Олди сотди шартномаси


Энергия таъминоти шартномаси тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/58
Sana29.04.2022
Hajmi0,88 Mb.
#593901
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   58
Bog'liq
oldi-sotdi shartnomasi va uning turlari. hadya shartnomasi. renta

Энергия таъминоти шартномаси тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари. 
Энергия таъминоти шартномаси олди
-
сотди шартномаларининг бир тури 
бўлиб, фуқаролик ҳуқуқининг ўзига хос объектларидан бири бўлган энергия 
турларини истеъмолчиларга бевосита етказиб беришга қаратилади. Энергия 
таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот 
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб 
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини 
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш 
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан 
фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол 
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Энергия таъминоти шартномасининг муҳим хусусияти, олди
-
сотди 
шартномасининг бошқа турларидан фарқли равишда сотувчидан сотиб 
олувчига ўтадиган
мол
-
мулк одатдаги етказиб бериш ёки топшириш усулида 
эмас, балки туташтирилган тармоқ орқали амалга оширилиши ҳисобланади. 
Масалан, газни баллонларда етказиб бериш анъанавий олди
-
сотди 
шартномасининг кўриниши ҳисобланса, газни қувурлар орқали етказиб 
15
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ҳуқуқи (II
-
қисм). 

Т.: Адолат, 1999. 53
-
б.
16
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4
-5-
сон, 118
-
модда
17
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 3
-
4
-
сон, 26
-
модда.


бериш энергия таъминоти шартномаси
ҳисобланади. Чунки қувурлар 
туташтирилган тармоққа кириб абонент ва энергия билан таъминловчи 
ташкилотни бевосита боғлайди. Туташтирилган тармоқ деганда, энергия 
ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчи корхоналар билан абонентни бевосита, 
тўғридан
-
тўғри боғлайдиган симлар, қувурлар ва шу каби бошқа воситалар 
тушунилади. Бунда етказиб берилаётган энергиянинг миқдори махсус ўлчов 
воситалари орқали аниқланади. Масалан, электр энергияси, газнинг миқдори 
махсус ҳисоблагичда аниқлаб борилади.
Энергия таъминоти шартномасининг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари 
мавжуд:

энергия таъминоти шартномасида ҳар доим мажбурий субъект 
сифатида энергия билан таъминловчи ташкилот иштирок этиши лозим;

шартнома предмети ҳисобланган энергия турлари фуқаролик
муомаласининг одатдаги ашёлар эмас, балки хавфли хоссаларга эга ашёлар 
ҳисобланади;

агар олди
-
сотди шартномасида сотиб олувчи зиммасига «товарни 
қабул қилиб олиш» мажбурият юклатилса, энергия таъминоти шартномасида 
абонент «қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш» мажбуриятини бажариши 
лозим бўлади. Бу эса мазкур шартномада абонентга товарни қабул қилиш 
мажбурияти, аниқроғи муайян миқдордаги энергияни қабул қилиш 
мажбурияти юклатилмаслигини англатади;

олди
-
сотди шартномасининг бошқа турларидан фарқ қилиб,
энергия 
таъминоти шартномасида сотиб олувчи (абонент)га ўзи сотиб олаётган 
товардан фойдаланишга, уни эксплуатация қилишга нисбатан қатъий 
талаблар белгиланган. Яъни абонент қабул қилинган энергиядан 
фойдаланишда энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги 
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи 
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг 
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 478
-
моддасига 
мувофиқ, қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, 
туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва 
бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия 
таъминоти шартномалари татбиқ этилади;

шартнома предметидан фойдаланишда абонентдан муайян билим ва 
кўникмага эга бўлиш талаб этилади. Зеро, бундай талаб энергия турлари 
ўзига хос қайта тикланмайдиган ва ишлаб чиқарилиши катта меҳнат ва сарф
-


харажатни талаб этадиган моддий неъматлар жумласига кириши билан 
белгиланади;
Энергия таъминоти шартномаси ўзининг ҳуқуқий белгиларига кўра, 
икки томонлама (энергия билан таъминловчи ташкилотда ва абонентда ҳам 
муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар мавжуд), конесенсуал
18
 
(тарафлар томонидан 
ўзаро келишувга эришилгач шартнома тузилган ҳисобланади), ҳақ эвазига 
(қабул қилиб олинган энергия учун абонент ҳақ тўлаш мажбуриятини олади) 
тузиладиган шартнома ҳисобланади.
Энергия таъминоти шартномаси энергия билан таъминловчи ташкилот 
тармоқларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уланган энергия 
қурилмаси, шунингдек энергия истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари ва 
асбоблари мавжуд бўлган абонент билан тузилади.
Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергиядан турмушда 
фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда, абонент тармоққа 
белгиланган тартибда амалда биринчи марта уланган пайтдан бошлаб у 
билан шартнома тузилган ҳисобланади.
Энергия таъминоти шартномасининг муддати тугагач, тарафлардан 
бири уни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза бермаса, у шартномада 
назарда тутилган муддатга ва шартларда узайтирилган ҳисобланади. 
Шартнома янги муддатга узайтирилганида унинг шартлари тарафлар 
келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.
Агар тарафлардан бири шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан 
олдин янги шартнома тузиш ҳақида таклиф киритса, тарафларнинг ўзаро 
муносабатлари янги шартнома тузилгунга қадар аввал тузилган шартнома 
билан тартибга солиб турилади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish