кимгадир бериб қисқартирган костюм-шимини кийиб кўриш учун уйга
яқинлашиб бораркан...
248
...тағин бир қурум ош еб чиққанларни кўриб, пастроққа тушди.
– Хуш кепсизлар, – дея пичирлаб қўл қовуштирди. Улар ўтгунча
бурни-манглайи терлаб кетди. Кимлардир нималардир деб кулишди.
Ултон бош кўтармади: синиқ ишшайиб, тислана-тислана бирдан уйга
йўрғалади.
Айвон ҳам хотин-халажга тўла: тағин кулги, қутлов, гап
отишлар...
Ултон олис йўлни босиб мадори қуригандек ҳансираб:
– Опа-а! – деб бақирди. – Ҳов, хола, айтиб юборинг!
Ўгай она ўрнига отаси чиқди-да, пастга тушди.
– Улим, гап бор, – дея уйнинг қирга қараган ёнига йўл олди.
– Опанг хотинлар билан. Сарпосига сарпо қўйиш лозим... Ҳим,
нима гапингиз бор? – Султон бобо тарнов суви учун ўтказилган ариқча
лабида тўхтаб, йўталиб олди. – Заксга бормас эмишсизлар-а?
– Ҳа, – деди Ултон.
– Хў-ўш, алҳамдулилло, мусулмонмиз, улим...
– Тушундим, – деди Ултон. – Никоҳ ўқитамиз.
– Раҳмат... Биз – қудам иккимиз шундай фикрга келдик...
“Қуда... Қуда бўлишди-я? Ажаб! – дея кўнглидан кечирди Ултон. –
Шундай бўлар экан-да!”
– Хўш? – деди Ултон.
– Лекин ижроқўм опа билмасин... Илгариям Зикриёхон домлага
анча азоб берган,
– Биламан.
– Домла шунинг учун ҳам бугун... келмадилар. Бу ерда ҳар хил
одамлар бор...
Ултон кулумсираб қўйди: ҳа, кечадан бери – хусусан бугун
тонгданоқ келиб кетаётган одамларнинг тўқсон фоизини танимас эди.
– Алқисса, сен келиним билан бир йўлини қилиб учрашасизлар.
Ҳозирми, кейинроқми... Ишқилиб, кечга қолмай тақсирнинг ҳузурида
249
Do'stlaringiz bilan baham: |