Фалокатлар асри бу...
Наби унга қия қаради.
– Домилла, атом уруши бўладими?
– Ҳамма нарса бўлиши мумкин, – деди Ултон. – Чунки, дўстим,
ҳамма нарсанинг боши бор, адоғи бор... Ёлғиз инсон ўлганидек,
инсоният ҳам ўлади бир кун!
– Ҳе, энасини...
– Оғзинг шалоқ бўлиб кетипти!
– Энди-и... Ҳа, майли. Шундай қилиб, анави қиз... атпадает?
– А-а,— Ултон ўзини мажбур этиб: – Ҳа! – деди. – Отпадает. Ука,
инсоннинг инсонлигиям шундаки, аҳдида туриши керак. – Кейин кулиб
қўйди. – Ҳайвонлар ҳам, қушлар ҳам ёрига содиқ бўлади... Ҳолбуки, биз
– одаммиз!
– Хўп.
Ултон беихтиёр хўрсиниб юборди-да, бояги “Қўнғир айиқ” қиссаси
таъсири онгининг қай бир бурчагида бормикан, дафъатан анави
даранинг қирғоқларида – қандайдир кавакларида қачонлардир айиқлар
яшаган бўлишини тусмол қила бошлади.
2
Олатоғ деб аталган бу туман қадимда, яъни, Бухорода шўро
ҳукумати ўрнатилишидан аввал беклик бўлган: бекнинг қўрғони,
мадраса ва ўттиз чоғлик масжиди бор экан. Ҳозир улардан ном-нишон
йўқ: бари бузиб ташланиб, ҳатто кесаклари ҳам ҳовли-томорқаларга
ёйиб юборилган.
Олатоғ – замонавий туман, инчунун, унинг маркази ҳам бошқа
7
туманларникидан фарқсиз: энг кўримли жойда фирқўм, ижроқўмнинг
уч қаватли биноси, унинг яқинида темир дарвозали милиция ва
прокуратура ҳовлиси бор. Йўллар кенг, асфальтланган. Дўконларнинг
деразаларига яхлит ойналар ўрнатилган, тунлари ичкарида чироқ ёниб
туради.
Йўл юзасидаги ариқлар бетон қилинган, уларнинг деворидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |