юлиб, қўлларини ишқаб ташлагач:
– Ана бўлди, – деди. – Ассалом, алайкум, акажон.
Ултон мамнун кулумсиради.
– Салом, қачон келиб эдинг?
– Анча бўлди, – деди у. – Сизларга халақит бермай, деб ўтирдим. –
Кейин сойни кўрсатиб шивирлади: – Юлғуннинг танасида илоннинг
ўлиги бор экан. Эти йўқ, суяги қолган, чумоли талаб ётипти. Ҳеч
кўрмаган эдим.
Қорабой Ултоннинг “табиат мўъжизалари”га-да қизиқишинм
билиб олганидан буён шунақа янгиликларни ҳам айтиб турарди.
– Селда келиб қолган-да, – деди Ултон. – Қани, ўтиринг, мулла
Қорабой!
– Раҳмат, домла. – Қорабой “курси”лардан четкисининг четига
ўтирмоқчи бўлди-ю, кўрпачани ҳўл қилмаслик учун учини қайтариб,
қуруқ ёғочга ўтирди.
– Э, бемалол-бемалол! – деди Ултон. – Бу кўрпачалар кимлардан
қолмаган, биздан қам қолади.
– Домла, шундай гапларни айтсангиз, киши...
– Хафа бўлади?
– Йўқ, ўйлашга мажбур бўлади.
– Ўйлаш керак! – таъкидлади Ултон. – Ўй инсонга берилган энг
буюк неъмат! Биз ўйсизлик орқасида не-не фожиалар ёқасига келиб
қолдик... – Ултон билади, бу йигит ҳамиша оч: олдига бир нарса
қўйсанг, албатта ейди. У қўш нонниям дастурхонга қўйиб, қовурдоқни
очди.
– Раҳмат. – Қорабой қовурдоққа тикилди. Ва ундан кўзини узмай
бир туюрни олиб апил-тапил ея бошлади. – Тотли. Ёғ сингиган-да... –
Гўштни еб бўлди-ю, лабларидаги мойни артиш ҳам эсидан чиқиб,
Ултонга термулиб қолди.
81
– Ҳа? – деди Ултон.
У туйқус синиқ тус олди.
– Ҳалиги... анави ерда турган аёл Баҳор опамиди?
– Сен биласанми уни?
– Э, Набидан олдин мен шопирлик қилганман-ку Бўтабой Сўпига?
Do'stlaringiz bilan baham: |