Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Хорижий Евросиёнинг зоогеографик районлаштирилиши



Download 17,95 Mb.
bet19/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   108
Bog'liq
Власова1

3 7. Хорижий Евросиёнинг зоогеографик районлаштирилиши.
Шимолий ороллар ва материкнинг чекка шимолидаги фаунанинг состави ғарбдан шарққа томон деярли ўзгармайди. Тундра ва тайга ўрмонлари ҳайвонот дунёсининг ички тафовутлари унча катта эмас. Жанубга борган сари Голарктика доирасида географик кенглик бўйича бўлган тафовут тобора катталаша боради. Евросиё чекка жанубининг фаунаси шу қадар ўзига хос ва Африка ҳамда ҳатто Арабистон ярим оролининг тропик фаунасидан шу қадар катта фарқ қиладики, уларни бошқа-бошқа зоогеографик областларга киритадилар.
Евросиёнинг барча қисмидаги (Шимолий Америкадаги каби) тундра фаунаси айниқса бир хилдир. Тундрада энг кўп тарқалган йирик сутэмизувчи ҳайвон шимол буғуси (Rangifer tarandus) дир. У Европада ёввойи ҳолда деярли учрамайди, бу Евросиёнинг Шимолидаги энг кам тарқалган ва қимматли уй ҳайвонидир. Тундра зонаси учун қутб тулкиси, лемминг ва оқ-қуён характерли. Қуруқлик қушларидан оқ каклик билан тундра каклиги (Jagopus logopua) ва (Z. mustus) отқулоқ ва сўфитўрғай энг кўп тарқалган. Тундрага қисқа ёз даврида жўжа очиш учун кўплаб сув қушлари: чайка (балиқчи қуш), чистик, гагара, гага, ўрдак, ғоз, оққушлар учиб келади. Чистик ва чайка одатда қояли баланд қирғоққа ин қўйиб, тухумини тошли жарликларнинг раҳига ва тешикларига қўяди. Қушлар бундай жойларда юз минглаб йиғилиб, қуш бозорларини ҳосил қилади. Қушлар тухум қўядиган вақтда уларни овлаш осон; аҳоли бундан фойдаланиб, уларни қиради ва тухумини йиғиб овқатга ишлатади. Денгиз соҳилларидаги энг қимматли қуш гага (Somateria mol-lissima) бўлиб, у инига енгил ва ниҳоятда иссиқ патини тўшайди. Баъзи мамлакатларда (Исландия, Норвегия ва Россияда) гагалар кузатиб турилади ва муҳофаза қилинади, уларнинг дунё бозорида юқори баҳоланувчи патини йиғиш эса давлат томонидан назорат қилиб турилади. Кўл, дарё бўйлари ва ботқоқликларда кўплаб ғоз, ўрдак ҳамда бошқа хил қушлар ин қўяди.
Евросиё шимолининг қирғоқ бўйи сувлари, дарё ва кўллари балиққа, асосан лосось оиласига кирувчи балиқларга бойдир.
Музлик даврида ҳозирги тундра ўрнида мамонт, жунли каркидон, ёввойи қўчқорлар яшаган. Ҳозирда уларнинг қолдиқлари қазилмалардагина топилмоқда. Баъзи жойларда (масалан Шпицберген оролларида) Америка Арктикасидан келтирилган ёввойи қўчқорлар боқиб кўпайтирилмоқда.
Евросиёнинг ўрмон ҳайвонлари анча хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Қенг дашт ва чўллар билан бир-биридан ажралиб қолган ғарб билан шарқ кенг баргли ўрмонлари фаунасининг тавофути айниқса яққол акс этган. Бутун материк бўйлаб чўзилган тайга ўрмонлари ҳайвонот дунёсининг нисбатан бир хиллиги билан характерланади. Евросиё тайга фаунасининг энг типик вакилларига лось, қўнғир айиқ, силовсин, росомаха, олмахон, бурундиқ, малла рангли дала сичқонларини; қушлардан эса қур, карқур, чил, клестларни киритиш мумкин. Бу ҳайвонлар Европа ва Осиёнинг текислик тайгасида, шунингдек, тоғли районлардаги игна баргли ўрмонларда тарқалган.
Бир томондан, Европанинг Атлантика бўйидаги аралаш ва кенг баргли ўрмонлари билан, иккинчи томондан Узоқ Шарқ аралаш ва кенг баргли ўрмонлари ҳайвонот дунёси составида. юқорида айтиб ўтганимиздек, катта тафовут бор.
Еврфпа ўрмонларида бир вақтлар кўплаб йирик сут эмизувчи ҳайвонлар-йиртқичлар ҳамда ўтхўр ҳайвонлар яшаган ва улар гўшти ёки қимматбаҳо мўйнаси учун овланган. Улардан баъзи ҳайвон турлари деярли бутунлай қириб юборилган ёки қўриқхоналардагина учрайди, бошқалари ҳозирги вақтгача кенг тарқалган. Ўрмон фаунасининг энг характерли вакиллари-оқ айиқ, зубр (Bison bonasus), косуля буғининг бир тури-Сарreolus), асл буғу (Cevrus elaphus),-росомаха, ўрмон савсари (Martes martes), ўрмон сассиқкўзани (Putareus putareus), ласка (Mustela типратикан, оққуён ва русак қуёндан иборат. Текисликларда бутунлай учрамайдиган қўнғир айиқ (Ursus arctos), тоғларда, айниқса Карпат тоғларида ҳозир ҳай яшайди. Эндемик тоғ ҳайвонлари турларидан серна (Rupicapra rupicapta), тоғ эчкилари (Capra ibex ва С. purnaica) ҳамда суғурлар (Marmota marmota) ни кўрсатиб ўтиш лозим. Ўрмонларнинг кесилиши ва катта майдонларнинг ҳайдалиши майда кемирувчилардан дала сичқони, суғурларнинг кенг тарқалиб кетишига олиб келган; бу ҳайвонлар қишлоқ хўжалигига катта зарар келтиради.
Орнитофауна (қуш турлари) ҳам ниҳоятда бойдир. Аралаш ва кенг баргли ўрмонларда қимматбаҳо ов қушларикаклик, қур, карқур, чил яшайди; шунингдек сайроқи қушлар ҳам кўплаб учрайдидрозд, зарғалдоқ, пеночка, славка ва бошқалар. Бойўғли (бойқуш), укки, каптар ва какку қуш ҳам тез-тез учраб туради. Сув ҳавзалари бўйига сув қушлари ин қўяди. Аҳоли пунктларида ва улар яқинида қалдирғоч, қорақарға ва лайлак яшайди. Кўп қушлар совуқ тушишига яқин жанубга учиб кетади. Кузда ўрдак, ғоз, турна, қалдирғоч ва бошқа қушлар тизилишиб жанубга учиб кетади ва баҳорда яна ўзи уя қўйган жойларга қайтиб келади.
Дарё ва кўлларда асосан зоғора балиқ типидаги балиқлар яшайди, бироқ лососсимонлар ҳам учрайди.
Илгари Европа ўрмонларида яшаган йирик ҳайвонларнинг кўпи энди йўқ, баъзилари .эса махсус қўриқланадиган жойлардагина сақланиб қолган. Тугаб кетган ҳайвонлардан жуда катта буқага ўхшаш ҳайвон тур (Bos primigenius)nn айтиб ўтиш мумкин. Европада сўнгги тур XVII аср бошида нобуд бўлган. Илгари Франция ва Бельгиядан то Кавказгача бўлган жуда катта территорияда яшаган зубр ҳам бутунлай йўқолиб кетиш хавфи остида эди. Рицарлар ва подшолар ови натижасида мунтазам равишда қирилиб келинган ҳамда биринчи ва иккинчи жаҳоя урушларида кўплаб нобуд бўлган зубр СССР ва Польша Халқ Республикаси олимларининг ҳаракати натижасида бутунлай тугаб кетишдан сақланиб қолди. Ҳозир Беловеж пушчаси ва бошқа қўриқхоналарда ўнлаб зубр қўриқланмоқда. Буғу, тоғ эчкилари ва серналарнинг ҳам сони анча камайиб кетди. Бўри деярли ҳамма жойда қириб ташланган, айиқлар эса тоғли районларга чиқиб кетган, ҳатто у ерларда ҳам кам қолган.
Голарктиканинг Осиёнинг шарқидаги Манчжурия-Хитой областчаси ўрмон фаунаси яққол тоғ-ўрмон фаунаси характерида бўлиб, турларга жуда бойлиги билан ажралиб туради. Бунга сабаб шуки, бир томондан, Осиенинг шарқий қисми иқлими музлик даврида унча кўп ўзгариб турмаган ва бу ерда қадимги иссиқсевар фаунанинг баъзи вакиллари омон қолган. Иккинчи томондан, Осиё бу қисми иқлим шароитининг шимолдан жанубга томон аста-секин ўзгариши шимолдаги тайга ҳайвонларининг жанубга, тропик ҳайвон турларининг эса-шимолга кириб келишига имкон берган. Бу ҳол Шарқий Осиёда турли фауна вакилларининг аралашиб кетиши ва турларининг ниҳоятда кўп бўлишига шароит яратган.
Хитой ва Ҳимолай тоғ ўрмонларининг энг характерли вакилларидан бири Ҳимолай қора айиғи (Sclenarctos tibetanus) бўлиб, у тоғларнинг 4000 м гача бўлган баланд қисмларида яшайди ва ўсимликлар, ҳашарот ҳамда майда ҳайвонлар билан озиқланади. Шарқий Тибет билан Жануби-шарқий Хитойнинг бамбукзорларида бамбук айиғи (Ailuropus melanoleucus) яшайди.
Дарё бўйидаги қалин бамбукзор ва қамишзорлар ҳамда тоғ ўрмонларида, баъзан ўрмонларнинг юқори чегарасигача чиқиб борувчи йўлбарс (Panthera tigris), шунингдек қоплон (Pant-hera pardus) ва харза савсари (Martes flavigula) учрайди; йўл-барс-Осиёдаги энг хавфли йиртқичдир.
Кенг баргли ўрмонлар фаунасининг характерли турлари эндемик енотсимон ит (Nycferentes procyonoides) ва Узоқ Шарқ ўрмон мушугидир.
Хитой ва Корея ярим оролидаги дарё водийлари бўйлаб унча катта бўлмаган шохсиз сув буғуси (Hydropotes inermis) яшайди; шимолда олачипор буғу (Cervus nippon) тарқалган. Бу буғунинг шохи қимматбаҳо шифобахш хом ашё ҳисобланади.
Баъзи маймунлар (макака авлодига кирувчи турлари) Жанубий Осиёдан тарқалган. Манчжурия-Хитой областчасида, 40° шим. кенглик яқинида бу маймунларнинг Ер шаридаги шимолий тарқалган чегараси жойлашган.
Қўшни Европасибирь областчаси тайга фаунасининг вакиллари-летяга ва бурундуқдир.
Шарқий Осиё ўрмонларида турли қушлар яшайди. Қирғо-вуллар (олтинқирғовул, қирол қирғовули ва бошқалар) ярқироқ момиқ пати билан ажралиб туради, хилма-хил товланувчи мандаринка ўрдаги (Aix galericulata) бу кенжа оиланинг энг гўзал вакилидир; бундан ташқари, эндемик япон турнаси (Grus japonensis) яшайди. Турли хил чумчуқсимон оқкўз чумчуқ, ли-чинкахўр, қуш, тимелиялар ҳам кўп.
Судралиб юрувчи ҳайвонлардан калтакесак ва илонлар кўп бўлиб, улар Ҳинд-малайя областидаги судралувчилар билан умумий бўлган авлодлар ҳосил қилади. Бундан ташқари, аллигатор (тимсоҳ)нинг бир тури ва қуруқликда яшовчи тошбақа учрайди. Сувдақуруқликда яшовчилардан дарахт қурбақалари ва япон оролларида яшовчи эндемик гигант саламандра (Mega-lobatrachus japonicus) характерлидир.
Хорижий Евросиё дашт фаунаси учун унча характерли эмас, чунки даштлар асосан Совет Иттифоқида жойлашган. Илгари Шарқий Европа даштларидан Дунай ҳавзасининг ўрмонсиз областларига кириб келган баъзи бир йирик дашт ҳайвонлари (сайғоқ, тувдо) ҳозир тугаб кетган. Ҳозирги вақтда бу областлар кўпроқ ўрмонлар зонасида учрайдиган қушлар ва кемирувчиларнинг тарқалганлиги билан характерланади. Осиё ички қисмларининг фаунаси чўлдашт характерига эга. Бу ҳақда қуййроқда сўзлаймиз.
Ўрта денгизбўйи, Олд Осиё тоғликлари ва Арабистон ярим-ороли фаунаси ўзига хос бўлиб, бу ҳол Голарктиканинг махсус Ўрта денгизбўйи областини ажратишга асос бўлган. Бу ерда эндемик тоғ ва текислик ҳайвонлари, шунингдек, Шимолий Африка ҳайвонлари билан умумий бўлгаа ҳайвон турлари бор. Жанубий Европа фаунаси составига маймунлар, ибтидоий йиртқичлар, қушлар ва кўпдан-кўп сувда, қуруқликда яшовчилар ҳамда судралиб юрувчилар киради; булар Евросиёнинг бирмунча шимолий районларида деярли бутунлай учрамайди.
Пиренея ярим оролида ва Франциянинг жанубида виверралар оиласига кирувчи ҳайвон турларидан Европа генеттаси (Genetta genetta) яшайди; у кичик йиртқич ҳайвон бўлиб, кемирувчилар билан озиқланади ва шунинг учун ҳам фойдали ҳайвон ҳисобланади. Пиренея ярим оролининг жанубида Европада ёввойи ҳолда учрайдиган бирдан-бир маймун тури магот макакаси ёки думсиз макака яшайди.
Илгари Қорсика ва Сардиния оролларида яшовчи ёввойи тоғ қўйи-муфлон (Ovis аттоп musimon) деярли бутунлай қириб юборилган; у гўзал ва чаққон ҳайвон бўлиб, тоғ ўрмонларида ёки яланг тоғ тепалигида яшаган. Эгей денгизи оролларида ва Болқон яриморолининг жанубидаги ўсимликлари жуда кам тоғли районларида ҳозиргача ёввойи эчки учрайди. Эчки Ўрта денгиз бўйида умуман кенг тарқалган, у айрим районларда бирдан-бир уй ҳайвони ҳисобланади. Фақат Жанубий Европада учраб, хорижий Европанинг бошқа қисмларида учрамайдиган ҳайвонлардан яна Пиренея сув каламуши, жайра, чиябўри ва ёввойи қуёнларни айтиб ўтиш мумкин.
Қушлар сут эмизувчилардан ҳам ўзига хосдир. Ҳаво ранг зағизғон (ҳакка), тоғ товуқчаси, Сардиния мойқути, испан чумчуғи ҳамда тош чумчуқ ва бошқалар энг характерлидир. ёввойи қушлардан майда уй ҳайвонларига ҳужум қилувчи қора ўлаксахўр (гриф), қузғун, бургут учрайди.
Узини қуруқ иқлим шароитида яхши ҳис қилувчи судралувчилар кўп. Булар орасида эндемик турлардан: геккон калтаке-сак, хамелеон (буқаламун), Ўрта денгиз заҳарли қора илони ва илоннинг баъзи бир бошқа турлари, қуруқликда яшовчи тошбақалардан грек тошбақаси бор. Бўғиноёқлиларчаён, чучук сувда яшовчи қисқичбақа, турли хил қўнғиз, цикада ва ярқироқ тусли капалаклар ҳам кўп.
Олд Осиё тоғлари фаунаси составига типик Ўрта денгизбўйи элементларидан ташқари Марказий Осиё зоогеографик областчаси, шунингдек, Африкадаги Эфиопия областчасининг баъзи вакиллари ҳам киради. Туёқлилардан ғизол (оҳу), антилопа (кийикнинг бир хили), ёввойи эшак (қулон), Марказий Осиё тоғ қўйи ва эчкилари характерли.Тоғли тошлоқ районларда анча баландда яшовчи ўзига хос туёқли ҳайвон даман (Hyracoidea) Эфиопия зоогеографик областининг вакили ҳисобланади. Йиртқичлардан қоплон, силовсин, қора қулоқ, чиябўри, гиена, тулкининг баъзи турлари тез-тез учраб туради. Кемирувчилар-қуён, қўшоёқ, қум сичқон, жайранинг бир тури жуда кўп. Ғарбий Осиёнинг қушлари орасида ҳам Марказий Осиё чўллари ва даштларига хос турлар: тувдо (тўхтатувалоқ), чил, тўрғай, хўжасавдогар ва бошқалар кўп. Сув ҳавзалари бўйида қарқара, фламинго, соқақушлар яшайди. Судралиб юрувчилархилма-хилдир, айниқса калтаке-сак, илонлар: дашт бўғма илони, заҳарли қора илон, ўқилон (Vipera libetina), қора илоннинг яна бир тури (Vipera ammodi-tes) чипорилон, сувилон кўп учрайди. Инсонга кўпинча катта зарар келтирувчи бўғимоёқлилар ҳам жуда кўп. Булар орасида қорақурт, чаён, бий учрайди. Қишлок, хўжалик экинлари вақт-вақти билан чигиртка босиб келишидан зарар кўради.
Марказий Осиёнинг чўл табиатли ясситоғликлари ва тоғ тизмалари ўзига хос фаунага эга бўлиб, алоҳида Марказий Осиё зоогеографик областчасига ажратилади. Бу областча учун умуман олганда ҳайвонлар тури составининг нисбий камбағаллиги ва туёқлилар ҳамда кемирувчиларнинг устун туриши характерлидир; бу ҳайвонлар Осиё марказий областларннинг жуда кенг ўрмонсиз ва сувсиз жойларида яшашга мослашган.
Б аъзи ҳайвонлар Марказий Осиёнинг айрим областларидагина яшайди, бошқалари Марказий Осиённиг ҳамма жойида бирдек тарқалган. Чунончи, ёввойи як ёки қўтос (Bos poephagus grunniensis) Тибет ва Куньлундагина яшайди; у ҳатто шу ерларда ҳам аста-секин қирилиб битмоқда. Бу йирик ҳайвон чўл ландшафтли баланд ясси тоғликларининг анча кам ҳосил яйловларида ҳам яшайверади ва совуқ континентал иқлим шароитида ўзини яхши ҳис қилади, бироқ юқори температурага мутлақо чидаш бера олмайди. Як Марказий Осиёдаги энг кўп тарқалган уй ҳайванларидан биридир. Якда юк ташилади ва у миниб юриади. Маҳаллий аҳоли унинг сутини ичади ва гўштини ейди, териси ва жуни эса кийим тайёрлашга кетади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish