Аминокислоталарнинг бирикиш тартиби уларнинг икки тарафида молекулаларни ажратиб олиш билан аниқланади. Бунинг учун аминокислоталар гидролизга барқарор бўлган бирикмаларга айлантириладилар. Шу усул билан кўпчилик оддий оқсиллар мисулин, иноглобин, рибонуклеазалар ва бошқаларнинг тузилишлари аниқланган. Жуда кўп оқсиллар учун аминокислоталарнинг қайтарилиш тартиби аниқланган.
Оқсил молекуласини пептид боғлар орқали тузилганлигига унинг бирламчи тузилиши дейилади. Оқсил молекулаларида пептид занжирлар ёки водород боғлар
ёки дисульфид боғлар – S–S – орқали боғланган бўлади. Оқил молекуласининг полипептид занжирида - аминокислота қолдиқлари маълум тартибда жойлашади. Бу оқсил моддалар молекуласи тузилишининг биринчи тартиби ёки оқсилларнинг бирламчи тузилиш деб аталади.
Оқсил молекуласининг бирламчи тузилиши уларнинг ҳамма хоссаларини тушунтириб бера олмайди. Полипептид занжир одатда спиралсимон буралган бўлади. Бу оқсил молекуласи тузилишининг иккинчи тартиби ёки оқсилларнинг иккиламчи тузилиши дейилади. Чпиралнинг мустаҳкамлиги унинг қўшни ўрамларидаги СО ва NH гуруҳлар орасида водород боғланишнинг ҳосил бўлиши билан аниқланади.

Учламчи тузилиш полипептид занжирига бириккан функционал гуруҳларнинг ўзаро таъсири натижасида сақланиб туради. Масалан, карбоксил –СООН гуруҳлар билан амино -NH2- гуруҳлар туз кўпригини, олтингугурт атомлари дисульфид –S–S- кўприкларни ҳосил қилади. Гидроксил – ОН ва карбокисл – СООН гуруҳлар мураккаб эфир кўприкларини ҳосил қилади. Учламчи тузилишнинг фазода жойлашуви ўзига хос биологик фаолликни ифодалайди.