кўз
олдингга
келтиринглар... Ҳиндистондек бепоён мамлакат ҳам Англиянинг
мустамлакаси эди! О, яна ўнлаб мамлакатлар! Бари озод бўлди-ку?
Биз эса...
Мунди ароқни отиб олди-да, Хуррамга зуғум қилди:
– Ҳой, Сенга нима бўлди ўзи? Соғ юргинг келмаяптими?
Бу гап дарҳақиқат (Ултоннигина эмас!) барчани сергак торттириб
юборди.
336
– Яна қамоқни соғинган! Маълум бўлди, – деди Зокир Ўринов.
– Менимча бу – провокация, – деди Ўзоқ Тўлаганов.
Хуррам қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.
– Ўзоқ ака, сиз авлиёсиз!
– Да, анча қалтис гаплар бўлди, – деди Тешавой Болтабоев. – Бу
гапларнинг ҳаммасида албатта жон бор... Лекин биз – сиёсатчи эмасмиз,
ўртоқлар... Қолаверса, мавжуд ҳаётимизда долзарб муаммолар шу қадар
кўпки, улардан бирини ҳал этиш ҳам халқимиз учун...
– Ўртоқ мухбир! – Дунё пинакка кетгандек қотиб ўтирган Баҳорни
туртиб, Тешавойга боқди. – Сиз айтган ўша муаммоларнинг илдизи ўша
“иш”ларда эмасми?
Ултон бош ирғаб тинглар экан, ўз-ўзидан... кулиб юборди. Кейин
бемаврид кулганини фаҳмлаб қолиб, вазиятдан чиқишни ўйларкан, во
ажаб, унга... бугунги даҳшат ёрдамга келди.
Еру осмон титради: момақалдироқ гумбирлаб, бутун борлиққа
даҳшат солди. Сўнг йироқларга...
...думалаб кетди.
Ҳамма писиб – бош эгиб қолган эди.
Мунди Хуррамга бурилиб, икки бармоғи орасидан бошмалдоғини
чиқарди.
– Мана сенга озодлик.
Жон ҳолатда чуғирлаб юборган қушлар саси тиниб, сойнинг
шовқини яна эшитила бошлаганда, айримлар соатларига қарашар экан,
нари томондаги столдан туриб...
...чайқалиб келаётган бир ўрис буларга икки-уч қадам қолганда
Do'stlaringiz bilan baham: |