Экскурсия хизматларининг хусусиятлари
1. Экскурсия хизматини ташкил этишда методик усуллардан фойдаланиш хусусиятлари.
2. Шарҳли экскурсиялар олиб боришнинг хусусиятлари.
3. Кўргазмали материаллардан фойдаланиш хусусиятлари.
4. Экскурсияда реклама воситаларидан фойдаланиш.
Экскурсия ўтказиш бир вақтда бир неча гуруҳ хизматлар кўрсатади.
БИРИНЧИ ГУРУҲ фирма ёки ташкилот томонидан кўрсатиладиган хизматлар билан потенциал мижозлар билан таништиришни ўз ичига олади. Гуруҳ ахборат билан таъминлаш вазифасини бажаради.
Туризм бозорида айниқса, ривожланган мамлакатларда сон жиҳатдан ҳам, сифат жиҳатдан ҳам ўзгаришлар юз бермоқда. Бундай жараён келажакда хам амалга ошади. Шунинг учун, туристик хизматини сифатини баҳолашда туристларга хизмат кўрсатишнинг самараларига эътибор бериш керак. Бундай вазифаларнинг бажарилиши халқаро туризмнинг ривожланишига ўз хиссасини қўшади.
- 1. транспорт воситалари, яъни саёатда қатнашадиган воситалар ва транспорт хизматлари нархлари ҳақида;
- 2, меҳмонхоналарнинг нархлари даражаси, ресторанлар ва бошқатуристик комплекслар, марказлар ва объектларга таклиф этиладиган хизматлар;
- 3. чет эл туристларига ташкиллаштириладиган экскурсиялар, шунингдек, бошқа кўрсатилиши мумкин бўлган бошқа хизматлар;
Ахборот ўз ичига қуйидагиларни олади:
Ривожланаган мамлакатлардаги туризм бозоридаги сифат ва саноқнинг ўзгариши авваламбор глобал иқтисодий ривожланишнинг, мамлакатлараро туризм рақобатининг натижасидир.
ИККИНЧИ ГУРУҲ. Бу шундай хизматларки, буларни туристлар саёҳат вақтида олиши мумкин.
Туристга хизмат кўрсатишнинг энг аҳамиятли жойи шундаки, уни меҳмонхонага илк бора келиш жараёнида, ёки самолёт ва поезддаги таассуроти катта роль ўйнайди. Ташкиллашмаган туристларга хизмат кўрсатиш қуйидагиларни ўз ичига олади: назорат, чегара ва божхона хизмати томонидан, меҳмонхонага аэропортдан ёки вокзалдан келиши учун такси ижарага олиш, стоянка ва божхона ёки бошқа жойларда багажни ташишга ёрдам бериш ва бошқалар.
Ташкилллашган туристлар учун бир қатор хизматлар мавжуд бўлиб, улар меҳмонни кутиб олгундан бошлаб то кузатиб қўйилгунга қадар керак бўладиган барча хизматларни ўз ичига олади.
УЧИНЧИ ГУРУҲ қуйидаги хизматларни кўрсатади: меҳмонхонага келган вақтда, умумий овқатланиш жойига келганда, маданий жойларига келганда ва бошқа жойларга келганда хизмат кўрсатиш.
Бундай хизматлар сифати туристларда жуда катта таассурот қолдиради, чунки булар туристларнинг ҳар кунги эҳтиёжи ҳисобланади.
ТЎРТИНЧИ ГУРУҲ қўшимча хизматлар кўрсатади, яъни валюта алмаштириш, почтадан фойдаланиш, телефон ва телеграф, билет олиш ва турли хил корхоналарга боришда, спорт майдончаларига боришда, экскурсияларга боришда ва бошқаларда ёрдам кўрсатиш.
Бундай хизматлар шундай ташкиллаштирилиши керакки, турист ўртадаги фарқни, яъни туристлар миллати, уларнинг ташкилий ёки ноташкилий ўртасидаги фарқларни сезмаслиги керак.
БЕШИНЧИ ГУРУҲ туристик комплексининг бир қисми бўлиб, маиший хизмат кўрсатиш билан чекланади. Ноташкилий туризмнинг тезлик билан ривожланиши келаётган туристларнинг сотиб олиш қобилиятлилиги натижасида узлуксиз ортиб бормоқда.
Кичиккина гардероб билан саёҳатга чиққан туристлар учун бундай хизматлар айниқса маъқул бўлади. Бундай эҳтиёжларни қондириш, айниқса туристик мавсум бошида маиший хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этишга тўғри келади., яъни кийим-кечак, пойафзал таъмирлаш, сартарошхона, кийимларни кимёвий тозалаш, дазмоллаш ва бошқалар.
Туристларнинг кўпчилиги автотуристлардир. Бундай факт ушбу гуруҳларнинг эҳтиёжини қондиришда сифат ва сон жиҳатдан ёндошишига мажбур қилади. Автотуристлар учун бензин, автомобил мойларини сотишни ва уларга юқори даражада хизмат кўрсатишни ташкил этиш лозим.
Замонавий хўжалик механизми шароитида туристларга хизмат кўрсатиш, уларга турли хил товарларни кенг кўламда таклиф қилишда жисмоний шахслар шартнома асосида фаолият юритиши керак. Бундай йўллар билан хизмат кўрсатиш пункларининг ошишига эришиш мумкин.
Туризмда бундай эҳтиёжларнинг қондирилмаслиги туристик мақсадларга тўғри келмайди. Натижада бундай икки хил эҳтиёжнинг кондирилиши 2 хил муносабатнинг вужудга келишини тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |