3) ахлоқий фидойилик - миллий ғоя, миллий мафкурага эътиқоди мустаҳкам ва иродаси кучли инсон умумий мақсад, аниқ вазифа, командир буйруғини бажариш учун ўз манфаатларидан, хаттоки жонидан ҳам воз кечишга тайёр бўлади. Бу шахсий интизомлиликнинг энг юқори шакли бўлиб, замонавий урушларда унинг аҳамияти беқиёс.
Юқоридагилардан келиб чиқсак, ўзини тута билиш ҳарбий хизматчига ностандарт вазиятларда ўзига ўзи буйруқ беришига, ўзини ўзи ишонтиришига ёрдам беради. Бунинг заруратини - десантчилар парашютдан илк бор ташлаганида, сапёрлар портловчи предметларни хавфсизлантирганида, учувчилар илк парвозида ва бошқа мураккаб вазиятларда ҳаракат қилишга тўғри келадиган мутахассислар жудаям кучли ҳис қилади.
Шахсий интизомлиликни ташаббуссиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ташаббус – бирор ишни бошлаш, даъват этиш билан боғлиқ хатти-ҳаракат. Турли шароитларда кўзланган мақсадни англаб етиш ва унга эришишнинг илғор йўлларини топишга интилиш ташаббусни келтириб чиқаради31. Шахсий интизомлилик ахлоқий ҳислат сифатида шахснинг нафақат буйруққа бўйсунишини, балки буйруқ ва кўрсатмаларни бажариш чоғида ўз олдига қўшимча ахлоқий вазифаларни қўйишга қодирлигини ифодалайди. Ҳарбий назариётчилардан бири айтганидек: “буйруқни олиб, уни муҳокама қилма, лекин муҳокама қилмасликка ҳам ҳақли эмассан”. Ушбу парадоксда чуқур маъно мужассам: ҳарбий хизматчи буйруқни сўзсиз бажариб, максимал даражада ташаббус кўрсатиши, зарурат туғилса, мазкур ҳолат бўйича ўз
31 Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. –Т.: Нашриёт-матбаа, 2009. 543 б.
фикрини билдириши тақозо этилади32.
Буйруқни бажаришда ташаббус кўрсатиш – бу шахснинг ахлоқий фаоллигини ва жавобгарлик туйғуси юқорилигини кўрсатади. Ташаббус инсон дунёқарашининг тетиклиги, соғломлигини, қийинчиликларни енгиб ўтишга қодирлигини ифодалаб, ҳаётга кўтаринки руҳ ва ижодий кайфиятда муносабатда бўлишни англатади33.
Шахсий таркибда ўзини тўғри тутиш, шахсий интизомлиликни тарбиялаш, ўз олдига юқори марраларни қўйиш ва уни эгаллашга интилишни шакллантиришда офицернинг таъсир кучи, унинг маҳорати муҳим роль ўйнади. Таъкидлаш керак, офицерлик хизмати кечган йиллар ҳеч вақт беҳуда ўтмайди. Ҳар бир йил командирлик тажрибасига ниманидир қўшиб, билим, малака ва кўникмалар даражасини ошириб, бойитиб бораверади. Меҳнат билан, пешона тери билан камчиликлар, янглишишлар ва хатоларни англаб, бартараф этиш орқали қўлга киритилган нарса, айниқса қадрли бўлади.
Подполковник А. Эргашев лейтенантлик даврини шундай эслайди: “Ҳарбий билим юртини тамомлаб, гуруҳ командири лавозимини қабул қилганимдан сўнг менда аввал мавжуд бўлмаган, номаълум бир туйғу вужудга келди. Кейинчалик оила қуриб, ота бўлганимдан сўнг, бу оталик туйғуси эканлигини англадим. Кечагина ота-онасининг ғамхўрлиги ва эътиборида бўлган ўнлаб жуфт кўз менга хавотир ва умид билан тикилиб турарди. Бугун эса ота-онаси олисда, бу ерда ҳамма нарса янги ва қийин, мен уларнинг ҳам отаси, ҳам онасининг ўрнини тўлдириб туришим зарур эди.
Янги туйғунинг туғилиши ва унинг моҳиятини – шахс ҳаёти учун командирлик масъулияти - англашим билан бўйсунувчилар билан ишлаш услуби, ўзаро муносабатлар шакли ҳам секин-аста ривожланиб бораверди. Агарда бугун мендан бўйсунувчилар билан ўзаро муносабатларнинг асосида нима ётади деб сўрасалар, ҳеч иккиланмасдан – ахлоқий муносабатлар, деб таъкидлаган бўлардим”.
32 Волкогонов Д.А. Этика советского офицера. –М.: Воениздат, 1973. 83 с.
33 Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. –Т.: Нашриёт-матбаа, 2009. 543 б.
Демак, шахсий интизомлиликни тарбиялаш ва ривожлантириш – тарбия ва ўз-ўзини тарбиялашнинг узвий бирлигида амалга оширилади. Ўз-ўзини тарбиялаш - шахснинг ички эҳтиёжларидан келиб чиқиб, онгли равишда ахлоқ тамойилари асосида яшаши ва фаолият олиб боришини ифодалайди. Бу шахснинг ўз устида мустақил ишлаши, ўз фаолияти ва бошқалар амалиётини танқидий таҳлил қилиши, ўз фикрлари, туйғулари, хатти- ҳаракатлари ва шахсий сифатларини доимий назорат қилиш ва ижобий томонга ўзгартиришга асосланган шахснинг ўзини ўзи англашидир. Ўз-ўзини тарбиялаш нафақат “ўзини тутиш”, “ўзини тийиш” функциясини (нимадандир ўзини чеклаш, салбий туйғуларини енгиб ўтиш ва б.), балки, энг аввало, иродани ижобий томонга йўналтириш функциясини ҳам бажаради.
Ўз-ўзини тарбиялаш турли шаклларда юзага чиқади. Булар: ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини ишонтириш, ўз-ўзига ҳисоб бериш, ўз-ўзини баҳолаш, ўз-ўзини танқид қилиш, ўз-ўзини чеклаш, ўз-ўзини мажбурлаш кабилар.
Шахс ўзининг ахлоқий барқарорлигини синаб кўриши учун, қандайдир фавқулодда ҳолатни кутиши шарт эмас. Ҳаёт ҳар куни шундай имкониятларни тақдим этади: кундалик ўқув ва дала машғулотлари, хизмат мажбуриятларини ўташ, ҳарбий бурчни сидқидилдан бажариш – барча тоифадаги ҳарбий хизматчиларнинг ўз-ўзини ахлоқий тарбиялаши учун энг яхши мактаб вазифасини бажаради.
Ривоят қилишларича, қадимги Рим императори Цезарь эрталаб уйқудан уйғонганида “Цезарь, сен буюк эмассан!”, деб эслатиб турувчи кишини атайин саройда ушлаб турган экан. Айтишларича, Цезарь бу тартибни ўз- ўзига нисбатан танқидий муносабатни шакллантириш учун жорий этган экан. Бугунги реал кунларда ҳам ҳарбий хизматчиларда ўзига ва атрофидагиларга танқидий муносабатни тарбиялашнинг роли катта. Қатъиятли (бир принципли) командир нафақат бошқаларнинг камчиликларини, балки ўзининг ҳам хатоларини кўрсатишдан қўрқмайди. Тажриба кўрсатмоқдаки, бундай офицерларнинг ўз бўйсунувчиларига ахлоқий таъсир ўтказиши жуда
кучли бўлади. Мустаҳкам эътиқодли, ўзига ва атрофдагиларга талабчан инсоннинг юрагидан отилиб чиққан чинакам сўзлари узоқ йиллар ўтса ҳам ўз таъсирини йўқотмайди. Масалан, заҳирадаги оддий аскар Х. Холматов командирига шундай мазмунда хат ёзди: “.... Сиз бизга виждон, шахсий интизомлилик ҳақида жуда кўп гапиргансиз. Бу суҳбатлар қалбимда чуқур из қолдириши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмагандим. Бугун бизнинг бригада дизельни таъмирлади (мен таъмирлаш бригадасида ишлайман). Биз бошқа ишни қилган бўлсак-да, бошлиғимиз кўпроқ пул олиш мақсадида бошқа нарсани ёзмоқчи бўлди. Бу ҳолатга жим турмай, эътироз билдирдим. Мен армияда хизмат қилиш давомида инсон учун энг муҳими бир принципли бўлиш эканлигини англаб етганман ....”. Бундан кўринадики, командир томонидан берилган ички туртки оддий аскар хатти-ҳаракатларини ахлоқ тамойиллари, виждон талаблари билан таққослай бошлашига, охир-оқибат ижобий томонга ўзгаришига олиб келди.
Аскар ва сержантлар етарли ҳаётий тажриба эга бўлмасалар-да, бироқ тезлик билан командири қандай инсон эканлиги, уни армия сафларига нима олиб келганлиги, нима билан яшаши, нимага эътиқод қилиши, қандай ахлоқий қадриятларни устувор деб билишини тезда илғаб оладилар. Ўз бурчига содиқлик, хизматда фидокорлик кўрсатиш, бор кучини сарф қилиш офицерга мавжуд вазифаларни ҳал қилишига олиб келса, бўйсунувчилар тарбиясига масъулият билан ёндашиш эса шахсий таркибни руҳлантиради ва тарбиялайди. Шубҳасиз, бўйсунувчилар талабчан, айни пайтда, самимий офицерни кўпроқ қадрлайди ва ҳурмат қилади. Аксинча, сўз ва ишни номутаносиблиги офицер нуфузини пасайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |