Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети


-мавзу. Ўзбекистонда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш



Download 1,39 Mb.
bet35/54
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#183920
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54
Bog'liq
2 5240046502700649371

13-мавзу. Ўзбекистонда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш
Режа

  1. Ўзбекистонда гендер тенглик тамойилларининг меъёрий асослари.

  2. Сиёсий фаолиятда гендер мувозанатни таъминлаш йўналишлари.

  3. Таълим ва бандлик соҳасида хотин-қизлар фаоллигини ошириш.

  4. Ўзбекистонда хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш.

  5. Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоялаш.

Замонавий жамиятларда оила институти маълум трансформацияларни бошидан кечирмоқда. Ижобий ўзгаришлар, янгиланишлар хотин-қизларнинг оилавий ва касбий ҳаётда тенг ҳуқуқ ва имтиёзларини мустаҳкамлади. Ҳозирда аксарият хотин-қизлар юқори интеллект, нуфузли дунёвий билим ва малакага эга ижтимоий фаол қатлам сифатида жамият фаровонлиги йўлида хизмат қилмоқда. Оилавий муносабатларда аёл шахсияти салоҳиятининг ошиб бориши, уларда социал мобиллик ва мослашувчанлик имкониятларини янада кенгайишига туртки бўлди.
Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ хотин-қизларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, қиз болани замонавий касб-ҳунарга ўргатиш, уларни спортга кенг жалб этиш, соғлом оилани шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Асосий қонунимиз – Конституциямизнинг 46-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар барча соҳаларда тенг эканлиги белгилаб қўйилган. Аёлларнинг жамиятдаги, давлат ишлари ва оиладаги ролини юксалтириш давлатимизнинг устувор сиёсатидир. Ҳукумат томонидан чиқарилаётган Давлат дастурлари ва қарорларида аёл, оила, фарзанд манфаати ҳамиша устувор бўлиб келмоқда. Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари, сайловларда иштироки, парламентда ўз ўрнига эга бўлиши, бошқарув ва ҳокимият идораларида хизмат қилиши тўлиқ кафолатланган. Хотин-қизларнинг турли-туман ижтимоий институтлар (аёллар кенгаши, тадбиркор аёллар уюшмалари, партиялардаги фаолияти, хайрия ташкилотлари ва ҳ.к)нинг мавжудлиги турли манфаат ва нуқтаи назарларни ифодалаш, эҳтиёжларни қондириш, муҳофазалаш имконини беради.
Ўтган йилларда бу борада муайян ишлар амалга оширилган бўлса-да, шу пайтгача хотин-қизлар манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича самарали механизм яратилмаган бўлиб, бунинг оқибатида жойларда кўплаб масалалар тўпланиб қолган, уларнинг ечими бўйича аниқ манзилли ишлар амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда:“... Аёллар учун доимий иш жойлари яратиш борасидаги муҳим масала билан бир қаторда, оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчилик, томорқа хўжалигини кенг ривожлантириш ишлари ҳам оқсамоқда”158. Шу боис, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”да аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланди.
Бундай ислоҳотларни амалга ошириш зарурати қуйидаги муаммоларнинг кескинлигидан келиб чиқиб янада долзарблашди. Хусусан;
- Жиноятчиликнинг жинсий кесимдаги таҳлилига кўра 90-95% жиноятчилик асосан эркаклар зиммасида бўлса, 5-10% хотин-қиз жиноятчилигини ташкил этади. Хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг салмоқли қисми асосан мулкка қарши содир этилган жиноятлардан иборат. Аммо, озодликдан маҳрум этиш муассасаларидаги хотин-қизлар орасида шахсиятга нисбатан содир этилган жиноятлар кўпчиликни ташкил этиши. Хотин-қизлар орасидаги жиноятчилик 2014 йилга нисбатан 2017 йилда 4.6% га камайган бўлса-да вилоятлар кесимида Фарғонада 8,9%, Сурхондарёда 2,7% Бухорода 0,3% га ўсган. Жиноятлар тури бўйича аёллар орасида безорилик 16,7%, фирибгарлик 13,1%, қасддан тан жароҳати етказиш 10,7%, товламачилик 8,8% га ошган3. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, шунингдек, ўтган йили махсус рўйхатдан чиқарилган 2 587 нафар диний оқим аъзоси бўлган аёлларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, ижтимоий муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди1.
Ушбу рақамларга биноан аёллар томонидан содир этилган жиноятлар миқдори ортмоқда ва жиноятларининг сифат кўрсаткичларида ҳам салбий ўзгаришлар кузатилмоқда. Шундай бўлсада республикамиз раҳбарияти, хусусан, муҳтарам Президентимиз аёлларга нисбатан инсонпарварлик муносабатини билдириб келганлар. Ҳар йили қабул қилинадиган Амнистия қарорларида биринчи ўринда аёллар жазони ўташ муассасаларидан озод этилади. Жиноят содир этган аёлларга нисбатан жазо енгиллаштирилган шартлар асосида, аксарият ҳолларда вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этган қизларга нисбатан эса озодликдан маҳрум этиш бошқа жазо тури билан алмаштирилади.
- аёлларга “тирик маҳсулот” ёки “жонли буюм” сифатида қаралаётган ҳолатлари кузатилмоқда. Ёш аёл ва қизларимизни чет элларга “виза бюро”лар ва нопок “ишбилармонлар”га алданиб кўп пул топиш мумкин бўлган ишларни таклиф этиб, алдаб ўз ватанларидан олиб чиқиб кетиш ҳамда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйиб, уларни мажбуран уй хизматкори, идиш-товоқ ювувчи, фаррош, энг ачинарлиси фоҳишаликка мажбур этиш ҳолатлари учраб турибди. Бироқ, оддий эксплутациядан ташқари сексуал бизнес соҳасига мажбуран жалб этиш ҳам анчагина кўп. Бундай мушкул аҳволга тушиб қолган аёллар ғайриқонуний йўллар билан чиқилганлиги сабабли маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишга қўрқадилар.
- Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг жинси бўйича нисбатда ўрганилганда аҳоли умумий сонида аёллар 49,8%, эркаклар 50,2%ни ташкил қилса-да олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган аёллар-38,2% ни, эркаклар эса - 61,5%ни ташкил этади. Бу албатта мамлакатимиз аҳолиси жинси бўйича деярли мутаносиб кўрсаткичда хотин-қизларнинг таълим олишида номутаносиблик мавжудлигини кўрсатади.
- Турмушга чиққан фарзандли ёки ҳали фарзандли бўлмаган ёш аёллар ишга жойлашишларида қўшимча муаммоларга дуч келадилар. Уларнинг мавжуд муаммолари қаторига ишга қабул қилишда бўлажак ишчи-ходим тез орада бола тарбияси бўйича таътилга чиқиб кетиши ёки кўпроқ куч ва вақтини ишга эмас оила ва боласига сарфлашидан хавфсираш каби ўзига хос муаммолар қўшилади.
- Оналар ва гўдаклар ўлими қайд этилаётганлиги, ногирон болалар туғилаётганлиги – хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини таъминлаш бўйича ишлар мутлақо қониқарсиз эканлигини кўрсатмоқда. Ҳар йили 95 фоиз ҳомиладор аёллар перинатал скрининг текширувчидан ўтказилса-да, натижаси амалда сезлимаяпти. Шу боис, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида “аёллар маслаҳатхоналари” ташкил этилиши белгиланди. Зеро, хотин-қизларнинг саломатлиги, ижтимоий-сиёсий фаолиятига миллий қонунчилигимизда алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, хомиладор ва фарзанд кўриш даврида аёлларга иш жойидан 125 календар куни учун иш хақи миқдорида ёрдам пули бериш, фарзанд туғилганида бир йўла бериладиган тўловлар сақлаб қолиниши, ишловчи ёки ишламайдиган аёллар ҳам бу нафақалардан фойдаланиши, бешта ёки ундан ортиқ болали оилалар учун давлат томонидан ижтимоий химоянинг мавжудлиги давлатимиз мурувватини англатади.
- Оиланинг моддий-молиявий, маънавий танг ҳолати оқибатда ижтимоий оғишлар, кескинликларга олиб келиши, айниқса, ўсиб келаётган фарзандларнинг зарарли одатларга берила бошлашига сабаб бўлади.
Оила бутунлигини сақлашда муҳим роль ўйнайдиган ҳолатлардан бири бу, ҳозирда уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаси етарлича ривожланмаганлигидир. Оилаларга манзилли ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаси ижтимоий ҳимоя тизимининг алоҳида категорияси сифатида ажратилмаган ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари фаолиятининг йўналиши сифатида қатъий ўрнатилмаган. Оилалар бўйича юритиладиган умумий ишлар қаторида одатда болага кўмак пули ажратилади. Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг алоҳида категориялари сифатида ёлғиз она ёки ота оилалари ва талабалардан иборат оилалар киритилади.

  • Охирги йилларда ажрашишлар сони йилига 10-11 фоизга ошиб боргани ташвишланарлидир. 2017 йилда 31 мингдан зиёд ажралиш ҳолати қайд этилган. Бунинг оқибатида, асосан, аёллар ва болалар жабр кўрмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан, бундай ҳолатларни олдини олиш, оилани барқарор ривожини таъминлашда маҳалла йиғинлари масъулияти оширилди. Уларнинг зиммасига оғир ҳаётий шароитдаги оилалар ва уларнинг фарзандларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий-психологик хизмат билан таъминлаш, бандлик масалаларини ўрганиш, оила ва боланинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш каби кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари юклатилди.



Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish