Бошқа ўқитувчилар ҳам муросачи мақомида гапга қўшилишди:
масалан, бултур шу пайт Оқсувнинг кунчиқар тарафидаги қирларда
пичан ўрганлари, бу адирларни совхоз ишчилари тозалаб кетгани,
ҳолбуки бу жойлар — “маза” экани... ҳақида гапиришиб, юртга етдилар.
Ўчоқдан чиқаётган тутун ва овқатнинг ҳидини шамол буларнинг
юзига урди-ю, Ултон энтикиб кетди...
...ғариб юртга жон кирган эди: ахир уй-рўзғор бўйи анқиётир!
“Рост, одамзод бўлмаса, дунё ғариб! – деб дилидан ўтказди Ултон. –
Тўғри айтишган: “Arap инсон уруғи қуриб битса, Ер курраси ҳам “йўқ”
бўлади. Чунки унинг “бор”лигини ҳеч ким билмайди!»
Тиркаш буларга юзланиб, таъзим қилди.
462
– Хуш кўрди-ик!
– Қаерда кўрди-ик!
– Қаерда ўтирамиз? – сўради Зокир Ўринов. – Биз ювиниб...
– Ҳамма нарса – инсон учун! – табассум қилди бригадир-ошпаз. –
Мана, яйлов кенг. Хоҳлаган жойларингда ҳатто думалаб ётишларинг
мумкин!
– Бу ер – бизнинг жой, – деб Ултон арча тагини кўрсатди.
– Марҳамат... Ана, кўрпа-кўрпачаларинг. Бемалол тўшаб, ором
олаверинглар. Бироқ тўшаклар ифлос бўлмасин десаларинг, бет-
бошларингни ювиб қўяман... Ултон оға, чодир тикилган жой қалай?
– Тузук. Шамолпана, – деди Ултон. – Бу палатками қайдан
топгансиз?
– Совет Армияси омон бўлсин! – жавоб берди Тиркаш. – Бир аскар
йигитлар бор, бир йигитчаларки, яримтани кўрсатсам, шиминиям ечиб
беради, омон бўлгурлар... Айтмоқчи, бензиним адо бўлган. Кечаси
“ароқ” демайсизлар.
– Атай эслатяпти, – деди Зокир Ўринов. – Қачон опкелмагансан –
энди опкелмайсан?
– Домиллажон, бензин боришга етади-ю, қайтишга – йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |