Оила педагогикаси фанидан семинар материаллари


Туркистонда ислом дини даврида никоҳ ва оила муносабатларининг одат ва шариат қоидалари билан тартибга солиниши



Download 259,5 Kb.
bet17/20
Sana04.04.2022
Hajmi259,5 Kb.
#527070
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Оила педагогикаси

Туркистонда ислом дини даврида никоҳ ва оила муносабатларининг одат ва шариат қоидалари билан тартибга солиниши.

Ислом дини Туркистон ўлкасига ёйилгандан кейин никоҳ-оила муносабатлари Қуръони карим*, шариат ва одат қоидалари билан тартибга солинган. Шариат – бу кишилар амал қилиши учун Ислом дини тарафидан буюрилган ҳукмлар ва низомлардир. Шариат ҳукмларини билиб олиш ҳар бир мўмин-мусулмон учун фарз ҳисобланади.* Одат қоидалари асосан кўчманчи халқларга тадбиқ этилган.


Одат Туркистон ўлкасида кўчманчи халқлар (қозоқлар, қирғизлар)да никоҳ - оила муносабатларининг асоси ҳисобланган. Қозоқларда бир хил масалалар мазмунига кўра ҳар хил асосда ҳал қилиниши бўйича одат шариат нормаларидан ажралиб турган. Масалан, “Баранта”, бу келиннинг ота-онасига тегишли бўлган чорва молларни зўравонлик билан ҳайдаб кетишдир. “Аленгерлик” – қозоқ халқининг одат ҳуқуқига асосан жуда оғир амал. Аленгерлик бу бева қолган хотиннинг эрининг ака-укаларидан бирига, қариндошларига ёки уруғига эрга чиқиш мажбурияти. Бевалик бошлангандан кейин бир йил ўтгач, мазкур бевага уйланиш ҳуқуқига эга бўлган номзод ўз ҳуқуқидан фойдаланишга киришиши мумкин бўлган. Аленгерлик одатини бажаришдан бош тортган бева болаларидан, чорвасидан, мол-мулкидан маҳрум этилиб, шундан сўнггина у ўз ҳоҳиши бўйича эрга тегиши мумкин бўлган.
* М.Исҳоқовнинг Унитилган подшоликдаги хатлар. Т., “Фан”, 1992.
* Қуръони карим (Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур), Т., “Чўлпон”, 1992 й.
* Аҳмад Ҳодий Мақсудий. Шаръий ҳукмлар тўплами. Т., 1990, 2-бет.

Шариат қоидаларининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, унда ислом дини қоидалари давлат ҳуқуқий нормаларида мужассамланади. Мусулмон ҳуқуқининг ҳамма соҳалари шу билан бирга никоҳ, қон-қариндошлик, талов масалаларини қамраб олган манбалардан бири “Ҳидоя” (тўлиқ номи “Ҳидоя фи-фуруъил-фикҳ” – “Фикҳ соҳалари бўйича шариат қўлланмаси”) дир. Бу қшлланма тўрт жилдли 53 китобдан иборат бўлиб, унинг муаллифи Али ибн Абу Бакр ал-Риштоний Бурҳониддин Марғинонийдир. У зот 1197 йилда вафот этган бўлиб, унинг мазкур асарида исломнинг қатор масалалари билан ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлар, никоў ва оила масалалари билан боғлиқ бўлган қоидалар ҳамда жиноят ва жазога оид тадбиқ этиш лозим бўладиган чоралар батафсил ёритилган.


Никоҳ-оила муносабатларини тартибга солишда XII аср давомида Туркистон ҳудудида амалда бўлган диний-ҳуқуқий тизим – шариат, мусулмон ҳуқуқи нормалари, ҳадисларнинг роли жуда катта бўлган. Имом Ал-Бухорийнинг “Ал-Адаб Ал-Муфрад” (“Адаб дурдоналари”) номли ҳадислар тўплами шулар жумласига киради. Унда олти юзта ҳадис икки юз олтмиш етти бобга жамланган бўлиб, ота-онани эъзозлаш, каттага ҳурматда, кичикка иззатда бўлиш, қўшничилик, инсонийлик ва меҳр-шавқатлилик, сахийлик ва бахиллик, алдамчилик, чақимқилик ва мақтанчоқлик, исрофгарчилик ва жохиллик, шарму-ҳаё ва уятчанлик каби қатор ҳусни-одоб ва гўзал хулқ қоидалари ёритилган.
Маърифатчи олим Ризоуддин ибн Фахруддин ўтган асрнинг охирларидан бошлаб Шарқ тарихи ва маданияти ҳамда таълим-тарбияга оид ўнлаб асарлар ёзган. У мусулмон қонуншунослиги-фикҳга оид асар ҳам ёзган. Бу борада унинг “Қавоиди фикҳия” (“Фикҳ қоидалари”), асарини (Қозон 1910 йил) эслаб ўтишнинг ўзи кифоя. Асримизнинг бошларида ёзилган “Оила” асарида ахлоқ, одоб, оила масаласига кўп эътибор қилади. Маълум бўлишича, у таълим-тарбия соҳасида анчагина бош қотирган; унинг асарида ота-онанинг вазифаси, муаллим бурчи, айниқса, хотинлар вазифаси кенг ёритилиб, бола тарбиясида хотинларнинг ўрни муҳим эканлигига муаллиф катта аҳамият беради. Унинг мулоҳазасига кўра, яхши хотин болаларини ҳам яхши тарбиялай олади. У: “Хотинлар биринчи навбатда мураббийдирлар, хотиннинг оила тебратиши мураббийлик хамиридан патир қилишу, унинг тандирида ўша патирни ёпиш деган сўз”*, деёди.
“Оила” асари ўз вақтида бир неча бор қайта нашр этилган ва кўпчиликнинг диққатига сазовор бўлган.
Никоҳ-оила муносабатларини тартибга солишда олим Аҳмад Ҳодий Мақсудийнинг 1912 йилда мактаб-мадрасалар талабалари ва барча мўмин-мусулмонлар учун қўлланма сифатида чоп этилган “Шаръий ҳукмлар тўплами” муҳим аҳамиятга эга. Ал-Хаким ат-Термизий ҳам ахлоқ, никоҳ ва оила масалаларига бағишлаб бир қатор асарларни яратган. Унинг “Солнома”, “Нажот” (“Тўғри йўл”), “Наводирул улус”, “Китоб ал-фуруҳ” сингари ўлмас асарлари шулар жумласидандир.
Бу манбалар ўз даврида никоҳ-оила муносабатларини тартибга солишга қаратилган қоидалардан иборат бўлиб, диний ақидаларга асосланган эди.




  1. Download 259,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish