O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI
TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
“Energiya ta’minlash tizimlari” kafedrasi
“INFOKOMMUNIKATSIYA TIZIMLARINING ELEKTR TA’MINOTI”
fanidan
Mustaqil ish
Bajardi:
Telekommunikatsiya ta’lim yo‘nalishi
PSI007- guruh
Shermatova Sarvinoz
talabaning F.I.Sh.
Qabul qildi: k.o’qituvchi. F.M.Qodirov
Toshkent 2022
Мавзу: Електр таъминоти манбаларининг умумий тавсифлари
Режа:
1. Кириш.
2. Електр енергия манбаалари
3. Aдабиётлар
Электр энергия манбалари бирламчи (БТЭМ) ва иккиламчи электр таъминоти манбаларига (ИЭТМ) бўлинади.
БЭТМларга ҳар хил турдаги энергияларни (механик, иссиқлик, кимёвий, қуёш ва ҳ.к.) бевосита электр энергиясига айлантирувчи ўзгартиргичлар киради, яъни электромашина генераторлари, гальваник элементлар, қуёш батареялари ва ҳ.к.
ИЭТМларга бир турдаги электр энергияни иккинчи турдаги электр энергиясига айлантириб берувчи ўзгартиргичлар (трансформаторлар, тўғрилагичлар, стабилизаторлар, ИЭТМлар ва ҳ.к.) киради.
Алоқа корхоналарининг электр таъминоти асосан энергия тизими ёки маҳаллий электростанция орқали амалга оширилади. Алоқа корхоналари аппаратураларининг электр таъминоти турли электр таъминотини амалга оширувчи иншоатлар мажмуаси бўлган электр қурилма орқали амалга оширилади. Корхона электр қурилмаси таркибига трансформатор подстанцияси ва электр таъминот тизими киради.
Электр энергияси таъминоти тизими бу ўзаро электр тармоқ линиялари орқали бир-бирлари билан боғланган, электростанциялар, подстанциялар ва электр энергия қабуллагичлари мажмуалари тўпламидир.
5-расм. Электр энергияси тизимининг тузилиш схемаси
Электр энергияси тизимининг тузилиш схемасидан кўриниб турибдики, электростанцияда генератор ишлаб чиқараётган электр энергияси ТV1 трансформатор ёрдамида 6 кВли кучланишдан 35 кВли кучланишгача орттирилади ва электр узатиш линияси орқали ТV2 тақсимловчи подстанцияга берилади. Бу трансформатор орқали 35 кВли кучланиш 6 кВли кучланишгача пасайтирилади ва истеъмолчининг (алоқа корхонасининг) ТV3 трансформаторларига узатилади. ТV3 трансформатор ёрдамида 6 кВли кучланиш истъемолчи учун зарур бўлган 380/220, 220/127 Вли кучланишларга айлантирилади. Кўриниб турибдики, электр энергияси истеъмолчига етиб келгунча уч маротаба ўзгартирилмоқда. Амалиётда ўзгартиришлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.
Адабиётлар
А.С.Каримов ва бошқалар. Электротехника ва электроника асослари.-Т.: Ўқитувчи, 1995.-462 б.
Березин О.К., Костиков В.Г., Шахнов В.А. Источники электропитания радиоэлектронной аппаратуры. -М.: «Три Л», 2000.-400 с.
Гейтенко Е.Н. Источники вторичного электропитания. Схемотехника и расчет. Учебное пособие. -М.:СОЛОН-ПРЕСС, 2008.-448 с.
Иванов-Цыганов А.И. Электропреобразовательные устройства РЭС: Учеб. для вузов по спец. «Радиотехника».-М.: Высш.шк.,1991.-272 с.
Китаев В.Е. и др. Расчет источников электропитания устройств связи. Учебное пособие для высших учебных заведений.-М.: Радио и связь. 1993.-230 с.
Костиков В.Г., Парфёнов Е.М., Шахнов В.А. Источники электропитания электронных средств. Схемотехника и конструирование: Учебник для вузов.-М.: Радио и связь, 1998г.
Mulder S.A. Loss formulas for power ferrites and their in transformer design. Philips Components. 1994.
Do'stlaringiz bilan baham: |