ўзи мансуб синфий қатлам эркаклари билан нуфузли мақом учун очиқ рақобатда заиф мухолифат саналади.
Эркак ва аёлларнинг ҳулқ-атвор меъёрлари, уларнинг асл «табиий» сифатлари, аёллик нафосати каби тушунчалар патриархал жамиятнинг ижтимоий-маданий воқелиги, гендер стереотипларидан келиб чиқиб асрлар давомида ўзгариб борган. Айниқса трансформацион жараёнлар, бурилишлар ва ижтимоий-иқтисодий инқирозларни бошидан кечираётган давлатларда аёлларнинг мавқеига таъсир кўрсатувчи салбий омиллари кўпаяди.
Модернлашган постиндустриал жамиятларда жамият ижтимоий тузилмасидаги мураккаб ва чигал муносабатлар тизими маълум трансформацияларни бошидан кечирар экан, бундай ҳолат хотин-қизларга нисбатан дискриминациянинг ҳар қандай шаклларига барҳам берилиши ғояларига таянди. Айниқса, меҳнат соҳасида жинслараро мувозантни ўрнатиш масаласи долзарблашди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ХХ асрнинг 80 йилларигача стратификация назариётчилари жинсий тақсимот муаммоларини деярли ўрганмадилар. Ушбу давргача бўлган тадқиқотларда аёллар эркаклар билан ягона ишчи синфи ёки ўрта синф таркибига киритиб юборилган ёки аёлнинг мавқеи оила мавқеига тенглаштирилган. Оила мавқеи эса эркакнинг касбий ҳаётида «ўз даражаси (мавқеи) ни топиш» орқали белгиланган. Оқибатда, жамиятда эркакнинг касбий мақоми аёлнинг мавқеини белгиловчи омил эканлиги борасидаги ақидалар мустаҳкамланди.
Тез орада жинслараро муносабатларни стратификация муаммолари билан узвиликда ўрганган гендер тадқиқотларнинг бутун бошли тўлқини кўтарилди. Аёлларнинг ижтимоий мобиллиги мустақил омил сифатида ўрганиб бошланди. Э.Хит ўз тадқиқотларида аёллар ва эркакларнинг касбий имкониятларини солиштирганда аёлларнинг кундалик толиқтирувчи жисмоний ва ақлий меҳнат билан боғлиқ қуйи лавозимларни тарк этиш эҳтимоли эркакларга нисбатан паст эканлигини аниқлади98. Муаллиф аёлларнинг вертикаль мобиллиги никоҳга киришиш муносабати билан муваффақиятли бўлиб боришини таъкидлайди. Демак, ушбу ҳолатда ҳам аёлнинг ижтимоий фаоллигининг бош омили сифатида унинг оилавий мақоми устуворлиги таъкидланади.
Аёллар масалалари билан атрофлича шуғулланган Г. Силластенинг фикрига кўра, ижтимоий мобиллик кенг маънода – аёлларнинг жамият ижтимоий тузилмасидаги мавқеини ўзгариши ва ўзгарувчан ҳаётий фаолият шароитларига мослашувини англатади. Тор маънода – ижтимоий мобиллик аёлнинг ўз лавозимий ва касбий мақомини ўзгаритириш ва ниҳоят янги ижтимоий ва иқтисодий муҳитга мослашишдаги индивидуал имкониятларини англади99. Г.Силласте айрим ғарб муаллифларининг жамиятдаги трансформацион жараёнларда жинснинг психобиологик ва физиологик хусусиятлари эркак ва аёл ҳулқ-атвори моделларини шакллантирувчи бош омил эканлиги ҳақидаги фикрларига зид равишда ижтимоий омилларни кўрсатади.
Албатта жинсий тақсимотни синфий дифференциациянинг давоми сифатида қабул қилиш ўта қўпол соддалик, ушбу йирик тушунчанинг турли бўлакларини «ютиб» юбориш бўлар эди. Аёллар горизонталь ва вертикаль сегрегация объекти сифатида умумий синфий тақсимотга сингиб кетмайдиган алоҳида категорияни ҳосил қилади.
Горизонталь сегрегация касбларнинг «эркакларга хос» ёки «аёлларга хос»лиги ақидасидан келиб чиқиб аёллар ижтимоий-сиёсий фаоллигини маълум соҳаларда жамлашини англатади. Аксарият ҳолларда бандликнинг таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, озиқ-овқат таъминоти, маиший хизмат каби соҳаларида аёллар улуши баланд. Кўпчилиги монотон конвейрли линияларда меҳнат қилади.
Аёллар машғулотлари борасида консерватив фикрларни шаклантирган ижтимоий стереотиплар алоҳида индивид хусусиятларини четлаб ўтади ва Э.Аронсоннинг фикрича «гуруҳ аъзоларининг шахсий сифатлари фарқланмайди ва барча яхлит қолип доирасида таснифланади» 100. Стереотипли фикрлаш жинси-ролли тафовутларда аксарият ҳолларда одат тусига кириб улгурган. Бунда маскулинлик ва феминлик тушунчалари эркаклар ва аёлларга хос бўлган соматик, руҳий ва ҳулқ-атвор хусусиятлари борасидаги қолипли фикрларни йиғиндисидан ҳосил бўлади. И.С.Кон томонидан таклиф этилган маскулинлик ва феминлик атамалари нафақат руҳий ва ҳулқ-атворли балки бу икки тушунча атрофидаги ижтимоий тасаввур ва фикрларни ойдинлаштиради. Ушбу икки категорияга кўра эркак ва аёл идеал таърифланади. Аммо, аёллар вертикаль мобиллик бўйича ўз мақомини оширишида мавжуд «ижтимоий масофа» ни енгиб ўтишларига тўғри келади.
Меҳнатнинг айрим соҳалари «аёлларга хос» лиги ақидаси аёлларни таҳқирловчи мазмундан ҳоли эмас. Бу борада И. Гофманнинг стигматизация (ижтимоий тамға) назарияси муҳим бўлиб, олим инсоннинг жамиятдаги идеал ва реал ижтимоий мансублиги ўртасидаги узилишни ўрганиб чиққан. Бу мансубликнинг бу икки тури ўртасида узилиши бўлган ҳар қандай инсон унингча «тамғаланган» «стигмаланган»дир101. И.Гофман фикрича, инсон қайсидир жиҳати билан жамиятда турғун ўрнашган ижтимоий меъёрларга мос келмаса у «тамға»ланади. Гофманнинг мазкур назариясини ўрганган Дж.Ритцер «Гофман у ёки бу вазият, макон ва замонда барчамиз тамғаланиб қолишимиз мумкинлиги ҳақида гапиради» - дейди102.
Аёллар эркакларга ўртача ойлик маоши пастлиги ва банд бўлганларнинг муқобил категориялари бўйича ҳам бой берадилар. Аёллар аксрият ҳолларда иккиламчи меҳнат бозорида вақтинча ёки тўлиқсиз иш куни (қисман бу танлов оила ва болаларнинг асосий ташвишини зиммасида бўлган аёлларнинг ихтиёрий танлови бўлса қисман иложсизликдан келиб чиқиб содир бўлади) доирасида банддирлар.
Бизга маълумки, меҳнатга лаёқатлилик ва репродуктив ёши хотин-қизларда айнан бир пайтда кечиши боис, уларда маълум мутахассисликни эгаллаб касбий маҳоратга эришиш ҳамда оила қуриб фарзандларни дунёга келтириб улар тарбияси билан шуғулланиш ўртасидаги зиддиятли вазиятларни шакллантиради. Социологик нуқтаи назардан бу давр асосан индивид ёшининг ижтимоий конструкциясидан келиб чиқиб «ёшлик» ва «ўрта ёшлилар» босқичига тўғри келади. Бу борада ўз тадқиқотларини олиб борган Э.Эриксон инсоннинг саккиз босқичли ҳаётий циклни ишлаб чиқар экан, унингча, бешинчи (ёшлик) ва олтинчи (етуклик) босқичида инсон касб танлаш, мос иш қидириш, ҳаётдаги йўлдошни танлаш, оила қуриш, фарзандларни дунёга келтириб, вояга етказиш билан шуғулланади. Бу даврда эркаклар оилавий ҳаёти касбий фаолиятига тўсиқ бўлмасдан давом этса, аёлларда аксинча, “оила ёки иш” танлови, ёки “қўш масъулият” муаммолари кўндаланг туриб қолади.
Натижада замонавий жамиятларда аёллар эмансипацияси барча ижтимоий ҳодисалар қатори ўзининг ижобий ва салбий хусусиятлари эга. Аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқларни ўрнатилишига эришиши бу албатта ушбу жараённинг энг катта ютуғи бўлди. Ҳуқуқлар тенглиги ўрнатилиши билан аксарият ғарб давлатларида хотин-қизлар ўз мустақиллиги, эркини қўлга киритдилар. Демак, эмансипациялашган аёллар оилавий-никоҳ муносабатларида аввало шахсий эрки, ихтиёридан келиб чиқиб танловни амалга оширсалар, меҳнат қилиш ва даромад топиш соҳаларида эркаклар билан ёнма-ён туриб муваффақиятларни қўлга киритиб бошладилар.
Эмансипациялашган аёл аксарият вазиятларда эркакларга қарамликнинг асосий омили саналган моддий-молиявий мустақилликни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Демак, моддий мустақиллик эришган хотин-қизларда ўзгалар фикрига қарамлик, таъсирга берилиш эҳтимоли камаяди. Аёллар эмансипациясининг салбий жиҳатлари унинг ижобий жиҳатлари билан параллел ҳолда кечади. Эмансипация оилавий-никоҳ муносабатлари залворини камайтириши, танлов эркинлигини таъминлаши натижасида хотин-қизларнинг расмий никоҳ тузиш иштиёқи тушиб кетди. Натижада, оила институтининг ижтимоий қадрияти йўқотилди. Норасмий муносабатларни афзал билган ғарб аёллари олдида фарзанд дунёга келгач уни ёлғиз тарбиялаб вояга етказиш масаласи кўдаланг туриб қолди. Эмансипациялашган аёл эркак кишининг кўмагидан бебахра қолиб бошлади. Зеро, мустақил, уддабурон, ақлли, эркин аёл анъанавий муносабатлардан кочиб, ёлғиз яшашни афзал билади. Аммо, фарзандлар тарбияси, маиший муаммолар, турли ҳаётий вазиятларда эркак кишининг кўмагига эҳтиёж сезади. Шунингдек, айрим вазиятларда керагидан ортиқ эркин бўлган хотин-қизлар билан муносабатдан онгли тарзда қочиш кузатилади.
Ушбу муаммо доирасида илмий тадқиқот олиб борган Т.В. Свадбинанинг хулосаларига кўра «Хотин-қизлар зиммасидаги «икки карра юклама» залвори, яъни, оила ва фарзандлар ташвиши ҳамда касбий ҳаёт тенг юритиш истаги улар соғлиғга жиддий путур етказиши, асоциал ҳулқ-атворли аёллар сонини ошиши, маънавий-аҳлоқий қадриятлар тизимини издан чиқишига олиб келади»103. Шу тариқа биргина ижтимоий мақомлардаги тафовут «ижтимоий декомпозиция»104 яъни, инсон ҳулқидаги ижтимоий-сиёсий тангликни чақириши мумкин. С. Липсет таъкидлашича, «бир вақтда кишининг ўзаро номутаносиб икки ижтимоий мавқени эгаллаб туриши зиддиятли трмуш тарзини шакллантириши ва ҳаёт қадриятлар мазмунига нисбатан зиддиятли кескин муносабатни шакллантириши мумкин»105. “Уй бекалиги” аёллар орасида кўпроқ саноатлашиш бошланганидан кейин пайдо бўлди. Иш жойлари ва яшаш манзиллари турли масофаларда жойлашганлиги бунинг асосий омилидир. Шу тариқа эркаклар ҳақ тўланадиган жойларда ишлаб, аёллар эса уй-рўзғор ишлари билан банд бўлиб қолдилар. Уй-рўзғор ишлари тўлалигича ишламайдиган аёллар зиммасида қолди. Аёл киши уйда қанчалик кўп иш қилмасин, барибир “кўринмас” бўлиб қолаверади, кўп ҳолларда тан ҳам олинмайди106.
Шу аснода асрлар давомида тенглик, эркинлик, мустақиллик учун олиб борилган аёллар ҳаракати самараси бир томондан ХХI асрдаги илғор аёлларнинг ўзига хос социал қиёфасини шакллантирган бўлса, иккинчи томондан модернизациялашув жараёни аксарият давлатларда оилавий турмуш тарзи ижтимоий-психологик асосларини қайта қурилишига олиб келди. Анъанавий оилавий қадриятлар тизими трансформацияси оқибатида аёлларнинг ҳаётий қадриятлари ҳам ўзгарди.
А.ван Геннепнинг замонавий жамиятларда инсон ҳаёти циклик ривожланиши моделига кўра ижтимоий етуклик, эр-хотинлик ва ота-оналик, ижтимоий мақомнинг ошиши, касбий ихтисослашиш каби иерархик босқичларни қамраб олувчи пиллапоялардан кўтирилиб боришда аёллар эркаклар қаторида ижтимоий-сиёсий фаоллигини намоён этмоқдалар.
Шу боис, модернизациялаш шароитида инсон учун яратилган моддий-маънавий неъматлар тақсимотида ўзнинг муносиб улушига эга бўлиб истаги гендер номутаносиблик ғояларини четлаб ўтиб иқтисодий-молиявий мезонлар асосида аёл ва эркак зиммасидаги масъулиятни тенг тақсимлайди. Шу аснода оилавий ҳаёт циклининг тўрт асосий босқичи давомида аёлнинг эркак билан тенг шартлар ва имкониятлар асосида зарурий даромадни биргаликда ишлаб топиш долзарблаштиради. Ушбу зарурият эса ўз ўрнида замонавий ижтимоий-сиёсий фаол аёллар ижтимоий мобиллигини ўсишига туртки беради. Агарда оила авваллари эрнинг маоши ҳисобига кун кечирган ва айнан эркак учун хордиқ имкониятлари яратилган бўлса эндиликда, эр ва хотин иккиси ҳам кареьра қиладилар ва кун кечириш учун зарурий маблағни ишлаб топадилар.
Замонавий жамиятларда хотин-қизлар эркаклар билан ҳеч бир тўсиқсиз тенг шартлар асосида таълим олиш, ўз шахсий ва касбий имкониятлари, иқтидорни рўёбга чиқариш имконини қўлга киритди. Хотин-қизлар ўз устида ишлаши уларни айниқса ривожланган ғарб давлатларида юқори интеллект соҳибига айланиши, нуфузли дунёвий билим ва малакага эга бўлиш асосида мукаммал профессионалликка эришдилар. Улар аёлларнинг “табиий” функциялари саналган уй хўжалигини юритиш ва фарзанд дунёга келтириш профессионал ҳаётига путур етказиши мумкинлигидан ҳадиксираб бутун умр ёлғиз яшаши мумкин. Ёки одатда битта ёки иккита фарзанди тарбиясини кўп сонли энагалар ва уй ходимларига юкланиши натижасида болалари билан узвий мулоқотда бўлмаслиги ва болалари билан ишончли муносабатлар ўрнатилмаслиги мумкин. Бундай аёлларга нисбатан Буюк Британияда “альфа-аёл”атамаси қўлланилмоқда. Ушбу давлатда йилига 100 минг фунт стерлингдан кўпроқ маблағ топаётган илдам аёллар “альфа-аёллар” сафига киритилиб, мамлакатдаги бадавлат кишиларнинг 11,4 фоизини худди шундай аёллар ташкил қилмоқда107.
Аёллар борган сари етук ёшда никоҳга кириб биринчи фарзандини дунёга келтирмоқда. Уларда аввало маълум мутахассисликни мукаммал эгаллаб, касбий профессионалликка эришгач турмуш қуриш истаги аёллар орасида никоҳнинг ўртача ёшини сурилиб кетишига олиб келди. Биргина Японияда бу кўрсаткич 28 ёшни ташкил этиб, биринчи фарзанд ўртача 30 ёшда дунёга келмоқда108.
Шундай қилиб, замонавий жамиятда ҳам аёл киши олдида оила ёки ишни танлаш муаммоси турар экан ижтимоий фаол хотин-қизларни асосан уч тури шаклланиб улгурди, булар; 1)касбий фаолиятга эътибор бериб, оиладан воз кечган ва фарзандларсиз яшовчи аёллар; 2) оилавий қадриятларга эътибор бериб, ишдан воз кечган хотин-қизлар; 3) касбий ва оилавий ролларни биргаликда моҳирона олиб борувчи аёллар.
Биринчи хилдаги социал вазиятда аёл кишининг турли фаолиятларга эътибори зарурлиги таъкидланади, шу билан бирга, анъанавий аёллик фаолияти рад этилади, ҳатто бефарзандликка ҳам ижобий қаралади. Бу гуруҳга мансуб аёллар ўз шахсий эркинлиги йўлида болали бўлишни истамайдилар (АҚШда бу чайлдфри (childfree) субмаданияти номи билан аталиб ҳозирда уларнинг 40 дан ортиқ ташкилотлари фаолият юритмоқда) ва ихтиёрий стерилизация қилдирадилар. Америка соғлиқни сақлаш статистикаси Миллий маркази тадқиқотларига кўра, АҚШда 1982 йилда 2,4%, 1995 йилда 6,6%, 2015 йилда эса 25% аёллар фарзанд кўришни истамай ихтиёрий стерилизация амалиётини амалга оширмоқдалар109. Сўнгги пайтларда ушбу ҳаракат олий маълумотли аёллар орасида янада оммалашмоқда. Хусусан, Германияда хотин-қизларнинг 53% оила қурмаган бўлсалар, 30% аёллар фарзандсиз яшамоқда. Олий маълумотли аёлларнинг 49% и фарзандсизликни афзал билмоқдалар110. Натижада Ф.Арьес таъбири билан айтганда ғарб давлатларида “Оила мутлақ эмас нисбий аҳамиятга эга бўлиб қолди”111.
Бир вақтнинг ўзида оила ва никоҳ муносабатлар шаклларининг диверсификияси кузатилмоқда. Бунда дунёнинг айрим ривожланган давлатларида бир жинсли никоҳлар легаллашиб анъанавий оилалар каби тенг юридик ҳуқуқларга эга бўлмоқда. Жаҳон миқёсида 100 аёлга 101,8 та эркак тўғри келаётган112 замонавий давлатларда бир қарашдан миқдорий жинсий номутаносиблик йўқдек. Аммо, бир жинслилар орасида илк никоҳ 2011 йида биргина Нидерландияда қайд этилган бўлса, шарқ мамлакатларининг аксариятида маънавий тубанлик саналувчи ушбу никоҳ тури 2015 йилдан йигирма мамлакатда легаллаштирилди113. Натижада, биргина Германияда аёллар орасида оила (лейсбийлик) тузиш 43%ни ташкил этмоқда114. Бу албатта ғарб цивилизациясида асрлар давомида шаклланиб келган оилавий қадриятлар парчаланганлиги ва аввало индивид манфаатлари бирламчи, дахлсизлигини ғоясининг ўта оммалашганлиги, шахсий равнақ устуворлиги ғояларнинг мутлақлашганлигининг асоратидир.
Шунингдек, эр-хотин иккиси ҳам ишладиган оилалар сони ошиб бормоқда. АҚШда 18 ёшгача фарзанди бўлган 65% аёллар иш билан банд. Бу кўрсаткич Данияда 86%, Швецияда – 89%ни ташкил этса, 3 ёшгача боласи ишовчи аёллар АҚШда 53%, Данияда – 84%, Швецияда -86%ни ташкил этмоқда. Эр ва хотин иккиласи ҳам ишлайдиган оилалар сонини ошиб бориши оиланинг ўртача даромадини ошишига олиб келади. Бу каби оилаларда эр ва хотин бизнес ташаббус ёки карьера қилиш учун янада кенг имкониятга эгадилар. “Замонавий жамиятда оила мобиллиги мураккаб техника билан жиҳозланганлиги янада ошиб бормоқда. Хизмат кўрсатиш соҳасининг кенгайиши аёлларнинг иқтисодий мустақиллиги учун асос яратди” - дейди П.Штомпка ўзининг “Ижтимоий ўзгаришлар социологияси” асарида1. Шу боис, Буюк Британияда 600 минг нафар аёл агар болаларига кундалик энага топилса уй бекалигидан кўра ишга чиқишни афзал билмоқда115.
Иш билан банд аёллар уйига кеч кириб келади, уларни магазинда, қўни-қўшнилар билан бирга юрганини деярли учратиш мушкул. Истиқболда кундуз куни дўконда кексалар ёки гўдак болалари билан юрган аёлларнигина учратиш эҳтимоли баланд. Натижада ёшлар, хусусан, хотин-қизлар орасида никоҳнинг легаллашмаган айрим турлари оммалашиб, улар расмий никоҳга нисбатан томонлар зиммасида масъулият бўлмаслиги билан маъқул келмоқда. Никоҳнинг бу каби шаклларидан сўнгги пайтларда виртуал никоҳ оммалашмоқда. Бундай эр-хотин бутун умр бир бирини кўрмаслиги ва фақат интернет орқали мулоқот қилиши мумкин.
Шуни таъкидлаш лозимки, виртул никоҳ юридик кучга эга эмас. Хитойда виртул эр-хотинлар 50 мингга етгани аниқланган. АҚШда 2012 йилгача 19 минг шу каби никоҳ тадқиқот объекти сифатида ўрганилган116. Ривожланган ғарб давлатларида аёллар ўз шахсий эҳтиёжлари ва манфаатлари, касбий ютуққа эришиш, ўз имконияти ва иқтидорини рўёбга чиқариш истагида расмий никоҳдан воз кечиб виртуал никоҳ каби муносабат турини афзал билмоқдалар. Бундай ҳолат табиийки авлодлар давомийлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатиб, аксарият ҳолатларда аёлнинг фарзандлари билан ёлғиз қолиши ва тўлиқсиз оилада уларни тарбиялаб вояга етказиш масъулиятини ўз зиммасига олишига тўғри келади. Бундай ҳолат аввало ўсиб келаётган ёш авлод дунёқараши ва қадриятли мўлжаллари, маънавий-аҳлоқий меъёрларини издан чиқишига олиб келмоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов бежиз “инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари, биринчи галда, оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар – яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир117”-дея таъкидлаган эди.
Оқибатда аксарият ривожланган давлатларда никоҳдан ташқари туғишлар сони ниҳоятда кўпаймоқда. Мисол учун, АҚШ да 1960 йилда турмуш қурмаган аёллар тахминан 5 фоиз болаларни дунёга келтирган бўлса, 1980 йилда бу кўрсаткич 18 фоизга, 2009 йилда 41 фоизга ўсди. 2011 йилда Европа Иттифоқининг 27 давлати ўртасида бу кўрсаткич 37,3 фоизга тенг бўлди 118.
Оила ва оилавий муносабатлар парчаланиши фонида шаклланган ижтимоий муаммолар кескинлашиб бораркан ривожланган давлатлар ҳукуматлари ушбу муаммолар ечимини анъанавий оилавий қадриятларни тикланишига кўрмоқдалар. Хусусан, қатор тадқиқотчилар томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, оилавий муносабатлардаги ноқулайликларни бартараф этишнинг қуйидаги йўналишларини таклиф этилмоқда:
1. Патриархат йўналиш. Бу йўналишда фикр юритувчилар озчиликни ташкил этиб, улар асосан аёллар мавзуида айрим муаммоларни мунозарага олиб чиқувчи ёзувчи ва журналистлардир. Уларнинг фикрича, кишилар ўзларининг “табиий” хусусиятлари билан дунёга келади, бу хусусиятларни барбод этиш эртами-кечми жамиятнинг бузилишига олиб келади, бу хусусиятлар, энг аввало, жамият ва оилада эркак ҳамда аёлларнинг “табиий” вазифаларига риоя этишларидир1.

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish