Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети


-мавзу. Ўзбекистонда оила-никоҳ институтини мустаҳкамлаш механизмлари



Download 1,39 Mb.
bet36/54
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#183920
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54
Bog'liq
2 5240046502700649371

14-мавзу. Ўзбекистонда оила-никоҳ институтини мустаҳкамлаш механизмлари

  1. Ўзбекистонда оилаларни қўллаб-қувватлашда дифференциал ёндашув.

  2. Ижтимоий хатар гуруҳига мансуб оилалар.

  3. Ноқобил оила ва девиантлик. Ажримлар ва уларнинг ижтимоий оқибатлари.

  4. Ажримлар профилактикасида ижтимоий ҳамкорлик.

  5. Оила ва никоҳ муносабатлари барқарорлигининг ижтимоий-иқтисодий омиллари

Мамлакатимизда кейинги йилларда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, юртимизнинг иқтисодий қудратини ошириш, тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш кун тартибидаги биринчи долзарб масала бўлиб келмоқда. Бу борадаги энг муҳим вазифалардан бири – бу аҳолини, айниқса хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашдир.
Ушбу мақсадда хотин-қизларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамай, бу борада хотин-қизларнинг билим ва кўникмалари етарли эмаслиги, айрим ҳолларда ҳуқуқий ва иқтисодий масалаларни мустақил ҳал қила олмасликлари каби муаммоли ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Бу эса тадбиркорликни йўлга қўйиган ва ушбу жараённи бошлаш арафасида турган хотин-қизларга қулай ва имтиёзли ишбилармонлик муҳитини яратиш, унинг қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш эҳтиёжини долзарблаштиради.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва бошқа ҳуқуқий хужжатларда мамлакатда ишлаб чиқариш соҳасига бўлган рағбатни янги паллага кўтарди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йил 14 декабрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида давлат банклари бундан кейин ўз иш услубларини тубдан ўзгартириши шартлигини таъкидлаб, бу борада аниқ вазифа қўйди: “Улар ҳар бир оила билан мулоқот ташкил қилиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиши керак”.
2016 йил 29 декабрь куни “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди. Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекс, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекс, Солиқ кодекси, Бюджет кодекслари ҳамда “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги, “Хусусий корхона тўғрисида”, “Оилавий тадбирколик тўғрисида”, Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларга га ўзгартиш, қўшимча ва тўлдиришлар киритилди. 2017 йилнинг 1 январидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишнинг (юридик шахс тугатилиши) барча турлари бекор қилинди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, жумладан, бизнес соҳаси вакиллари ҳамда давлат органлари ўртасида самарали мулоқот ва фойдали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулк ва тадбиркорлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш, вилоятлар ва туманларда бизнес-муҳитни такомиллаштириш шунингдек, тадбиркорлик субъектларига вилоятлар, шаҳар ва туманларда сифатли давлат хизматларини тақдим этиш самарали тизимини яратишни тақозо этади.
Бунда, иқтисодий ривожланган мамлакатлар, хусусан, Америка Қўшма штатлари, Корея Республикаси, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси каби давлан икки томонлама манфаатли ижтимоий-иқтисодий алоқларнинг йўлга қўйилганлигини муҳим аҳамият касб этади. Бунда, замонавий тараққиёт таклиф этаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш билан бир қатор миллий анъаналар ва турмуш тарзи хусусиятлари уйғунлаштирилган ҳолда иш юритилди. Зеро, Соҳибқирон Амир Темур таъкидланганларидек: “Аҳолиси бой мамлакат қудратли бўлар”. Натижада бугунги кунда республикамизда иқтисодиёт ривожланиши сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилди.
Кўп ўтмай мамлакатимиз тижорат банкларида бу вазифани амалга оширишга жиддий киришилди: аҳоли хонадонларида ўтказилаётган мулоқотларда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш имкониятлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилмоқда, қисқа муддатда кредит маблағлари ажратиш чоралари кўрилмоқда. Бунда аҳолига чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик, иссиқхоналар қуриш, маиший хизмат каби йигирмадан зиёд йўналишда тадбиркорлик қилиш учун кредитлар таклиф этилмоқда.
“Микрокредитбанк” АТБдан маълум қилишларича, жорий йилда банкнинг “Оддий аҳолини тадбиркорга айлантириш” лойиҳаси 698 мингдан зиёд хонадонни қамраб олади. Махсус жадвал асосида жойларда аҳоли билан учрашувлар давом этмоқда. Айни кунгача мамлакатимиз бўйлаб 10 мингдан зиёд хонадонда суҳбатлар ўтказилган. Бунда аҳоли кўпроқ боғдорчилик, чорвачилик, ихчам иссиқхона қуриш, паррандачилик, ҳунармандлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш каби соҳалар билан шуғулланиш истагини билдирган.
Жойлардаги жамоатчилик назорати гуруҳлари аҳолига берилган кредитларнинг ҳаққонийлигини, улардан мақсадли фойдаланилишини атрофлича таҳлил қилиши ва натижаларини тегишли тижорат банклари билан муҳокама қилиб борилишини йўлга қўйиши лозим.
Одамларнинг тадбиркор бўлишга интилишига амалий ёрдам берилса, бунёдкорлик янада кенг қулоч ёзади. Энг муҳими, бу билан минглаб оилаларга барака киради, юз минглаб янги иш ўринлари яратилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 7 январь куни мамлакатимиз прокуратура соҳасининг бир гуруҳ ходимлари билан учрашувда бу ҳаётий ҳақиқатни барчамизга яна бир бор эслатиб, “Тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам, халқ ҳам бой бўлади”, деб таъкидлади. “Тадбиркор бола-чақасидан қийиб, тўплаган мол-мулки, пулини янги иш очишга сарфлайди. Банкдан кредит олса, уни фоизи билан ўзи тўлайди. Шунга қарамасдан таваккал қилиб, ҳузур-ҳаловатдан кечиб, бор имкониятини, маблағини хавф-хатарга қўйиб, ўз иши учун кеча-кундуз жонини бериб ишлайди. Шу йўл билан нафақат ўзини, оиласини, балки эл-юртини ҳам боқади. Шу маънода тадбиркор – бу ҳақиқий фидойи инсон. Мен бундай одамларни, лоақал иккита иш ўрни яратган тадбиркорни бошимга кўтаришга тайёрман”, деди.
Мамлакатимиз ижтимоий ҳимоя сиёсатини олиб борар экан, дастлаб хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятини йўлга қўйиш ва рағбатлантириш, уларнинг бандлигини таъминлашни барқарор иқтисодиёт гарови, деб баҳоланди. Хотин-қизлар орасидан тарбияланиб, вояга етган янги мулкдорлар — кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг раҳбарлари қатлами вужудга келиб, ривожланиб бораётганлигини эса том маънода бугунги куннинг тарихий воқелиги дейиш мумкин.

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish