Олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат йўналиши таълим дастурида талабаларга миллий қадриятларимиздан бўлган ўзбек шевалари тўғрисида илмий-амалий билимларни бериш кўзда тутилган



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/135
Sana28.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#475199
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   135
Bog'liq
Ozbek dialektologiyasi. Nigora Murodova (5)

АРЕАЛ ЛИНГВИСТИКА 
 
Ареал лингвистиканинг тил ва шеваларни ўрганиш усуллари 
Ўзбек диалектологияси соҳасида ўтган асрнинг 60-70-йилларида авж 
олган диалектологик тадқиқотларнинг 80- 90-йилларда бирмунча сўниши 
фанимизда тараққиётнинг бир диалектик босқичи – эмперик-тавсифий 
ишларнинг маълум даражада ўзининг юқори тараққиёт чўққисига 
етганлиги, янги таҳлил усулларига ўтиши тараққиётни таъминлаш билан 
узвий боғлиқдир. Диалектологик тадқиқнинг эмперик-тавсифий босқичидан 
навбатдаги поғонаси қиёсий-тарихий, диалектологик талқин, ареалогик-
картографик ёки лингвогеографик тавсифига, яъни ареал лингвистика 
соҳасига ўтиш давридир.
Ареал лингвистика соҳаси тил ҳодисаларининг тарқалиш ҳудудларини, 
бу ҳодисаларнинг ўзаро муносабати ва адабий тилга таъсирини лингвистик 
ўрганиш билан шуғулланади. Ареал лингвистика муайян ҳудудларда 
тарқалган тил хусусиятларини умумлаштириб, ареал умумийлик – тиллар 
иттифоқи, шевалар изоглоссаларини аниқлаш ва уларни хариталаштириш 
ишларини амалга оширади. Шуни айтиш лозимки, ареал лингвистиканинг 
таҳлилий усули маълум ҳудудда тарқалган тил ҳодисаларини аниқлайди, 
ҳудудий тил хусусиятларини халқ тарихи, тил тарихи билан алоқадор ҳолда 
қиёслаб, уларнинг ўрни, тарқалиш чегарасини хариталар орқали кўрсатади.
Маълумки, “Ареал” атамаси лотинча “ареа” сўзидан олинган бўлиб, 
“майдон, ҳудуд” деган маъноларни билдиради. Бу атама тилшуносликка илк 
марта 1943 йилда италян олимлари М. Бартоли ва Дж. Видосси томонидан 
киритилган. Лекин аслида тилшуносликка ареал таҳлил элементларини Г. 
Шухардт, И. Шмидт, Г. Венкер каби олимлар олиб кирган. Кейинчалик 


124 
ареал лингвистик тадқиқотларнинг доираси кенгайди. Бу соҳа бўйича ХХ 
асрда жуда катта илмий тадқиқот ишлари қилинди. Ареал лингвистика 
соҳасидаги тадқиқотлар ҳинд-европа тиллари (Е.А.Макайев), славян 
тиллари (Р.И.Аванесов, Н.И.Толстой), герман тиллари (В.М.Жирмунский), 
роман тиллари (М.А.Бородина), туркий тиллар (Н.З.Гаджиева), болқон 
тиллари (А.В.Десницкая) материаллари асосида давом эттирилиб, салмоқли 
ютуқлар қўлга киритилди.
Ареал лингвистика тушунчаси ва атамаси XX асрнинг 40 йилларида 
киритилган бўлсада, аммо ареалогик тадқиқотлар ўзининг узоқ тарихига 
эгадир. Фақат ХХ аср бошларида тиллар билан боғлиқ ҳудудий масалаларни 
ўрганувчи йўналиш ареал лингвистика эмас, лингвистик география 
йўналишида машҳур эди. Бу масала диалектолог олим А. Шерматовнинг 
“Лингвистик география нима”рисоласида кенг ёритиб берилган.
Туркий тилларнинг таснифлари ҳам ҳудудий ва географик тарқалиш 
тушунчалари билан узвий боғлиқ бўлади. Жумладан, туркий тилларнинг 
илк таснифини берган Маҳмуд Кошғарий туркий халқлар ва шеваларининг 
тарқалиш ҳудудларини ЭРумдан Чингача” шаклда географик чегараларини 
кўрсатади.
Лингвистик 
география, 
диалектология, 
ареал 
лингвистика 
тилшунослик фанининг айни бир соҳасининг турлича номланиши эмас, 
балки тилнинг турли томонларини турли хил усуллар билан ўрганувчи 
соҳадир. Ареал лингвистиканинг асосий тушунчалари А.Б.Жўраевнинг 
ЭЎзбекзабон минтақани ареал ўрганишнинг назарий асослари” номли 
монографиясида кенг таҳлил қилинган. Монографиянинг “Туркий тиллар 
ареал лингвистикасининг айрим методологик масалалари”, Рефлексия”, 
Ўзбек тилшунослигида лингвоареал тадқиқотларнинг шаклланиши ва 
ривожланишининг асосий омили сифатида” деб номланган I ва II бобларида 
лингвоареал тадқиқ мақсади ва усуллари батафсил баён этилган. Маълумки, 
рефлексия деганда ўзбек шеваларининг ва ёзма ёдгорликларини эмперик 
(фаҳмий, тавсифий) ўрганиш натижасида қўлга киритилган ютуқлар билан 


125 
бир қаторда маълумотларни янги мақсадларга эришиш учун қайта гуруҳлаш 
ҳамда таҳлил этиб баҳолаш тушунилади. Шунинг учун А.Жўраевнинг 
тадқиқоти ХХ асрнинг 30-80-йилларида ўзбек шеваларининг маҳаллий-
ҳудудий тавсифи натижасида қўлга киритилган маълумотларни, ареал 
тадқиқ методи нуқтаи назардан қайта баҳолаш ва таҳлил этишга қаратилган.
Ареал 
лингвистиканинг тадқиқ усули турли минтақалардаги 
шеваларда учрайдиган ўхшаш ҳодисаларни аниқлаш ва уларнинг қўлланиш 
майдонини 
аниқ 
белгилашдан 
иборатдир. 
Ареал 
лингвистикада 
ҳодисаларнинг 
тарқалиши 
харитада 
кўрсатилади. 
Шунинг 
учун 
хариталаштириш ареал тадқиқотларнинг ҳам усули, ҳам натижасидир.

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish