главний қўшмачилар! Авчаркадай айланиб чиқармиш сўқим
хонимнинг уйчасига келганда... – Турсунтош яна изтиробга тушиб,
жимиб қолди. – Ултонжон, кечиринг... Биламан, одатингизни...
– Билмас экансиз, – деди Ултон тағин ўзи эмас, бошқа биров
ҳақида гап кетаётгандай. – Ҳали ўйлаб кўраман...
– Ҳу, ергина ютсин униям... Уф-ф. Шу-да. Ҳатто райкомнинг
котибаси Шарофат ҳам... Туф-е, Ҳаммасига1 Ўзимгаям!
Ултон энди хайрлашиш чоғи етганини туйди.
У болалиги билан ҳам хушлашаётгандай ҳолатга тушди-ю... пахта
теримида Турсунтошнинг – ўғри тиши лабини кўтариб турадиган
кизалоқнинг ғўзалар ичида ашула айтиб юргани намоён бўлди.
Осмондан бадбўй дори пуркаб “Кукуруза” самолёти ўтаётир.
Қизалоқ ура қоча бошлаган тенг-тўплари ортидан кулиб,
қўлларини кўкка чўзади:
“Кўкда учган самолёт,
Қанотингни пастлаб ўт!
Кремлга хат ёзай,
530
Москвага ташлаб ўт!..”
Ултон синфдошининг – ёш кампирнинг тиришган юзи, ёшли
кўзларига кўзи тушиб, унинг эрта қариши сабабини ниҳоят, англаб
етгандай бўлди.
– Турсуной, – деди сўз излаб, – Сизни... сизга ҳурматим ҳеч
сўнмайди. Айтадилар-ку: “Бу яхшилигинг тирик бўлсам – юрагимдан,
ўлсам – суягимдан кетмайди!” деб.
– Вой-е! – Турсунтош ҳўнграб юборди-да, ҳаприқиб келиб,
Ултоннинг манглайидан яна ўпти. – Оғагинам...
128
Бир неча дақиқадан кейин Ултон Оқсув жиягидан Гижингтойни
йўрттириб тоғ томонга бормоқда, шимолда ястанган тизмалар уни
оҳанрабодек тортар, етгач – қувиб-қучиб қўйворадигандек эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |