Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича
мавжуд муаммолар ҳамда ҳудудларнинг фойдаланилмаётган
салоҳиятини ўрганиш ва комплекс ривожлантириш юзасидан
таклифларни тайёрлаш бўйича
САВОЛНОМА
Хизмат соҳаси бўйича.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги
ПҚ-104-сонли “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш бўйича қуйидагилар аниқланди.
Қарорнинг 3-иловасида, Махсус хизмат кўрсатиш кўчаларига айлантириладиган марказий кўчалар ташкил этиш белгиланган. Фарғона тумани, Марғилон кўчасида 29 та сервис объектлари ташкил этилиши режалаштирилган. Шу кунга қадар 29 та лойиҳалардан 8 тасида қурилиш ишлари якунланиб фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари тайёрланмоқда. Қолган 21 та лойиҳаларда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Қарорнинг 4-иловасида, Фарғона тумани, “Янги аср” МФЙда “Янги Ўзбекистон” массиви қуриш ҳамда ушбу ҳудудда 46 та хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилиши режалаштирилган. Хозирги кунда “Янги аср” МФЙда “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиш ишлари дастлабки, катлаван кавлаш ҳамда фундамент қуйиш ишлари олиб борилмоқда.
Қарорнинг 7-иловасида, Фарғона туманида ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш орқали мактабгача таълим муассасасини қуриш белгиланган. Мактабгача таълим муассасасини қуриш бўйича ташаббускор аниқланиб, хозирги кунда ташаббускор томонидан 10,0 млрд.сўм маблағ сарфланиб, 4 (тўрт) қаватли бино иншоот қуриб битказилган. Бино иншоотнинг биринчи-иккинчи қаватларини мактабгача таълим муассасасига, учинчи-тўртинчи қаватларини Нодавлат умумтаълим ташкилотига мослаштирилган тартибда қуриб битказилган, хозирги кунда пардозлаш ва жихозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
2.Маҳаллардаги хизмат кўрсатиш турлари бўйича талаб ва таклиф ҳолатини таҳлил қилиш ва етишмаётган хизмат турларини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Фарғона туманида ўрганишлар жараёнида, ҳудуднинг жойлашуви, аҳоли сонидан келиб чиқиб, бир қатор хизмат кўрсатиш турларига талаб борлиги аниқланди.
Мисол учун:
Янги аср МФЙда 2 та сартарошхона, 2 та савдо дўкони, Миндонобод МФЙда 1 та умумий овқатланиш (Fast Food), 1 та автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси, Октом МФЙда 1 та сартарошхона, 1 та автомойка хизмати.
Йўл бўйи хизмат турларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
4. Туманда санатория ва дам олиш жойларини ташкил этиш юзасидан таклифларни тайёрлаш.
Фарғона МФЙ ҳудудида жойлашган Ором спорт комплекс МЧЖ тасарруфидаги дам олиш масканининг фойдаланилмаётган бўш ер майдони ҳамда шу ҳудудда жойлашган қўшимча бўш ер майдонлари мавжудлиги аниқланди.
Таклиф: Фарғона МФЙ ҳудудида янги дам олиш масканларини барпо этиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда, Ҳудудда жойлашган бўш ер майдонлари ҳамда дам олиш масканларида фойдаланилмаётган бўш ер майдонларини аниқлаш мақсадида, Вилоят ҳокимлиги, туман ҳокимлиги, туман архитектура ва кадастр агентлиги ҳамда солиқ инспекцияси бошчилигидаги ишчи гурухини ташкил этиш.
Ором спорт комплекс МЧЖ тасарруфидаги дам олиш масканининг фойдаланилмаётган бўш ер майдонида, янги дам олиш масканини барпо этиш бўйича ПҚ-5113 сонли қарорга қўшимча лойиҳага киритиш.
ҳудудда аниқланган қўшимча бўш ер майдонларида дам олиш масканларини барпо этиш ҳамда ташаббускорларни аниқлаш мақсадида ушбу ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш.
5. Соҳа бўйича бошқа муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш.
6. Жорий йилнинг 1-чорак ва 1-ярим йиллик учун белгиланган прогноз кўрсаткичларига эришиш омиллари ва мавжуд муаммоларни ўрганиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |