63. Чехословакиядаги Баланд Татралар.
Шарқий Карпат тоғлари бўйлаб ички томондан Вулканли тизма деб аталувчи сўнган вулканлар занжири чўзилган; ташқи томонида эса баландлиги 400-500 м бўлган Молдова тоғ олди платоси жойлашган. Бу плато оҳактошлардан тузилган бўлиб, усти лёсс билан қопланган.
Карпат тоғларининг 46° шим. кенгликдан жанубдаги кенг қисми (Жанубий Карпат ёки Трансильвания Альпи тоғлари) кристалл жинслардан тузилган бўлиб, Баланд Татра тоғларидан салгина пастроқдир (Негой чўққиси 2535 м). Карпат тоғлари ҳосил қилган учбурчакнинг ғарбий чеккасида кристалл ва вулкан массивлари жойлашган, улар чуқур тектоник ва эрозион. ботиқлар билан парчаланиб кетган бўлиб, яхлит тоғларни ҳосил қилмайди. Улар орасида баландлиги 1500 м дан ортиқ бўлган Биҳор ва Металич тоғлари алоҳида ажралиб туради. Учбурчакнинг ички қисмидан ер юзаси сертепа лёсс билан қопланган ва дарёлар кесиб ўтган Трансильвания платоси жойлашган, у атрофдаги тоғ тизмаларидан анчагина паст.
Карпат тоғларида унча катта бўлмаган ва бошқа жойдаги музлар билан боғланмаган муз босишлари бўлган. Муз босиш марказлари Баланд Татраларда ва Трансильвания Альп тоғларида жойлашган, бу ерлар рельефи типик баланд тоғ рельефи типида бўлиб, тоғ музлиги ҳосил қилган шакллар кўп. Баланд Татралар учун денгиз кўзлари деб аталувчи доира шаклидаги кичик кўллар айниқса хосдир. Жанубий Карпат тоғларида рельеф унча баланд бўлмаса ҳам баланд тоғ рельефи характерига эга. Бундай бўлишига сабаб муз босиши таъсири ҳамда тоғларнинг эрозион ва тектоник чуқур парчаланиб кетганлигидир. Тоғларни дарёларнинг чуқур даралари кесиб ўтган. Бу даралардан энг чуқури тоғни бутунлай кесиб ўтган Олт дарёси дарасидир. Бу дарё Шарқий Карпат тоғларидан бошланиб Дунайга қуйлади. Шарқий Карпат тоғларининг айрим баланд массивлари ҳам кескин рельеф шаклларига эга, лекин тоғ системасининг катта қисмида ўртача баландликнинг кичик (1000 м га яқин) эканлиги сабабли рельефнинг ёнбағирлари қия, тепалари гум-базсимон бўлган сокин шакллари кўпчиликни ташкил этади.
Карпат тоғларига ёндошиб турган текисликлар мезозойкайнозой бурмаланиши зонасининг бир қисми бўлган тоғларнинг неогенда пасайиб чўкиши натижасида ҳосил бўлган. Чўкиш билан бирга чўкаётган ерлар билан Карпат тоғлари орасидаги чегара жойларда ёрилишлар ҳамда вулкан ҳаракатлари рўй берган. Вулкан ҳосилалари минтақаси Ўрта Дунай ҳавзасининг шимолий чеккаси бўйлаб айниқса яхши намоён бўлган, бу ерда баландлиги 700-1000 м бўлган вулкан тоғларининг бутун бир занжири кўтарилиб туради.
Альп бурмаланиши зонасидаги энг катта тоғ оралиғи ботиғи Карпат тоғлари ёйининг ички қисмидаги Ўрта Дунай ҳавзасининг кенг текислигига тўғри келади. Ботиқнинг шарқий қисми бошқа қисмига нисбатан чуқурроқ чўккан ва бу ерда Дунайнинг чап соҳили бўйлаб бир хил рельефли пасттекислик чўзилиб кетган. Унинг баландлиги 100 м дан кам бўлиб, Катта Ўрта Дунай пасттекислиги.дейилади. Бу пасттекисликда меридиан йўналишида Тисса дарёси оқиб ўтади. Пасттекисликнинг юза қисми лёсс жинслари, шамол келтирган қумлар, аллювий жинслардан тузилган. Улар тагида чуқурда неоген денгиз ётқизиқлари ва янада қадимийроқ жинслар ётқизиқлари жойлашган.
Ҳавзанинг Дунай дарёсининг нариги томонида жойлашган ғарбий қисми анча кам пасайган, бундан ташқари, у ерда, афтидан, кўтарилиш ҳам рўй берган. Палеоген денгиз чўкиндиларидан тузилган ва баъзи жойларда лёсс билан копланган, баландлиги 250-350 м бўлган плато устидан унча баланд бўлмаган палахса массивлар кўтарилиб туради. Улар пермь ва триас оҳактошларидан таркиб топган (ўртача баландликдаги Орқа Дунай тоғлиги). Бу тоғларнинг энг баланд ери 750 м. Энг катта массив-Баконь тоғи этагидаги саёз грабенда Балатон кўли жойлашган. Ўрта Дунай ҳавзасининг чекка шимоли-ғарбий қисмида баландлиги 100 м дан кам бўлган Кичик Ўрта Дунай-пасттекислиги жойлашгал.
Карпат тоғларининг жанубий этагидаги Қуйи Дунай пасттекислиги ғарб томондан тоғлар билан ўралган, шарққа, Қора денгиз томонга очиқ. Унинг ғарбий қисми баланд ва сертепа. Худди шундай сертепа ерлар Карпат тоғларининг жанубий ёнбағри бўйлаб ҳам чўзилган. Дунай дарёсига томон ер юзаси аста-секин пасайиб бориб, аллювиал текисликка қўшилиб кетади. Фақат Қора денгиз қирғоғи яқинида, Дунай тирсагида паст Добруджа сертепа платоси жойлашган. Дунайнинг Балта деб аталадиган, кенглиги 10-15 км га етадиган кенг қайири ерни чуқур ўйиб кирган, унда эски ўзан ва кўллар кўп, тошқин вақтида сув босади. Балта Қора денгиз яқинида Дунайнинг кенг дельта текислигини ҳосил қилиб тугайди.
Карпат тоғлари турли хил мсталл рудаларига жуда бой. Уларнинг энг катта запаслари Руминия территориясида тўпланган. Тоғларнинг ғарбий тармоқларида, Банатада магнетит конлари, Трансильвания платоси чеккаларида таркибида қўрғошин, рух мис ва нодир металлар бўлган полимсталл рудаларининг жуда бой конлари бор. Металич тоғларида олтин кони, оз миқдорда қўрғошин, рух мис ва симоб бор. Биҳорда боксит қазиб чиқарилади. Карпат тоғларининг шимолий қисмида, Чехословакия территориясида темир рудаси конлари, Венгрияда полиметалл рудалари мавжуд.
Карпат ўлкасининг асосий бойлиги нефть Карпатолди букилмасининг антиклинал бурмаларида тўпланган. Нефть қазиб чиқариладиган асосий районлар Карпат тоғларининг жанубий ва жануби-шарқий этаклари яқинида жойлашган, лекин нефть бутун ташқи тоғолди зонасида ва тоғларнинг ички томонида Ўрта Дунай пасттекислигининг шимолий чеккаларида ҳам учрайди. Нефть Ўрта Дунай ҳавзасининг жануби-ғарбида Венгрияда ҳам бор. Трансильвания платосида йирик табиий газ конлари борлиги маълум. Газ конлари, шунингдек, Катта Ўрта Дунай пасттекислигининг шимоли-шарқида ҳам топилган.
Дунай орқасидаги ўртача баландликдаги тоғлар массивида триас оҳактошлари қатламларида Ғарбий Европада энт бой боксит конлари бор.
Ўлка тошкўмирга нисбатан камбағал, лекин қўнғир кўмирнинг бой конлари мавжуд. Қўнғир кўмир Карпат тоғлари ва Дунай орқасидаги ўртача баландликдагируминия, Польша, Чехословакия, Венгриядаги палеоген йа неоген ётқизиқлари билан тўлган ботиқларда жойлашган. Тош туз конлари шимолий тоғ олдиларида Польша территориясида бор. Карпат тоғларида ва Ўрта Дунай пасттекислигида, Дунайдан ғарброқда кўпдан-кўп минерал ва термал булоқлар бор.
Ўлка иқлими аниқ ссзилиб турадиган континенталлик хусусиятига эга, континенталлик текисликлар иқлимидагина эмас, балки тоғлар иқлимида ҳам акс этган. Ўлка материкнинг ички қисмида, Атлантика океанидан катта масофада жойлашган. иқлимнинг континенталлиги, даставвал, қўшни ўлкаларга нисбатан ёғиннинг камлигида ҳамда унинг ўлка доирасида ғарбдан шарққа томон камайишида ҳам ўз аксини топган. Карпат тоғлари ёнбағирларида ёғин Альп ёнбағирларидагига нисбатан кам ёғади. Карпат тоғларининг шимоли ва шимоли-ғарбида йиллик ёғин миқдори 800-1000 мм га етади, бунда ёғиннинг эиг кўп қисми ёз ойларига тўғри келади. Карпат тоғларининг катта қисмида қор беш ойгача сақланади, энг балайд тоғ массивларида ҳар ер-ҳар ерда қор ёз охиригача туради. Сойликларда ва тоғ водийларида, шунингдек, шарқий ҳамда жануби-шарқий ёнбағирларда ёғин миқдори анча кам.
Д унай текисликлари ёғинга анча камбағал. Ўрта Дунай ҳавзасида 500-600 мм га яқин ёғади, Қуйи Дунай пасттекислигининг шарқий қисмида 400 мм дан ортиқ ёғин тушмайди. Дунай ҳавзасида ёз охирида тез-тез қурғоқчилик бўлиб туради. Қишда текисликларда қор туради, лекин у ҳар доим барқарор қоплам ҳосил қила бермайди.
Ўлканинг температура шароити ҳам иқлимнинг континенталлик хусусиятини акс эттиради. Езги ўртача температура текисликларда ва Карпат тоғ олдиларида +20-22°С, энг юқори температура деярли +40°С га етади. Текисликлар учун баҳорнинг илиқ ва эрта келиши, кузнинг илиқ бўлиши ва узоқ давом этиши хосдир. Бу фаслларда жанубдан тропик ҳаво массаси тез-тез келиб туради, улар температуранинг кўтаршшшига сабаб бўладиБулутли кунларнинг камлиги ва қуёш нурининг мўллиги ғалла экинлари ҳамда узум етиштиришга қулайлик туғдиради. Тоғларда анча совуқ-баланд тоғ тепаларида энг илиқ ой температураси +3°С дан ошмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |