Оила педагогикаси фанидан семинар материаллари


- боб. Оиланинг ўзига хос хусусиятлари ва функциялари



Download 259,5 Kb.
bet9/20
Sana04.04.2022
Hajmi259,5 Kb.
#527070
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
Оила педагогикаси

2 - боб. Оиланинг ўзига хос хусусиятлари ва функциялари
Республикамизда бир юз ўттизга яқин миллат ва элат вакиллари ҳамжиҳат яшаб, Ўзбекистон мустақиллиги равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мамлакатимизда аҳолининг кўпчилигини – 85 фоизини ўзбек миллати ташкил этади. Узоқ йиллик тарихига эга бўлган ўзбек халқи оилага жуда каатта эътибор бериб келган. Ер куррасида яшовчи турли халқлар ва миллатлар ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари бўлгани каби уларнинг оилавий ҳаётида ҳам ўзига хос хусусиятлар мавжуддир.
Ўзбек оиласи серфарзандлик, болажонлик, оилапарварлик каби ижобий хусусиятлари билан ажралиб туради.
Оилага шарқона, ўзбекона содиқлик, ўтган етти пуштини билиш, ота-она, қариндош-уруғ, кексаларга ҳурмат, ёшларга меҳрибонлик, оила аъзолари, эр-хотин ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамлиги унинг ўзига хос хусусиятларидир. Оилалар ғоят катта бўлиб, уларда кишилар жамоа асосида яшаб келганлар.
Ўзбек оиласи ор-номусли, аҳил оиладир. Шунинг учун у ўзининг миллий қиёфасини йўқотмаган ҳолда бутун оиланинг шаъни, обрўсини сақлаш учун маъсулият билан иш тутади. Эр оила посбони, унинг боқувчиси хисобланса, хотин унинг кўрки, файзи барокатидир. Уларнинг умр гулшанлари қобил фарзандларидир.
Президентимиз Ислом Каримов ўзбек оиласининг ўзига хос хусусиятларини эътироф этиб шундай дейди: “Оила – жамиятнинг негизи. Бизнинг давлатимизни ҳам катта бир оила деб тушунишимиз мумкин ва лозим.
Бунда ўзаро ҳурмат ва қаттиқ тартиб бўлмаса, оиланинг барча аъзолари ўз бурчларини адо этмаса, бир-бирига нисбатан эзгулик билан меҳр-оқибат кўрсатмаса, яхши ва муносиб тарзда яшаш мумкин эмас. Оила турмуш ва виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб-эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади. Ўзбекларнинг аксарияти ўзининг шахсий фаровонлиги тўғрисида эмас, балки оиласининг, қариндош-уруғлари ва яқин одамларининг, қўшниларнинг омон-эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи ўринга қўяди. Бу эса олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавхаридир”.*
Серфарзандлик ўзбек оиласининг алоҳида белгисидир. Шунинг учун ҳам бизда кўп болали оналар сони бошқа минтақалардагига нисбатан анча зиёд.
Ўзбек оиласининг болажонлик, фарзандлар томонидан ота-оналарнинг ҳурмат қилиниши,оилалар асосан кўп сонли бўлиб, уларда турли авлод вакилларининг бирга яшашлари ва бирга хўжалик юритишлари, меҳнатсеварлик, сахий ва меҳмондўстлик каби асосий фазилатлар сақланиб қолмоқда.
Ўзбек оиласининг ўзига хос этнографик хусусиятлари: кўп болалилик, кўп табақалилик (бир неча авлод вакилларининг бирга яшашлари), авлодлар ўртасидаги боғлиқликнинг бошқа мамлакатлардагина нисбатан кучлилиги ва шу каби қатор хусусиятлари унинг психологик аҳамиятини янада орттириб юборади.
Ватанимиз 130 йилдан зиёд қоронғулик қаърида яшади, шунча муддат фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари топталди, қонунсизлик авж нуқтага етди. Мустамлакачилик сиёсатининг шўроча маданий шакли вужудга келди: фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қоғозда қайд этиларди-ю, амалда унинг тескариси қилинарди.
Кейинги етмиш йиллик шўро даврида ўзбек оиласининг обрўси бир оз пасайди, мавқеи тушди. Миллий анъаналаримизда ифодаланган: “Оила мажлиси”, “Оила ўчоғи”, “Оилавий қонунлар”, “Оилавий самимият” деган ифодалар йўқолиб турмушимиздан чиқиб кета бошлади. Шу даврда эркаклар ҳурмати, хусусан, оила раҳбари – ота шаъни ва обрўси бир оз пасайиб қолди.
Мамлакатимизда бошқача йўналиш ҳам сезилмоқда. Айтайлик, ўзбек оиласи ҳам кўп бола туғилишини ҳоҳламай қолмоқда. Масалан, ҳар бир оилага қишлоқ жойларда 5-6 шаҳар жойларда эса 3-4 бола тўғри келади.
Эндиликда мустақиллик асосида, миллий истиқлол мафкураси негизида ўзбек оиласининг обрўсини, унинг нуфузини юқори кўтариш вақти етди.

Download 259,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish