Ултон хўмрайди.
– Унга шофёрлик қилганинг билан Баҳорни билишингни нима
алоқаси бор?
– Э, олиб юрганман-да мен ҳам опани!
– Аҳ-да. – Ултоннинг қовоғи очилди-ю, чеҳраси шўхчанлик касб
этди. – Сирдошмидинглар?
– Қандай “сирдош?”
– Бўлади-ку... Айрим қизлар туғишган укасига айтмаган сирини
тутинган укасипа айтади.
– Э, йўқ-йўқ! – Қорабой қўл сочлари ёпишган бошини кескин
силкитди. – Йўқ. Қайтамга...
– Хўш?
– Шу, энди...
– Қорабой!
Қорабой Ултонга ҳайрат билан тикилди.
– У кишини яхши кўрасизми?
Ултон кулумсиради.
– Нима, арзимайдими?
– Э, йў-ўқ, – деди Қорабой ва яна сўради: – Рости билан яхши
кўрасизми?
Ултон хўмрайди.
– Билмайман.
Қорабой тағин қовурдоқдан олди.
– Менга қара.
– Қулоғим сизда.
82
– Ростини айт.
– Нимани?
– Нима учун сени... дейлик, сени, демак, ёқтирмаган-да?
– Ҳа, – деди Қорабой.
– Сабаб?
– Қорабой!
– Акажон, сўраманг...
– Айтасан!
Йигитчанинг кўзи ғилқ ёшга тўлди.
– Е, еб ол, – деди Ултон.
– Раҳмат.
– Аммо лекин бир куни айтасан.
– Майли.
– Наби қандай йигит?
– Тилло йигит.
– Шошма, сени Бўтабой Сўпи ишдан ҳайдаган-а?
– Айтгандим-ку?
– Нима учун?
– Ҳе-е... –Қорабой бош эгиб қолди.
–Мабодо Наби учун эмасми?
Қорабой унга ялт этиб қаради-да:
– Ҳа-ҳа, – деди қандайдир шодумон бўлиб. – Набини Дунё опа ишга
Do'stlaringiz bilan baham: |