Тайёрловчининг мажбурияти ва унинг бажарилиши.
Тайёрловчи:
-
хўжаликлар билан ўз вақтида шартномалар тузиш ва шартнома
мажбурияларини бажариш;
-
хўжаликлар томонидан тақдим этилган барча маҳсулотни шартномада
назарда тутилган муддатларда харид
қилишни ва узлуксиз қабул қилиб
олишни таъминлашни ташкил этади. Тақдим этилган маҳсулот деганда
тайёрловчининг қабул пунктига топшириш, қабул қилиб олиш пунктига
қабул қилинганда эса бу ерга келтирилган маҳсулот тушунилади;
-
қайта ишлаш саноати ва савдо
корхоналарининг хўжаликлар билан
тўғридан
-
тўғри ва узоқ муддатли алоқаларини ҳар томонлама
ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
бевосита хўжаликларда қабул қилиб олишни ҳамда ўзининг
ихтисослаштирилган транспорти, умумий фойдаланиладиган транспорт ёки
хўжалик ижарага олган транспорт билан келишилган график бўйича
ташишни таъминлаш;
-
харид қилинаётган маҳсулот сифатини амалдаги стандартлар
талабларига мувофиқ аниқлаш, шартномада белгиланган нархларга асосан ва
муддатларда маҳсулот учун ҳисоб
-
китобларни амалга ошириш;
-
тайёрланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, тайёрлаш,
транспортда ташиш, сақлаш ва дастлабки қайта ишлашда унинг нобуд
бўлишини олдин
-
олиш, қисқаририш;
-
хўжаликларни шартномалар бўйича идиш, ўраш материаллари ва
норматив
-
техник ҳужжатлар (стандартлар, техник шартлар, маҳсулотларнинг
айрим турларини харид қилиш, қабул қилиб олиш, сифатини баҳолаш
тартибини тартибга солувчи қоидалар) билан таъминлаш;
-
хўжаликлар ихтиёрида қолдирилган маҳсулотлар сифатининг
ёмонлашиши оқибатида хўжаликларга етказилган зарарни қоплаш;
-
шартномада назарда тутилган ҳолларда хўжаликларни уруғлик ва
экиш материаллари билан таъминлаши лозим.
Тайёрловчининг асосий мажбурияти контрактация шартномасига
мувофиқ кўрсатилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини ўз вақтида қабул қилиб
олиш ёки ташиб олиб кетиш ҳамда хўжаликка топширилган қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти учун ва транспорт ҳамда бошқа харажатларни тўлашдан
иборат
.
Агар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тайёрловчи жойлашган ерда ёки у
кўрсатган бошқа ерда қабул қилинса, тайёрловчи етиштирувчи томонидан
контрактация шартномасига мувофиқ ва шартлашилган муддатда
келтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қабул қилишдан бош тортишга
ҳақли эмас. Шунингдек, тайёрловчи (сотиб олувчи) қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини
олиб кетишни ёки қабул қилиб олишни таъминламаса,
маҳсулотни хўжаликнинг ўзи тайёрловчига (сотиб олувчига) етказиб бериши
мумкин. Бундай ҳолда тайёрловчи маҳсулот қийматига қўшимча равишда
хўжаликнинг уни етказиб келтириш билан боғлиқ харажатларини ҳам
тўлаши керак.
Маҳсулотни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш муддатлари
томонлар учун мажбурий бўлган қоидалар ёки йўриқномалар билан
белгиланади. Маҳсулотни қабул қилишдан бош тортганда тайёрловчи бу
ҳақда хўжаликка ёзма шаклда хабар бериши керак (товар
-
транспорт
накладнойига белги қўйиш, телеграф орқали ва шу кабилар). Агарда
тайёрловчи маҳсулотни қабул қилишни рад этганлигини ёзма ифодалашдан
бош тортса, хўжалик инспектори ёки тумандаги юқори турган бошқа
ташкилот вакили иштирокида тайёрловчининг рад этганлигини тасдиқловчи
далолатнома тузилади.
Хўжаликларда сақланаётган маҳсулотларга ҳақ контрактация
шартномасида белгиланган шартларда тўланади. Хўжалик томонидан
шартномада белгиланган муддатларда топширилмаган маҳсулот миқдори
томонлар келишилган бошқа муддатларда топширилиши ва у ҳақиқий
топшириш даврида ҳисобга олиниши керак, ундан маҳсулотларнинг
етиштирилиши мавсумий тусда бўлган ҳамда уларнинг топширилмаган
миқдори ўрнини тўлдириш мумкин бўлмаган турлари истиснодир.
Агар стандартлар, техник шартлар
ёки тузилган шартномаларда
маҳсулотнинг идишда ёки ўрамда етказиб берилиши назарда тутилган бўлса,
тайёрловчи зарур идиш, мих ва ўраш материаллари билан хўжаликни
таъминлайди. Хўжаликларнинг тайёрловчилардан ва тайёрловчиларнинг
хўжаликлардан оладиган идишлари учун ҳақ томонлар келишувига кўра
тўланади ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилади.
Айрим маҳсулот турларига мўлжалланган идиш ва ўраш
материалларини сотиш, улардан фойдаланиш хусусиятлари, шунингдек,
уларни қайтариш тартиби ҳамда муддатлари тегишли маҳсулот турларини
харид қилишни тартибга солувчи йўриқномаларда, қоидаларда ёки
тузиладиган шартномаларда назарда тутилади.
Маҳсулот ташиш, жўнатиш ва тушириш билан боғлиқ барча
харажатлар тайёрловчи зиммасида бўлади. Маҳсулот хўжалик транспортида
етказиладиган бўлса, тайёрловчи хўжаликка маҳсулот ташиш харажатларини
ҳақиқий вазни бўйича қоплайди. Маҳсулотни ташиш харажатлари бутун
масофа учун қопланади. Контрактация шартномаси бўйича харажатлар
маҳсулот хўжаликдан жўнатилган жойдан бошлаб (саралаш
пункти, бўлим,
бригада, чорвачилик фермаси, яйлов, марказий омбор ва ҳ.к.) шартномада
назарда тутилган қабул қилиш пунктларигача қопланади.
Ташиш ва тушириш харажатлари амалдаги норма ва тарифларга ёки
томонлар келишувига кўра маҳсулотни етказиб бериш амалга оширилган
транспорт тури учун эркин нархларда аниқланади. Тайёрловчи хўжаликларга
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёни хўжаликлар, жамоа хўжалиги
аъзолари ва бошқа фуқаролардан қабул қилиб олиш, шунингдек, бу
маҳсулотнинг тайёрлов пунктларига етказиб бериш харажатларини томонлар
келишувига асосан қоплайди. Маҳсулотни темир йўл, ҳаво ва сув транспорти
ёки аралаш алоқа воситаларида етказиб бериш харажатларини қоплаш
юкларни шу транспорт турларида ташишнинг амалдаги тарифлари бўйича
амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчининг қўшимча
талабларга риоя қилиб жўнатишга алоқадор харажатлар тайёрловчи
ҳисобидан тўланади.
Хўжаликлар ва тайёрловчилар ўртасида ҳисоб
-
китоблар тайёрловчи
томонидан хўжалик топширган маҳсулот қийматини унинг шартномада
кўрсатилган ҳисоб
-
китоб, махсус ҳисоб
-
китоб ёки махсус ссуда ҳисоб
рақамида тўлов топшириқлари билан ҳисоблаб ўтказиш, чеклар билан тўлаш
орқали амалга ошилади. Ҳисоб
-
китоблар маҳсулот қабул қилиб олингандан
сўнг уч кундан кечиктирмай, тайёрловчи ва унга хизмат кўрсатувчи банк
муассасаси аҳоли яшайдиган ҳар хил жойларда жойлашган бўлса,
шунингдек, алоқа шарт
-
шароитларини ҳисобга олиб маҳсулот қабул қилиб
олингандан кейин беш кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |