39. Ҳинд фили ишламоқда.
Сулавеси ороли ва Кичик Зонд ороллари зоогеографик жиҳатдан алоҳида ўрин тутади. Сулавесининг эндемик ҳайвонлари қаторига ёввойи чўчқа-бабирусса (Babirussa babirussa), аноа буқаси (Bubalus depressicornis) ва қора макак, Австралия фаунаси вакилларига эса-халтали кускуслар, катта оёқли товуқлар ва бошқа хил қушлар киради.
Ҳиндистон, Шри Ланка ва Ҳиндихитой алоҳида Ҳиндистон зоогеографик областчасига ажратилади. Бу областча фаунаси составида Ҳинд-малайя областига хос бўлган типик турлардан ташқари Эфиопия области ва Голарктикада тарқалган турлар ҳам бор. Ҳиндистон зоогеографик областчасида фақат турлар эмас, балки бир турга кирувчи ҳайвонлар миқдори ҳам анча кўп. Бу айниқса Ҳиндистонга тааллуқлидир; чунки бу ерда бирон-бир ҳайвон зотини ўлдириш дин томонидан тақиқланган ва шу сабабли зарарли ҳайвонлар ҳам камдан-кам ўлдирилади.
Ҳиндистон ва Ҳиндихитой фаунаси учун Ҳиндистон фили айниқса характерлидир. ёввойи филлар Ҳимолай тоғларининг этакларидаги аҳоли сийрак районларда, Шри Ланка ўрмонларида ва бошқа жойларда ҳануз учраб туради.
Кўпдан-кўп оғир ва мураккаб ишларни бажаришга ўргатилган хонаки фил Ҳиндистон ва Ҳиндихитой мамлакатларининг энг типик ҳайвонларидан биридирмаҳаллий аҳоли шунингдек, ёввойи ҳўкизгаура (гаяла) ни ҳам қўлга ўргатади. Ҳиндистон бўйволи ҳам иш ҳайвони си-фатида хонакилаштирилган. Дарё бўйидаги қалин тўқайларда ҳинд ёввойи чўчқаси тез-тез учраб туради. Катта ўрмон массивлари сақланиб қолган районларда йирик антиполанилгау (Boselaphus Iragocamelus) ва тўрт шохли кийик (Tetracerus guadricornis), мунжак ва аксис буғулари (Cervus axis) сақланиб қолган; аксис буғуси бу оилага кирувчи энг гўзал ҳайвонлардан бири бўлиб, шу ердаги серсув ўрмонли районларда яшайди. йиртқичлардан йўлбарс, қоплон ва қоплоннинг алоҳида тури бўлган, чорвачиликка анча катта зарар келтирувчи қора паятера тарқалган. Тар чўлида баъзан Эфиопия областидан кириб келган арслон учраб туради.
Ҳиндистон ва Ҳиндихитой учун маймунларнинг кўплиги характерли бўлиб, улар ҳамма ерда: ўрмонларда, саваннада, боғларда, аҳоли пунктлари яқинида, ҳатто шаҳарларда тарқалган. Улар меваларни еб, экинларни пайҳон қилиб аҳолига зарар етказади. Ҳиндистонда итсимон маймунлар, Ҳиндихитойда эсагиббонлар, макаклар ва бошқа хил маймунлар учрайди. Бу зоогеографик областчада чала маймунлар ёки лемурлар бор, улар ўрмонларда ҳам, хонадонлар атрофида ҳам яшайди. Ҳиндихитой учун атрофдаги ороллар каби жунқанотлилар характерлидир.
Турли судралиб юрувчилар, айниқса илонларнинг кўплиги маҳаллий аҳоли учун ҳақиқий офатдир, уларнинг чақишидан ҳар йили минглаб киши нобуд бўлади. Ганг дарёси ва бошқа йирик дарёларда узунлиги 6 м га борадиган баҳайбат тимсоҳлар (Gavialis gangeticus) яшайди.
Қушлар дунёси патларининг ранг-баранг товланиши ва турларининг хилма-хиллиги билан кишини ҳайратга солади. Булар орасида товус (Pavo critatus), қирғовул, ёввойи товуқ турлари (хонаки товуқлар шу товуқлардан келиб чиққан), хилма-хил сайроқи ўрмон қушлари-ялоқлар ва бошқалар бор.
Бўғимоёқлилардан хилма-хил ранг-баранг тусдаги капалаклар, майда қушлар билан озиқланувчи жуда катта ўргимчаклар-қушхўрлар айниқса кўп. Ҳиндистонда ёввойи асалари яшайди; ҳозирги хонаки асалари шу ёввойи асаларидан тарқалган.
ОДАМ
Евросиё фаунаси составида приматлар отрядининг ҳар иккала кичик отряди (туркуми) вакиллари: чала (ярим) маймунлар ва одамсимон, шу жумладан ҳозирги замон одамсимон маймунлари бор. Евросиё территориясида энг қадимий гоминидгар-ҳозирги одамнинг аждодлари топилган. Материкнинг турли қисмларида ривожланишнинг турли босқичларида бўлган одам аждодлари қолдиқлари топилган. Бу фактлар шундан далолат берадики, Евросиё одам пайдо бўлган ва ривожланган областга киради, яъни одам Евросиё учун автохтон (асли шу ерлик, туб жойлик) бўлиб, унинг территориясига четдан кириб келган эмас.
Агар Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё, Кавказ, Жанубий Европа, Олд Осиё одам энг қадимдан ўрнашган территориялар деб қаралса, Сибирь ва Европанинг шимолий районларига аҳоли анча кейин келиб ўрнашган.
Евросиё аҳолиси ирқий таркибининг ниҳоятда мураккаб ва хилма-хиллиги билан характерланади. Шу билан бирга Евросиёнинг кўпгина ирқий бўлинмалари автохтон ҳисобланади. Евросиё (аниқроғи, унинг шарқий қисми)-монголоидлар ватанидир. Материкнинг жанубий қисмида экваториал ирқнинг океаник тармоғи таркиб топган Евросиёнинг жануби-ғарбий қисми Шимолий Африка билан бирга жанубий европеоидлар ватани бўлган, европеоид ирқининг шимолий тармоғи эса Европа доирасида вужудга келган. Евросиёда катта ирқларнинг кнчик (иккинчи тартибли) ирқларга бўлиниши ва кўплаб антропологик тип группаларининг вужудга келиш процесси рўй берган. Ирқлар пайдо бўлишиншг турли даврларида ўткинчи (оралкқ) ва аралаш ирқлар вужудга келиши ҳамда уларнинг аралашиб ке-тиши катта аҳамиятга эга бўлган.
Евросиёнинг жанубий ярмида неоген охирида яшаган одамсимон маймунларнинг қолдиқлари топилган. Ана шундай маймун қолдиқларидан бири Грузияда топилган бўлиб, у Удабно тоғлари районидан топилганлиги учун удабнопитек деб аталган. Бу СССР территориясидан топилган бирдан-бир одамсимон маймун қолдиғидир.
Баъзи топилмалар асосида антропоген даврининг боши (виллафранк)да Олд Осиё, Жанубий ва Жануби-шарқий Осиёда, Африка австралопитекларининг авлодига мансуб юқори приматлар яшаганлиги тахмин қилинади. Лекин бу маълумотлар аниқ эмас.
Ҳақиқий одам ривожланишининг биринчи босқичи вакили бўлган архантроп қолдиқлари топилмалари Европада борлиги шубҳасиз ва улар анча кўпдир.
Бундан 700-600 минг йил илгари яшаган қадимги архантроплар қолдиқлари Ява оролида топилган. Худди шу ерда бир оз кенинги вақтгаминдель (ока) музланлши, яъни қуйи плейстоценга (абсолют ёши 500 минг йил) тўғри келувчи архантроп суяклари топилган. Топилган вақтига кўра бу энг қадимги инсон қолдиғининг биринчи топилмаси эди; кейинчалик у тик юрувчи питекантроп (Pithecanhropus erectus) номини олган. Эҳтимол, Африкада ҳали австралопитеклар яшаб турган бир пайтда Жануби-шарқий Осиёда дастлабки питекантропонлар вужудга келган.
Архантроплар фақат Жануби-шарқий Осиёда кенг тарқалган бўлмай, бошқа жойларда ҳам мавжуд бўдган. Қаддини тик тутиб юрувчи питекантроп билан деярли бир хил ёшдаги топилмалар-субтропик ва мўътадил минтқаларнинг ўша вақтда нисбатан юмшоқ иқлимли бўлган кўплаб районларида-Европанинг ғарбида (гюнц ёки гюнц-миндель музланиш босқичига, яъни қуйи плейстоценга киритиладиган гейдельберг одами), Марказий Европада (Ява питекантропига ўхшаш Венгрия питекзнтропи) ҳам топилган. Архантроплар, шунингдек, Европа билан Осиёнинг Ўрта денгиз соҳилларида ҳам яшаган. Шарқий Европа билан Шимолий Осиёнинг совуқ континентал иқлимй ва қоплама музликлари билан ажралиб турувчи районларига архантроплар анча кейин тарқала бошлаган, Евросиёда архантропларнинг абсолют ёшига кўра энг сўнгги вакили синантропдир; унинг қолдиқлари Пекин яқинидан топилган. Бу сўнгги архантропларнинг мавжудлиги афтидан, музланиш даврининг қаҳратон совуқ иқлим шароити билан боғлиқ бўлган. Улар, баъзи тахминларга кўраминдель музланиши, бошқа тахминларга кўра эсаҳатто рисс (днепр) музланишининг боши, яъни қуйи ва ўрта плейстоценнинг охирида яшаган.
Евросиёда палеантроплар кенг тарқалган. Улар жудз узоқ-ўрта плейстоценнинг ўртасидан юқори плейстоценнинг бошигача яшаган. Палеантроплар яшаган вақти ва географик тарқалишига кўра бир неча группага бўлинган. Лихвин (минрель-рисс) музликлариро илиқ даврида архантроплар ўрнини олган палеантроплар, шунингдек сўнгги палеантроплар ёки неандерталлар ажратилади. Палеантроплар географик жиҳатдан кенг тарқалганлиги сабабли, уларнинг ирқлари ёки локал (бир жойга хос) группалари бўлган.
Палеантропларнинг қолдиқлари Ғарбий Европада (Британия ороллари ҳам шу жумлага киради), Ўрта ва Олд Осиёда, Жанубий Осиёда, Ява оролида топилган. Олд Осиёда, ҳозирги Исроил территориясидаги Кармель тоғларида типик палеантроп қолдиқлари билан бирга палеантроплар билан неантроплар ўртасидаги оралиқ типига кирувчи скелетлар топилган.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, сўнгги палеантроплар ёки неандерталлар, эҳтимол, нопрогрессив тармоқ ҳосил қилиб, ке-йинчалик эволюция жараёни бўлмаган ва юқори плейстоценнинг иккничи ярмида ривожланмай қолган. Илк палеантропларнинг Ўрта денгиз бўйининг шарқий қисмида яшаб, прогрессив белгиларга эга бўлган баъзи группалари эволюцияси ривожланишнинг кенинги босқичигаҳозирги замон одамининг пайдо бўлишига олиб келган.
Антропологик хусусиятларига кўра ҳозирги одамлардан амалда фарқ қилмайдиган неантроплар Европа ва Жануби-шарқий Осиёда бундан 40-38 минг йил аввал, яъни юқори пейстоценнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган. Бу археологик жиҳатдан юқори палеолитга тўғри келади. Европадан топилган ҳозирги типдаги одам қолдиқлари Франциянинг Марказий
массивидаги шундай қолдиқлар топилган жой номи билан крамоньонлар деб аталади. Улар материк бўйлаб тарқалиб, шимол ва шарққа-Шарқий Европа ҳамда Сибирга кириб борган.
Неантроплар атрофга тарқалиб хилма-хил ва жуда ўзгарувчан табиий муҳитга мослаша борган сари, шунингдек, уларнинг ўзаро алоқалари ҳамда аралашуви натижасида Евросиёдаги ҳозирги одам ирқлари ва антропологик типлар қарор топган.
Ж уда юатта Евросиё материгида ирқларнинг ажралиб кетиши, биринчидан, европеоидларнинг охирги музлик чекиниши билан унинг кетидад шимол ва шимоли-шарққа кириб бориши натижасидаги ўзгаришлар, иккинчидан эса, европеоидлар билан монголоидлар ўртасидаги, шунингдек ҳар иккала ирқ билан уларнинг океаник тармоғи вакиллари ўртасидаги мураккаб муносабатлар натижасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |