Ултон чимирилиб қараб, “Газик” “тўрт оёқ” уйча қошига етиб
тўхтагани, Баҳор бошини қанқайтириб, уйчани томоша қилаётганини
кўрди.
– Йў-ў, у киши шу ерлик, – деди қизариб. – Водийлик эмас...
Райондан.
– Кўйлакларига қараб адашимман... Қобилжо-он!
Афғонистондан бир қўл бўлиб қайтгач, шу ерда фаррошлик
қилаётган ва ҳамон яшил формасини ташламаган, новча, сочи тўкилиб
кетган йигирма икки ёшлардаги йигит супургисини кўтариб келди.
– Лаббай, амаки?
– Акангизга ўн дона особий заказдан бўлсин. Айтинг, думбадан
кўпроқ солсин... Ҳов, бу кишини биласиз-а?
– Э, домилла-ку, – деди у.
Ултоннинг бу йигитни кўришга “тоқати йўқ”: кўнгли бузиларди,
мияси, алғов-далғов бўлиб кетади.
– Ҳа-ҳа, – деди у бошини эгиб. – Қобилжон ўзимизнинг ука-ку.
53
– Энди, Султон жўрамнинг ули, сиздан биргина илтимос бор, –
Мустафоқул амаки унинг тирсагидан ушлаб, йўлка томон жилди. Кейин
орқага ўгирилиб; – Уни кўринг, уни! – деди. – Кабобхонани. Тошдан
ясадик. Қримдаям бунақаси йўқ. Орқасига ўтамизми? Орқасига?..
Бўлди, тушундим... Ош бўлади энди! Учта ўчоқ кавлатдим. Тоес,
қурдирдим. Кафелдан. Ахир, биз ҳам, алҳамдулилло, ўзбекмиз.
Қачонгача олатоғлик бўлиб юрамиз? Ё гапим нотўғрими?
– Тўғри, тўғри, – деди Ултон. – Сизга раҳмат... Сиз келмаганда бу
чойхона ҳам йўқ эди.
– Отангизга раҳмат.
– Ҳим, сомса қачон тайёр бўлади?
– Бирпасда-да! Биламан, шошиб турибсиз. Лекин ман ҳам анчадан
бери шу гапни...
– Хўш-хўш?
– Гапнинг қисқаси, бизнинг ҳам исми-шарифимиз бир газета
юзини кўрса!
– А-а-а, жуда тўғри айтдингиз! – деди Ултон астойдил. – Сизни
Do'stlaringiz bilan baham: |