Оила педагогикаси фанидан семинар материаллари



Download 259,5 Kb.
bet6/20
Sana04.04.2022
Hajmi259,5 Kb.
#527070
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Оила педагогикаси

Оила педагогикаси фанининг мақсади ёшлар онгини оила ва никоҳ ҳақидаги билимлар билан бойитиш, ўқувчиларда оилапарварлик хусусиятларини шакллантириш йўлидаги тарбиявий ишларни олиб боришга ўргатиш.
Оила педагогикаси фанининг предмети ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш мазмуни.
Оила педагогикаси фанининг асосий вазифалари;
- ёшларга оила тарихи хакида маълумот бериш,
- оилаларнинг узига хос хусусиятларини аниклаш,
- оилаларнинг функциялари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги
- оиладаги педагогик-психологик муҳит
- оила педагогикаси фанидаги муаммолар, изланишлар ва ёндошувларни тахлил этиш
- оиланинг фанлар тизимида ўрганилиши
- оила педагогикаси фанининг методологик асослари
- узбек халқ мутафаккирлари оилавий тарбия ҳақида
- оилавий тарбияда ўзбек халқ педагогикаси ва анъаналари
- оила билан бошқа хил тарбия муассасаларининг ўзаро муносабатларини аниқлаш,
- оилада ота-она ва фарзандларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси
- ота-оналарнинг обрўси ва шахсий намуналари оила маънавиятини оширувчи омил сифатида
- ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш методикаси
- оилапарварларни тарбиялаш ижтимоий-педагогик вазифа сифатида
- оилада, мактабда, дарс жараёнида ҳамда синфдан ташқари машғулотларда оилапарвар ёшларни тайёрлаш методикаси
- жисмоний ва ижтимоий етуклик – никоҳга тайёрлик аломати
- оила этикаси ва психологиясини ўрганишнинг шакл ва методлари

Шу жиҳатдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 1994 йилдан эътиборан ҳар йили 15 май кунини Халқаро Оила куни сифатида нишонлашга қарор қилгани бежиз эмас. Шунингдек, 1993 йилдан буён Вена, Қоҳира, Копенгаген, Пекин ва дунёнинг бошқа шаҳарларида бўлиб ўтган Халқаро анжуманлар кун тартибига оила масаласининг махсус киритилишида хам катта маъно бор. Умуман олганда, ҳар йили белгиланаётган ва амалга оширилаётган хайрли ишларнинг барчасида оила ва унинг мустаҳкамлиги муаммоси умуминсоний вазифа сифатида эътироф этиб келинмокда.


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган “ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклациясининг” 16-моддасида шундай дейилади:
“1. Балоғатга етган эркаклар ва аёллар ирқи, миллати ва динига қараб бирор бир чеклашларсиз никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқига эгадирлар. Улар никоҳдан ўтаётганда ҳам никоҳда бўлган вақтда ҳам ва никоҳ бекор қилинаётганида ҳам бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар.

  1. Никоҳ, никоҳдан ўтаётган иккала томоннинг ҳоҳиши ва батамом розилиги билангина тузилиши мумкин.

  2. Оила жамиятнинг табиий ва асосий хўжайрасидир ва у жамият, давлат томонидан муҳофаза этилиш ҳуқуқига эга”. *

Ҳозир ер юзида 6,2 миллиард киши истиқомат қилмоқда. Уларнинг 43 фоизи шаҳарларда, қолганлари эса қишлоқларда яшашади. *
Бугун оиланинг беназир нуфузи, улкан ижтимоий аҳамиятга моликлиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Зотан, оила чиндан ҳам жамиятнинг асосий ҳужайраси ва ижтимоий таянчидир. Ҳар бир оиланинг бахтиёрлиги ва фаровонлиги пировард натижада жамиятнинг барқарорлиги, гуллаб яшнаши ҳамда фаровонлиги шартидир. Оила нафақат инсон наслини давом эттириш омили сифатида, балки жамият аъзоларини, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни миллий истиқлол ғояси асосида тарбиялаш маскани сифатида ҳам катта аҳамиятга эга. Инсон шахсини шакллантиришда оила, шубҳасиз, дастлабки босқич вазифасини ўтайди, яъни оилада одамларнинг бир-бирлари билан ўзаро муносабатларига ҳам, жамият ва давлвтга нисбатан муносабатларига асос солинади.
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 1999 йилдан буён “Жамият ва оила: маънавий ва ахлоқий олам” мавзуида сўров ўтказиб келади. Тадқиқотдан кўзланган мақсад Ўзбекистон фуқароларининг оила ва оилавий муносабатларига қараши, миллий қадриятлар ва маҳалланинг оила ҳаётидаги ўрни, бу борада барқарор анъаналарнитиклаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини аниқлаш ва ўрганишдан иборатдир. Сўровда 10 та вилоят, Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳри қамраб олинди. Унда эркаклар ва аёллар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси иштирок этади.
2002 йилги сўровда “Замонавий оила жамият ҳаётида қандай вазифани ўтайди?” деган саволга сўралганларнинг 47,5 фоизи оила жамият ва давлат асоси, деб жавоб берди. Сўров иштирокчиларининг 21,2 фоизи оила ёш авлодни тарбиялаш вазифасини бажаради, деган фикр билдирди. 11,2 фоиз сўров иштирокчиларининг фикрича, оила мамлакатда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга кўмаклашади. 7.9 фоиз одамлар эса оила вазифасини насл қолдиришда деб билади
Оиланинг ҳар бир инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўралганлар қуйидаги фикрларни билдирди: “у наслни давом эттириш, болалар туғилиши ва тарбияси учун зарур”(63,2 фоиз), “оила – инсон қўрғони, унга ҳаётда ишонч бағишлайди” (28,8 фоиз), “оила одам қариганида уни таъминлаш учун зарур” (4,9 фоиз). Айни пайтда сўралган пойтахтликларнинг 52,2 фоизи “оила улар учун, авваламбор, ҳаётда ишонч бағишловчи қўрғон эканлигини кўпроқ таъкидлашди”
2003 йилги сўровда эса “Оиланинг жамиятдаги вазифаси нимадан иборат?” деган саволга сўралганларнинг аксарияти (70,5 фоизи) оила ҳозирги шароитда, аввало тарбиявий вазифаларни бажаради, деб жавоб берган. “Жамятимизда инсон маънавиятини шакллантиришга нималар кўпроқ таъсир кўрсатади?” деган саволга сўровда иштирок этганларнинг 77,1 фоизи “оила”, деб жавоб берган. Шунингдек, ушбу саволга бошқа ижтимоий институтлар орасида маҳалла (43,2 фоиз), ижтимоий муҳит яқин қариндош ва дўстлари (36,9 фоиз) каби жавоблар олинган. Оила қуришнинг аҳамияти ҳақидаги саволга сўралганларнинг кўпчилиги эр-хотиннинг ўзаро муҳаббати (52,6 фоизи) ва бир-бирига бўлган ишончи (48,9 фоизи) мустаҳкам оила қуришнинг муҳим шарти, деб жавоб берган. “Ҳар уч кишидан бири(34,9 фоизи) ҳаёт қийинчиликларига чидаш ва ундан қониқиш ҳосил қилиш, 27,7 фоизи эса фарзандлар – оиланинг мустаҳкамланишига ёрдам беради, деб билади. Сўровда иштирок этганларнинг ҳар бештасидан бири (20,5 фоизи) учун оиланинг моддий фаровонлиги муҳим омил ҳисобланади.*
Ўзбекистон Руспубликасининг Конституциясининг 63-моддасида таъкидланган қуйидаги сўзлар ниҳоятда рамзий ва теран маънога эга: “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга”. Жамият ва давлатнинг оила хусусидаги ғахўрлиги, авваламбор, давлат юритаётган кучли ижтимоий сиёсатда намоён бўлмоқда. Давлат раҳбарлигида амалга оширилаётган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий ислоҳий чорағтадбирларнинг бош мақсади инсон, оила манфаатларини қаноатлантиришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 1997-йил “Инсон манфаатлари йили” , 1998-йил “Оила йили”, 1999-йил “Аёллар йили ” 2000-йил “Соғлом авлод йили”, 2001-йил “Оналар ва болалар йили”, 2002-йил “Қарияларни қадрлаш йили”, 2003-йил “Обод маҳалла йили”,2004-йил “Меҳр ва мурувват йили”,2005-йил “ ”,2006-йил “Ҳомийлар ва шифокорлар йили” деб эълон қилинди. Ҳукумат томонидан ҳар йили тегишли Давлат дастурлари қабул қилиниб, собитқадамлик билан амалга ошириб келинмоқда. Мазкур ташаббусларнинг ўзига хос рамзий маъноси ва сабаблари бор албатта.
Аввало, бу йиллар кўпдан-кўп савобли тадбирлар амалга оширилган даврлардир. Чунки Инсон ва унинг манфаатлари, Оила, Аёл, Соғлом авлод, Она ва бола, Қарияларни қадрлаш, Обод маҳалла, Меҳр-мурувват каби тушунчаларни бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиш қийин. Мамлакатимизда қабул қилинаётган ижтимоий-сиёсий соҳа муносабатларини тартибга солишга қаратилган қонунлар халқаро ҳуқуқий андазаларга тўла-тўкис мос бўлиб, улар руҳини ҳаётимизга сингдириш ишига хизмат қилмоқда.



Download 259,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish