Биринчи бўлим
Оила педагогикасининг асослари
1 -боб. Оила педагогикаси фанининг предмети ва унинг асосий вазифалари.
1. Оила педагогикаси фанининг мақсади ва унинг бошқа
фанлар ўртасидаги ўрни, боғлиқлиги
Оила – жамиятнинг кичик ячейкаси ва унинг маъносини ҳеч кичрайтириб бўлмайди. Оиласиз биронта миллат ҳам, жамият ҳам тараққий этмаган. Келажакни ҳам биз оиласиз тасаввур эта олмаймиз. Ҳар бир инсон учун оила - ҳаётнинг бошланиши. Бахт сўзини ҳам аввало оила билан боғлаймиз: кимки ўз оиласи бағрида бўлса, у бахтлидир.
Оила бўлиб яшаш барча махлуқотлар орасида фақат инсонгагина хосдир. Шу боис оила жамиятнинг биринчи ва бирламчи бўғини ҳисобланади. Шунга кўра ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, оила фуқаролик жамиятининг таянч нуқтаси, таянч тузилмасидир. Чунки бу муқаддас даргоҳда нафақат инсон дунёга келади, балки у маънан ва ахлоқан тарбия топади.
Бинобарин, оила эр-хотин, уларнинг бола чақалари, энг яқин туғишганларидан иборат кишилар гуруҳи, яъни хонадон ҳисобланади. Айни чоғда оила одамларнинг табиий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий муносабатларига асосланган ижтимоий бирлиги ҳамдир.
Демак, оила жамиятнинг табиий хужайрасидир, ижтимоий асосидир. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади ва тез ривожланади. Зеро, жамият асоси – оила моддий ва ижтимоий томондан мустаҳкамланиб бориши ғоят муҳим аҳамиятга эга.
И.В.Гребенниковнинг “Оилавий ҳаёт асослари ” ўқув қўлланмасида келтирилишича Россияда ҳозирги кунда 1 йилда 3 млн.га яқин никоҳ тузилаётган бўлса, 900 мингтаси тугатилаяпти. Ажрашган оилаларнинг ярмидан ҳам камроғи янги оила қуришади. Оилаларнинг 11% и нотўлиқ оилалар ҳисобланади. Оила қурмаган аёллар ва эркаклар сони кундан-кунга кўпаймоқда. Туғилиш анча камайиб кетган. 50% дан ортиқ оилалар битта болали. Ҳар иккинчи ҳомила сунъий йўл билан олиб ташланмоқда. Туғруқхоналарда ташлаб кетилаётган болалар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Фарзандли бўлаётган ва ҳомиласини сунъий олдираётган аёлларнинг аксарияти 16 ёшга ҳам кирмаган. Давлатда болалар ўлими жуда ҳам кўп. 1986 йилда 700 мингга яқин аёллар фарзандларининг касалликлари туфайли ишга чиқмаганлар.
Шундай экан, биз бугунги кунда оилага қандай муносабатдамиз?
Хусусан Ўзбекистон Республикасида 25 миллиондан ортиқ аҳоли бўлиб, бу аҳоли 6 миллионга яқин оилада истиқомат қилади. Аҳолининг 98 фоизи оилаларда, қолганлари эса ёлғизликда яшайдилар. Ҳар йили 350-400 минг бола туғилмоқда. Йилига ўрта ҳисобда 170 минг ёш оила вужудга келмоқда. Мамлакатимизда 5 миллиондан ортиқ репродуктив аёллар (бола туғиш ёшидаги аёллар) мавжуд. Аҳолининг ўртача ёши-71 ёш. Аёллар-73 ёш, эркаклар-68 ёш.
Ҳозирги кунда ер юзида гиёҳвандлик ортиб боряпти, болаларнинг спиртли ичимлик ичишлари ҳеч камаяётгани йўқ, фоҳишабозлик ортиб бормоқда, хавфли касаллик – ОИТС келажак ҳаётга таҳдид солмоқда.
Бундай муаммоларнинг ҳаётимизда пайдо бўлишига сабаб, яқин кунларгача оилаларга етарлича эътибор берилмади. Энг асосий сабаби эса – ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмасликларидир.
Мустакилликка эришганимиздан сунг, мактабларда, касб-хунар коллежларида ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш буйича бир канча фанлар киритилди. Булардан айрим мактабларда «Соглом авлод» фани, мутахассислигига караб айрим коллежларда «Оила психологияси» фани киритилган. Аммо бу фанлар уз самарасини бераётгани йук, чунки олий таълим муассасаларига келаётган укувчиларнинг аксарияти нафакат оилавий хаётга, балки мустакил хаётга хам тайёр эмаслар.
Do'stlaringiz bilan baham: |