(тўйда, чойхонада дуч келганда) шундай ҳолга тушган эди.
Ултон директорга боқди-ю, унинг... ўзгача-ўйчан тикилиб
турганини кўрди. Шунинг таъсирида хиёл юмшаб:
– Умуман айтганда, ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам хурсанд
бўлишади, – деди. Шунда сездики, директор унинг сўзларини эшитмади,
илло, нигоҳида ўзгариш йўқ эди. – Кечирасиз, Бўтабой ака, менга
гапингиз борми?
“Миллионер” ўзига келди.
– Э, йўғ-е, – деди. – Бир жойда яшаймиз, бир сойнинг сувини
ичамиз. Гаплашадиган нарсамиз йўқ... Шу, бир-биримиздан кўп
йироқдамиз-да, иним.
Ултон бу сўзлардан ҳам Тўқлибой Қўчқоровнинг “муроса-мадора”
хусусидаги насиҳатининг нафасини туйди ва ҳайрон қолди, нега
Ултонга айтиш керак бу гапни? Ахир, Ултон унинг устидан ёзган
бўлмаса?
Ёзмайдиям!
Ҳа.
– Гапингизни тушунмадим, директор бобо?
– Энди, сен билан биз шу тупроқнинг фарзанди, – давом этди
Бўтабой Сўпи. – Келгиндилар келиб кетаверади. Сув кетар – тош
қолар...
Ултон фаҳмлади: у Зокир Ўриновни кўзда тутарди.
166
Ахир, уша киши-да район марказидан бу ерга қатнаб ишлайдиган
“келгинди”.
“Нафадар бачканалик! – эзилиб кетди Ултон. – Нақадар...
нодонлик!
Келгинди, ахир келгинди – бошқалар-ку?...”
– Кимларни кўзда тутяпсиз? – сўради Ултон.
– Ҳе-е, кўп-да ундайлар... – ижирғаниб чайналди у. – Ҳа, майли.
Ҳали насиб қилса, бир гурунглашамиз. Отанг ҳам эртан-мертан қайтиб
қолар... Келаси ҳафтадан кунлар совурмиш, бизга булитен келди. – Сўнг
у алланечук илжайди. – Тўй-пўйингларинг бўлса, олдин қулоққа солиш
керак бўлади.
– Қанақа тўй?
Do'stlaringiz bilan baham: |