Олди сотди шартномаси


Тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг мулкий



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/58
Sana29.04.2022
Hajmi0,88 Mb.
#593901
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   58
Bog'liq
oldi-sotdi shartnomasi va uning turlari. hadya shartnomasi. renta

Тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг мулкий 
жавобгарлиги
.
Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини шартномада белгиланган ассортимент 
ва турларда, муддатларда бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилиб олиш рад 
этилган ҳар бир ҳол учун тайёрловчи хўжаликка белгиланган устамалар 
тўлашни ҳисобга олмасдан шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб, қабул 
қилинмаган
мақсулот қийматининг тўрт фоизи миқдорида жарима тўлайди, 
тез бузилувчи маҳсулот бўйича эса унинг тўлиқ қийматини тўлайди. Бундан 
ташқари, маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги туфайли хўжалик кўрган 
зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади. 
Қабул
қилиш
-
топшириш жойига етказиб келтирилган маҳсулотни 
қабул қилиш асоссиз рад этилганда тайёрловчи
хўжаликка уни етказиб 
14
Синдаров К. Контрактация шартномаси ва унинг хусусиятлари. Хўжалик ва ҳуқуқ. Т.: №2. 2004. 19
-20-
бетлар.


келиш харажатларини қоплайди. Тайёрлов ташкилоти шартномага ва 
топшириш
-
қабул қилишнинг келишилган жадвалига мувофиқ тайёрловчига 
тақдим этилган тез бузиладиган маҳсулотни қабул қилишни рад этган 
тақдирда, хўжалик ушбу маҳсулотни ўз ихтиёрига кўра бошқа шахсларга 
сотиши мумкин. Бунда тайёрлов ташкилотлари маҳсулотни қабул қилиш рад 
этилганлиги учун мулкий жавобгарликдан озод этилмайди. 
Тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш ташкилоти томонидан маҳсулот ва 
кўрсатилаётган хизматлар сифати, миқдори нотўғри аниқланиши, уларнинг 
қиймати нотўғри белгиланиши ва ундирилиши ҳоллари аниқланган тақдирда 
тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари маҳсулот ва кўрсатилган 
хизматлар сифатини, шунингдек уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда 
қайта ҳисоб
-
китоб қиладилар ҳамда ушбу ҳисобланган суммадан ташқари 
хўжаликка нотўғри ҳисобланган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима 
тўлайдилар. 
Хўжаликни стандартлар талаблари ва техник шартларга жавоб 
берадиган идиш ва ўраш материаллари билан маҳсулотнинг тегишли 
турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномалар ва қоидаларда ёки 
шартномада белгиланган миқдор ва муддатлар
-
да таъминламаганлиги учун 
тайёрловчи хўжаликка етказиб берилмаган идиш, мих ва қоқиш 
материалларини етказиб бериш вақтида амалда бўлган қийматининг икки 
баравари миқдорида жарима тўлайди. Тайёрловчи хўжаликни идиш билан 
таъминламаганлиги маҳсулот сифатининг пасайишига ёки тез бузилувчи 
маҳсулотнинг бузилишига олиб келган бўлса, тайёрловчи кўрсатилган 
жаримадан ташқари, хўжаликка кўрган зарарнинг жарима билан қопланмаган 
қисмини ҳам тўлайди.
Моддий
-
техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш 
бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилиши рад 
этилганлиги учун хизмат кўрсатувчи ташкилот хўжаликка белгиланган 
устамалардан ташқари етказиб берилмаган моддий
-
техника ресурслари ёки 
кўрсатилиши керак бўлган хизматлар қийматининг 25 фоизи миқдорида 
жарима тўлайди. Жаримадан ташқари хизмат кўрсатувч ташкилот хўжаликка 
моддий
-
техника 
ресурслари 
етказиб 
берилмаганлиги, 
ишлар 
бажарилмаганлиги ёки хизматлар кўрсатилмаганлиги натижасида етказилган 
зарарни ҳам тўлайди.
Етказиб бериш муддати кечиктирилган, товарлар етказиб берилмаган, 
ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган тақдирда хизмат 
кўрсатувчи ташкилот хўжаликка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун 


учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня 
тўлайди, бироқ пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, 
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 
фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Пеня тўланиши шартнома 
мажбуриятларини бузган томонни шартноманинг зарур даражада 
бажарилишидан ва етказиб бериш кечиктирилганлиги, товарлар тўлиқ 
етказиб берилмаганлиги, ишлар бажарилмаганлиги ёки хизматлар 
кўрсатилмаганлиги туфайли етказилган зарарлар қопланишидан озод 
қилмайди.
Томонларнинг келишувига кўра шартномада шартнома мажбуриятлари 
бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги жавобгарликнинг 
амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа чоралари ҳам назарда 
тутилиши мумкин. Зилзила, қурғоқчилик, сув тошқини, ёнғин ва бошқа 
табиий офатлар натижасида олдиндан кўриш ва бартараф этиш мумкин 
бўлмаган ҳолатлар (форс
-
мажор ҳоллари) муносабати билан уларнинг 
иродаси ва хоҳишига боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича ўз зиммаларига олган 
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун бир томон бошқа томон 
олдида жавоб бермайди. 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish