Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети


Тижорат банклари томонидан аёлларга ажратилган кредитларнинг ҳажми (6 ой якуни бўйича)



Download 1,39 Mb.
bet37/54
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#183920
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54
Bog'liq
2 5240046502700649371

Тижорат банклари томонидан аёлларга ажратилган кредитларнинг ҳажми
(6 ой якуни бўйича)


Йиллар

Кредит миқдори

2014 йил

521,5 млрд. сўм

2015 йил

685,7 млрд. сўм

Ҳудудларда тижорат банклари томонидан тадбиркор аёлларга 6 ой давомида ажратилган кредитлар (2014-2015 йиллар) млн. сўм
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 2 февралдаги ПФ-53-25 сонли Фармони доирасида “Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш” масаласи кўтарилди.
Бу эса, мутасадди ташкилотлар қатори Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг худудий бўлинмаларига янги маъсулият юклади. Аёллар орасида учраб турадиган кўплаб муаммоларнинг асосий манбаи ҳам ишсизлик эканлигига тўғри баҳо берилган ҳолда, уларни иш билан банд этиш масалалари кўриб чиқилмоқда. 2018 йилнинг 1-ярми давомида аниқланган маълумотларга кўра, республика миқиёсида жами ишсиз аёллар сони 168 634 нафар, шундан бандлик марказларида ҳисобда турувчилар 45 892 нафарни, уйма-уй юриш жараёнида аниқланганлар 126 231 нафарни ташкил этмоқда.
«Хотин-қизлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ташкил этилаётган иш ўринларининг ҳаққонийлигини ўрганиш, аёлларнинг иш билан бандлигини ошириш ҳамда улар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш» бўйича идоралараро қўшма ҳаракатлар Режаси доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2017 йил аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ жорий йилнинг ўтган даври давомида 84 минг 100 нафар хотин-қизлар доимий иш ўринларига жойлаштирилди.
Мақсадли дастурларга мувофиқ 62 минг 700 та иш ўринлари ташкил этилиб, шундан, саноатда – 20,4 мингта, хизмат кўрсатиш ва сервисда – 14,6 мингта, қишлоқ хўжалигида – 14,4 мингта, қурилиш ва инфратузилма объектларини ривожлантиришда – 13,2 мингта иш ўринлари яратилди. Шу билан бирга, ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига ҳам 7,3 мингта иш ўрни ташкил этилди.
Шунингдек, 2017 йилги аҳоли бандлиги дастурига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар учун талаб этиладиган касбларга 2,5 минг нафар банд бўлмаган хотин-қизлар қайта касбга тайёрланиб, малакали мутахассис сифатида корхоналарга ишга жойлаштирилди.
Ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар натижасида “Пахтасаноат” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва бошқа ҳомий ташкилотлар томонидан жами 705 нафар хотин-қизларга тикув машиналари олиб берилиб, касаначилик асосида иш билан таъминланди.
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида, жами 131 074 та иш ўринлари яратилган. Шундан, корхона, ташкилотлардаги мавжуд иш ўринларига 29 785 нафар, кичик корхоналарга 8 679 нафар, касаначилик 3 466 нафар, оилавий тадбиркорлик 8 967 нафар, ипак қуртини парваришлаш соҳаларига 62 335 нафар ва бошқа йўналишларга 18 623 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.
Узоқ муддатга четга чиқиб кетган хотин-қизлар жами 265 636 нафарни ташкил этиб, шундан, қайтарилганлар 139 706 нафарни ташкил қилмоқда. Ҳудудлар кесимида, энг кўп Самарқанд вилояти 117 586 нафар ва Тошкент вилояти 47 947 нафар четга чиқиб кетган хотин-қизларни ташкил этади.
Оғир турмуш шароитида яшаётган 10 000 нафар аёл ва ёш қизларни иш билан таъминлаш борасида жорий йилнинг ўтган даврида 4 521 нафар (45,5%) оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларни бандлиги таъминланди, 673 млн сўм маблағ сарфланиб, 811 млн сўм кредитлар ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ««Ҳар бир оила-тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги Қарори бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишларга янада ойдинлик бағишлади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам бериш орқали қўшимча иш ўринлари яратиш; касаначилик ва кичик ҳажмда ишлаб чиқарувчи субъектларни (микрофирмаларни) ташкил этиш учун молиявий ёрдам бериш орқали аҳолига қўшимча даромад ишлаб топиш имкониятини яратиш ва бир қанча йўналишлар ушбу Дастурнинг устувор жиҳатларини ташкил этди.
“Тадбиркор аёл” уюшмаси билан ҳамкорликда хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда ва рўйхатдан ўтказишда ҳуқуқий маслаҳатлар бериш бўйича режа ишлаб чиқилди ва ижрога йўналтирилди.
Бундан ташқари, хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда “Устоз-шогирд” тизимида фойдаланиш, улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш муҳитини яратиш мақсадида жорий йилнинг 28 июнь куни “Жамиятнинг ривожланишида Хотин-қизлар тадбиркорлигининг ўрни” шиори остида Республика тадбиркор аёллар бизнес-форуми ўтказилди. Бизнес-форумда жами 138 нафар тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.
2016-2017 ўқув йилида касб-ҳунар коллежлари битирувчи қизлари ўртасида ўтказилган “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси – 2017 йил” танловининг қуйи босқичларида республика бўйича 800 та коллеждан 4 минг 782 нафардан ортиқ битирувчи қизлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишди. Уларга тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этиш учун 11 млрд. сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилди.
Танловнинг туман (шаҳар) босқичида республика бўйича жами 1 минг 717 нафар, вилоят босқичларида 587 нафар қиз иштирок этди ва 84 нафар қизлар “Қишлоқ хўжалиги соҳасида энг яхши тадбиркор қиз”, “Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” ва “Ишлаб чиқариш соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.
Шунингдек, жорий йилнинг июнь-август ойларида “Маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли” танлови ўтказилди. Танловнинг маҳаллалараро босқичида республика бўйича жами 5 минг 308 та маҳалладан 14 минг 469 нафар тадбиркор аёллар иштирок этишди. Шундан, 11 минг 570 нафари туман (шаҳар) босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди. Ҳар бир маҳалладан энг яхши деб топилган бизнес лойиҳалар бўйича 875 нафар ғолиблар аниқланди. Улар қимматбаҳо совғалар ва 1, 2, 3-даражали дипломлар билан тақдирланди.
Танловнинг маҳаллалараро босқичларида аввало, лойиҳаларнинг турфа хиллигитурлилиги, шунингдек маҳалла аёлларининг тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этишни рағбатлантириш ва оила даромадларини кўпайтириш, уларни иш билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни тадбиқ этиш каби омилларга эътибор қаратилди. Ҳозирги кунда мазкур лойиҳаларни кредитлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда доимий равишда қишлоқларда хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказиб, уларнинг муаммоли масалаларини хал этиш, энг аввало, меҳнат билан банд бўлишларини таъминлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш вазифаси белгиланди.
Шунга кўра “Ўзпахтасаноат”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамиятлари ҳамда, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик кампаниялари тизимидаги корхоналари билан ҳамкорликда касаначилик асосида янги иш ўринлари ташкил этиш орқали ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимининг ўринбосарлари, Хотин-қизлар қўмитаси раислари томонидан мазкур тоифадаги аёллар қайта хатловдан ўтказилди.
1918 нафар аёлларга касаначилик асосида тикув машиналари ажратилиб, бугунги кунда уларнинг барчаси билан меҳнат шартномалари тузилди. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларга керакли барча материал ва хом ашёларни етказиб бериш, уларга иш ҳақини тўлаш ташкил этилди.
Улар томонидан касаначилик асосида йил бошидан бери 1 951 246та дона касана маҳсулотларни тайёрланди. Шу билан бирга, пластик карталари мавжуд бўлмаган 410 нафар касаначилар учун тижорат банкларда пластик карталарини очиб, уларга 1 млрд. 880 млн. сўмдан ортиқ миқдорда ойлик иш ҳақлари учун маблағлар тўлаб берилди.
Бугунги кунда касаначиларга 2 млн. 925 минг п/метр бўз матоси етказиб берилди.
2018 йилнинг бугунги кун ҳолатига касаначилар томонидан жами 1 млн. 687 минг дона этак, 28 минг 329 дона автоёпқич, 187 минг 935 дона той ва бўз қоплар тикилган.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида Наманган вилоятида 28 та, Фарғона вилоятида 25 та, Жиззах вилоятида 21 та, Қашқадарё вилоятида 10 та, Хоразм вилоятида 1 та, жами 85 та касаначилик бўйича янги иш ўринлари яратилган.
Марказий банк маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь холатига тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари томонидан 2 триллион 490 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.
Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимиздаги минглаб аёлларнинг ўз мустақил фаолиятига, даромад манбаига эга бўлишларини, оилаларнинг бюджети янада шаклланишига ва турмуши фаровонлашишига хизмат қилиши, шубҳасиз.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, аёлларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар билан таъминлашга кўмаклашиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг асосий дастурий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Бу борада Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳам қатор лойиҳалар, кўплаб семинар ва конфиренция, форумлар ўтказилиб келинмоқда, бундан оқилона фойдаланаётган опа-сингилларимиз тадбиркорликда ҳам самарали фаолият кўрсатиб, нафақат оиласига наф келтираяпти, балки иқтисодиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Жумладан, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш соҳасида иш олиб бораётган барча давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ижтимоий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш орқали республикамизда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилаш мақсадида жорий йилининг 28 июнь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан илк бора “Жамиятнинг ривожланишида Хотин-қизлар тадбиркорлигининг ўрни” шиори остидаги I Республика тадбиркор аёллар форуми ўтказилди. Унда 138 нафар тадбиркор аёллар бевосита иштирок этди ва ўзаро тажриба алмашди.
Албатта, юқоридаги кўрсаткичлар билан чекланиб қолмаслик лозим. Келгусида қилинадиган ишлар нафақат амалий чоралар кўриш билан, балки унинг тадрижийлигига эриш мақсадида қуйидаги бир қанча зарурий чораларга эътибор қаратиш эҳтиёжини кўрсатади:
Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш давомида 50 минг нафарга яқин фуқаронинг кредит олиш истагини билдирганлиги уларнинг ушбу имкониятдан фойдаланишга интилаётганлигини кўрсатиб турибди.
Аммо, афсуски, ўрганишлар жараёнида имтиёзли кредитлар ажратиш масаласида тижорат банкларининг айрим масъул ходимлари томонидан кўзбўямачиликка йўл қўйилаётганлиги ҳам кузатилди.
Яъни, тижорат банклари ва маҳалла фаоллари кредит олиш истагида бўлган фуқароларга ёрдам бериш ўрнига, фуқародан кредит олишдан бош тортиши ҳақида тушунтириш хати олаётганлигининг гувоҳи бўлдик.
Айрим тижорат банклари аҳолига кредит ажратиш масаласини пайсалга солиб келаётганлиги сабабли аксарият мурожаатчилар кредит олишдан бутунлай умидини узиб қўймоқда.
Республикамизда ҳар йили ўртача 450-500 минг ёшлар касб-ҳунар коллежи ва лицейларни битиришади. Уларнинг маълум қисми (атиги 4%) олий ўқув юртларида таълим олишни давом эттирса, қолган қисми меҳнат бозорига кириб келади. Коллеж битирувчиларининг деярли 50% ни қизлар ташкил қилади ва кўп холларда, коллежда эгаллаган касби бўйича иш ўрнини топа олмаганлиги сабабли ишламасдан уйда ўтириб қолаяпти.
Маълумки, аҳоли ўзининг бандлигини таъминлаши ҳамда янги ишчи ўринлар яратиш мақсадида қўлланиладиган стратегиялардан бири – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш эканлиги бугун ҳар дақиқада ўз исботини топмоқда.
Оила, рўзғор ва бизнесни баравар юритиш, вақтни тўғри тақсимлаш асослари, оилада мулоқотни тўғри олиб бориш, тадбиркорлик фаолиятининг оилавий муносабатларга салбий таъсир қилмаслиги учун нима қилиш керак, оилавий бизнесни юритиш афзалликлари, айнан гендерлик ёндашувларга асосланган холда, шу ва шу каби мавзулар доирасида ўқув дастурларини амалга ошириш зарурати келиб чиқди.
Ушбу масалани ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ўз ҳаёти учун масъулиятини ошириш орқали иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш мақсадида “Ўз бизнесингни бошла” шиори остида қизлар бизнес-клуби ташкил этилди.
Бу каби тадбирлар ва амалий ишлар доирасида биз нафақат тадбиркор аёлларни ўқув-семинарлар асосида билимини оширамиз, балки ўзаро тажриба алмашиш муҳитини шакллантиришга эришамиз. Истагимиз Ўзбекистонлик тадбиркор аёлларни дунё танисин, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотларга хавас қилсин! Зеро, бугунги ўзбек аёлларида нимаики эзгу ишга қўл урса оҳирига етказиб, ижобий натижани бера оладиган даражада Тўмариснинг шижоати, Нодирабегим матонати, Зулфиянинг садоқати каби қон-қонига сингиб кетган тарихий мерос бор, ҳар бир илғор ғоясини қўллаб-қувватловчи, имкониятлар эшигини кенг очиб берувчи адолатли давлат раҳбари бор. Бу бизни энг катта ютуғимиз ҳисобланади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш соҳасида келгусидаги асосий вазифаларимиз қуйидагилардан иборат:

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish