Олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат йўналиши таълим дастурида талабаларга миллий қадриятларимиздан бўлган ўзбек шевалари тўғрисида илмий-амалий билимларни бериш кўзда тутилган


дəй қўшимчаси билан бирга [- кичин



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/135
Sana28.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#475199
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   135
Bog'liq
Ozbek dialektologiyasi. Nigora Murodova (5)

дəй
қўшимчаси билан бирга [-
кичин 
|| -қичин]
формаси қўшилишидан ҳосил бўлган мураккаб қўшимчалар 


62 
ишлатилади. Масалан: 
манайкичин || мендайкичин, шундайкичин, 
силадайкичин, уноқичин

шуноқичин
каби. Ўзбек адабий тилидаги 
қадар
кўмакчиси шевалараро турли хил фонетик вариантларда учрайди. 
Шеваларда қадар кўмакчиси билан бирга 
довур, чайин
кўмакчилари ҳам 
қўлланилади: эртага довур, кечка чайин, ақшамға давур каби. Баъзи 
шеваларда 
ҳам қадар || довур (
Тошкент, Ўш), 
човур 
(Фарғона), 
човур 
(
Андижон), 
жо: улдо (
Сурхондарё), 
довур (
Жиззах), 
довур || човур 
(
Найман), 
дон (
Хоразм) каби фонетик ўзгаришларга учраган ҳолда 
қўлланилади. 
 
Ўзбек шеваларида боғловчилар ҳам турли фонетик вариантларда 
учрайди. Бириктирув боғловчиси 
ҳам
шеваларда 
[йəм]
формасида келади ва 
сўзларга қўшилиб талаффуз этилади. 
Унгаям айттъм, озъям ишонмади. 
Зидлов боғловчиси лекин шеваларда 
некин 
тарзида қўлланилади. Бу 
Бух., Нав. в. ш, шунингдек, Қашқадарё шеваларида ҳам учрайди. 
Бу гəпнь
əйттьнг, некьн охьрьнь ойлəмəдьнг.
Шеваларда қўлланилган кўмакчи ва боғловчилар ўзбек адабий 
тилидадек бўлса-да, айрим фонетик вариантлари, айрим сўзларнинг бошқа 
вариантлари билан қўлланилиши жиҳатидан фарқланади.
 
СЎЗ ЯСАЛИШИ 
Ўзбек шеваларида морфологик усулда сўз ясалиши. 
Шева 
сўзларининг морфологик тузилишига эътибор берсак, улар кўпроқ 
морфологик, синтактик усулда ясалганлигининг гувоҳи бўламиз. Маълумки, 
ўзбек адабий тилида ҳам сўз ясалишининг кўпроқ морфологик, синтактик 
усуллари эътироф этилади. 
 
Ўзбек адабий тилидаги ясама сўзлар билан шевалардаги ясама сўзлар 
ўхшаш, бир хил бўлса-да, шеваларда яна ўзига хос хусусиятлар асосида 
янги-янги сўзлар ясалган бўлиб, ўзбек адабий тилидан фарқланади. 
Маълумки, ўзбек шеваларининг ривожланиб, бойиб боришига манба бўлган 
омиллар жуда кўп. Улар жуда узоқ қадимий даврлардан бошлаб ўзбек 


63 
шеваларини тараққий этиши ва тарихий ташкил топишида омил бўлган 
ички ва ташқи манбалар бўлиб ҳисобланади.
Ўзбек шевалари мана шу манбалар асосида тараққий этиб келган. 
Ўзбек шевалари тараққиётининг ички манбаларига, биринчи навбатда, сўз 
ясалиши киради. Айниқса, шеваларда сўзларнинг бирикуви, тузилиши
ясалишидан янги сўзлар ясалганда оғзаки нутқ қонуниятига кўра нутқ 
жараёнида осонликка интилиш талабига мувофиқ сўзларнинг таркибидаги 
айрим товушлар тушади, айримлари бирикади, айрим бўғинлари қисқаради. 
Бунинг натижасида бир неча сўзлар қисқариб битта сўзга айланиб қолади. 
Шевалар бу хусусияти билан адабий тилдан фарқ қилади.
Ҳозирги ўзбек адабий тилидагидек, шеваларда ҳам морфологик усулда 
сўз ясалиши энг фаол усул бўлиб ҳисобланади. Бунинг ўзига хос томонлари 
шундаки, аффиксация усули бошқа тилларга мансуб сўзлардан ёки бошқа 
туркумга оид сўзлардан сўз ясашга кенг имкониятлар беради 
Ўзбек шеваларида ясовчи аффикслар тузилиши жиҳатидан содда ва 
қўшма аффиксларга бўлинади. Ўзбек шеваларида кенг қўлланиладиган -чи; 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish