гаплашаётгани ҳам чамаси...
...Қобилнинг парвойига келмас эди.
– Бизлар – интернационалист жангчилар эмас, босмачи эдик.
– Ҳай-ҳай! – деди Тешавой ҳиринглаб кулиб. – Фикрингиз
тўғримас, тўғримас.
– Шу-да.
Шунда Зокир Ўринов:
– Бўпти! Бизга жавоб! – деди-да, ҳеч кимнинг чақириғига қулоқ
солмай, илмий мудирнинг билагидан ушлаганча, гиламнинг шохларга
тегиб турган жойидан у ёққа ўтиб кетди.
Ҳамма жой-жойида қолди.
Фақат чолларгина сўридан туша бошлашди.
77
Хуррам Қобилнинг эгнидан қучиб, манглайидан ўпди. Ва торни
олиб ирғиб турди. Уни бирпас тинғиллатиб тобига келтиргач, сочлари
тўзиб, пешонасига тушган кўйи черта кетди.
Бу – кўнгилга ўта яқин, мунгли куй эди. Симлар чулдираб сени
аврайди, куй юрак-бағрингга шиддат билан киради-ю, сўнг гўё
вужудингга ёйилади. Кейин эса сиртга чиқиб-сочилиб...
...тунга, баргларга, сояларга сингади.
У тағин авж олганида Ултон пайқаб қолдики, бу куй қуръон
тиловатига ўхшар экан.
Шунинг учунми, бутун борлиқ куйга йўғрилиб, бамисол куй
шаклига кира бошлади-да, ушбу сирли мавҳумият ичидан теран бир
фарёд эшитила кетди:
340
Не ғурбатларни чектим, чархи бебунёд, дастингдин,
Тамоми хонумоним ўлди чун барбод дастингдин,
Мудом мотамда бўлдим, бўлмадим дилшод дастингдин.
Ҳама обод бўлди, бўлмадим обод дастингдин,
Ки мен ҳар қайға борсам, дод этармен, дод, дастингдин!
Давра фавқулодда лол эди.
Лекин қалблар йиғламоққа тутинган...
...тасаввурда аламли-армонли ўйлар манзаралари...
Do'stlaringiz bilan baham: |