Абдуқаюм ҳам унинг ёнига бориб турди.
– Азизлар, – деди Турсунтош. – Бир нарса беихтиёр менинг
эътиборимни тортди, Ултонжон... Баҳорой сизга, сизни Баҳоройга фақат
муҳаббат боғлаган, яъни, шундай боғлаб ташланган эканки, унча-мунча
жиддий нарсаларни ўйлаш хаёлларингга ҳам келмади. Тўғрими,
хўжайин?
– Менинг гапимни айтдингиз.
– Бир ҳисобда шундай бўлишиям табиий... – ўйланиб давом этди
Шўро раиси. – Лекин биз – хўжайин иккимиз битта принципиал
масалада...
— Э, бўлди-е! – деб юборди Мунди. – Детектив бўлиб кет-а!
– Детектив?.. – деди Турсунтош. – Ҳа, шу тобда мени детектив
десанглар ҳам бўлади.
– Қани, кимда қандай савол бор?
– Кечирасиз, менда бор... де-тек-тив-га! – деди Абдуқаюм ва
хотинига тикили-иб сўради: – Мана шу келин-куёвнинг...
– Хўш?
– Ўртоқлар, келин-куёвнинг қўлига қаранглар! Бармоқларига!
Узуклари қани? Ҳалқа...
Давра уларга кўз тикди. Ултон ҳам Баҳор қатори беихтиёр
бармоғига қаради-ю, қизариб кетди: “Йўқ, – деди гўёки таққан эди-ю,
йўқолиб қолгандай. Сўнг беҳол тортиб кетди. – Мен эсарман... Ахир...
Шошма! Баҳор кўнглига олган бўлса-ю, билдирмай ўтирган бўлса-чи?”
327
У хотинига мўралади-да, унинг нописандлик билан кулумсираб
турганини кўрди.
– Ҳа?
– Нормална...
– Сиз ўйлабмидингиз?
– Представте, йўқ... – Баҳор гангиб тепага кўз отди-ю, чиндан ҳам
бир нарса етишмаётгандай бармоғини силади. Кейин турқи ўзгара
бошлади. Бирдан бошини эгди ва Ултоннинг назарида, йиғлаб
юборадигандай туюлди.
– Баҳор, ҳозир...
– Да, ну!
– Ахир...
Do'stlaringiz bilan baham: |