36. Хорижий Осиёда баъзи ўсимликларнинг тарқалиши.
Ўрмонлардан очилган жойларда хилма-хил маҳаллий ёки бошқа тропик ўлкалардан келтирилган ўсимликлар экилади, Филиппин ва Зонд оролларининг қирғоқ бўйи районларида кокос пальмаси (Cocos nucifera) плантациялари тарқалган.
Индонезияда катта территориялар каучукли ўсимлик гевейя (Hevea brasiliensis) плантацияларига тарқалган, кўп оролларда доривор ўсимликлар етиштирилади. Сув босадиган аллювиал пасттекисликларда шоли экилади, тоғ ёнбағирларидаги террасаларда чойзорлар бор. Тропик ўрмонларда шунингдек, кўплаб қимматбаҳо мевали дарахтлар, қовун дарахт (Carica papaya) нон дарахти (Artocarpus турлари), манго (Mangifera indica), мангустан (Garcinia mangosfana) ўсади; улар эндиликда маданийлаштирилган.
Ниҳоятда бой ва хилма-хил флорага эга бўлган Евросие кўплаб маданий ва фойдали ёввойи ўсимликларнинг ватанидир. Бу ўсимликлар-жавдар, буғдой, тариқ, гречка, шоли, кўпгина дуккакли экинлар (жумладан, соя), илдизмевалилар, чой бутаси, шакарқамиш, доривор ўсимликлар, (шунингдек, цитрус ўсимликлари) ниҳоятда кўпхушманзара ўсимликлардан иборат.
ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ
Евросиёнинг катта, шимолий қисми Голарктика зоогеографик областига; кичик жаяубий қисми эсаҳинд-малайя ва Эфиопия (Ҳабашистон) областларига киради. Булар ўртасидаги чегара шундай ўтказиладики, Ҳиндистон ва Ҳиндихитой ярим ороллари (материкнинг уларга туташ қисмлари билан бирга), Тайвань, Филиппин ва Зонд ороллари Ҳинд-малайя областига киради. Арабистон ярим оролининг жанубий қисми Африканинг катта қисми билан бирга Эфиопия областига киритилади. Малайя архипелагининг баъзи жануби-шарқий оролларини кўпчилик зоогеографлар Австралия зоогеографик областига киритадилар. Бу бўлиниш Евросиё фаунасининг мезозой охири ва бутун кайнозой мобайнида табиий шароитнинг ўзгариши жараёнида ривожланиши ҳамда материклар билан алоқа хусусиятларини акс эттиради. Ҳозирги табиий шароитни таърифлашда қирилиб кетган ва ҳозирги вақтда ер қатламларига кўмилган ҳолда учрайдиган қадимги фауна, тарихий давр мобайнида инсон фаолияти туфайли тугаб кетган фауна ва ниҳоят, ҳозирги фауна аҳамиятга моликдир.
Мезозой охирида бутун Евросиё турлитуман фауна вужудга келган райондан иборат бўлган; бу фауна тухумдан кўпаядиган ва халтали сутэмизувчилар, илон, тошбақа ва бошқа ҳайвонлардан таркиб топган. Плацентар (яъни юқори) сутэмизувчилар, айниқса йиртқичлар, тубан сутэмизувчилар жанубга, Африка ва Австралияга чекинган. Улар ўрнида кайнозой эрасида Евросиёнинг катта қисмини эгаллаган хартумли ҳайвонлар, туя, от, каркидонлар тарқалган. Кайнозой эраси охирида иқлимнинг совиб кетиши бу ҳайвонларнинг кўпи қирилиб кетишига ёки жанубга чекинишига сабаб бўлган. Евросиёнинг шимолида хартумли ҳайвонлар, каркидонлар ва бошқаларнинг ерга кўмилиб кетган қолдиқларигина маълум, Жанубий, Жануби-шарқий Осиёда эса улар ҳозирги фауна составида ҳам бор. Туя ва ёввойи отлар Евросиёнинг ички арид (қурғоқчил) областларида яқин вақтларгача кенг тарқалган.
Иқлимнинг совиши Евросиёда оғир иқлим шароитига мослашган ҳайвонларнинг тарқалишига олиб келган. Мамонт, тур ва бошқалар мана шундай ҳайвонлардир. Таркиб топиш маркази Беринг денгизи областида жойлашган ва шимолий Америка билан умумий бўлган бу шимолий фауна иссиқсевар фаунани тобора жанубга суриб чиқарган. Бу фаунанинг кўп вакиллари қирилиб кетган, баъзилари эса ҳозирги тундра ва тайга ўрмонлари фаунаси составида сақланиб қолган. Материк ички районлари иқлимининг қуруқлаша бориши муносабати билан дашт ва чўл фаунаси тарқалган ва бу фауна Осиёнинг асосан дашт ва чўлларида сақланиб қолган, Европада эса қисман қирилиб кетган.
Осиёнинг кайнозой эраси давомида иқлим шароити унча кўп ўзгармаган шарқий қисмида музликдан олдинги кўпдан-кўп ҳайвонлар сақланиб қолган. Бундан ташқари, Шарқий Осиёда Голарктика билан Ҳиндистонмалайя зоогеографик областлари ўртасида ҳайвонлар алмашинуви рўй берган. Шарқий Осиёда йўлбарс, япон макаги ва бошқа шу каби тропик формалар Шимолнинг энг ичкарисига кириб борган.
Ҳозирги ёввойи фаунанинг Евросиё территориясида (асосан хорижий Евросиё кўзда тутилмоқда) тақсимланишида ҳам унинг ривожланиш тарихи, табиий шароитнинг хусусиятлари ва инсон фаолияти натижалари акс этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |