Бу ерларда гиёҳ йўқ, бори ҳам хазон бўлиб – қоя тусига киргани
учун манзара қандайдир жонсиз сайёрани эслатади ва Ултон беихтиёр
19
Тоғнингкемтик жойи, эгари.
358
камдан бош чиқариб турган арчаларга қараб-қараб қўяди.
Ўша ерга чиқишганда, Гижингтой иҳранар, сувлиғидан кўпик
томар эди. Ултон ҳам болдирларини уқалар, Баҳор эса...
...этакда ястаниб ётган сийрак баргли, новча-новча арчаларга
тикилиб қолган, чўнг уммондан яшил оролчага чиқиб қолган ва бундан
ҳайратда қотган сайёҳга ўхшар эди.
– Тушай! Туширинг, – деди у бирдан.
Ултон унга яна қўлларини чўзди, қучиб олиб ерга қўйди. Жувон
унинг терлаган пешонасини бармоғида артиб, ўша жойдан яна “чип”
этказиб ўпти.
Ултон:
– Ана шунинг адоғида, – деди. – Зовбоши. Сиз отда кетаверсангиз
бўларди.
– Не хочу! Сиз – пиёда, мен отда – графиня бўлиб, а?
Ултон унинг кифтига қўл солиб, олға бошлади-ю, шошилиб отга
ўгирилди.
– Ҳе, жонивор, ҳозир, ҳозир... – дея хуржун кўзидан мили чиқиб
турган милтиқни олди. Ва кучига куч қўшилгандай шиддат билан: –
Олға! – деди.
– Олға! – деди Баҳор ҳам. Кейин бир қадам четланди. – Милтиқдан
қўрқаман... Умид ярамас бешотар опкеламан, дейди. Хоҳласа, автомат
олармиш!
Ултон унга тикилди.
– Термизга юк оборади-ю! Афғон чегарасигаям ўтаркан... Ўша
ерда ўзимизникилар сотишаркан!
– Ё, тавба!
Баҳор бир ишни қотириб қўйгандай жилди.
– Сиз билмайсиз-да! – Сал тин олиб, давом этди: –
Таракановникига борайлик, эшитасиз. Ҳарбийлар ҳатто... УАЗик ҳам
сотишади! Списат қилиб. Ана сизга Совет Армияси! Офицерлар
359
Do'stlaringiz bilan baham: |