Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

 


155 
Етти пуштини билиш 
Сўралганларнинг 20%и ота-оналари уларга ўтган аждодларини 
таништирмаганларидан норози. Ҳатто ота-оналар ўз болалиги, ёшлиги, 
тарихларини ҳам айтиб беришмаган. Ваҳоланки, ўз аждодларини билиш 
оилавий, қон-қариндошлик ришталарини мустаҳкамлайди. Улар олдидаги 
масъулиятни оширади. Шунинг учун болангизга ўзингиз, бобо ва бувилари, 
улар қандай яшагани, нима иш қилишганлари, бошларидан ўтган муҳим 
воқеалар ҳақида ҳикоя қилиб бериш керак. 
Боланинг ўзи ҳақида унинг илк фотосуратлари, видеолари, унинг исми 
маъноси, болаликдаги одатлари, қариндошлар, қўшнилар ҳақида ҳикоя қилиб 
бориш керак.
Қўрқма. Биз сен билан 
Сўралганларнинг 10%и болаликда ўзларини ҳимоясиз ҳис қилишган. 
Уларда “Нима бўлганида ҳам менинг ота-онам бор. Улар мени қўллаб-
қувватлашади”, деган туйғу бўлмаган. Болага мададкор муҳит яратиш керак. 
Бу унинг дадил, жасур, ўктам бўлиб ўсишига ёрдам беради.
Ҳар оқшом болани ухлатаётганда унга майин оҳангда “Болам. Ҳеч 
нарсадан чўчима. Тинч ухла”, денг. Бу сўзлар бир умр унинг ёдида қолади. 
Сизни бир умр мамнун бўлиб эслаб яшайди.
Хато қилишдан қўрқманг 
Сўралганларнинг 10%и хато иш қилганларида ота-оналаридан нуқул 
жазо олишганини айтишган. Хато қилиш – табиийлиги, ҳаётий тажрибани 
тўплаш учун хатолар бўлиши фойдали эканлиги ҳақида ота-оналаридан 
эшитмаганларини айтишган.
Хато қилиш, ютқазиш, курашиш – нормал ҳоллигини болага 
тушунтиринг. Хато ва мағлубиятга йўл қўйиш мумкин эмас, деган қараш 
нотўғри. Хато ва камчиликлардан тушкунликка тушмасликка ўргатиш керак 
болани. Буни унга хато қилганида эмас, балки ундан олдин, шунингдек, у 
бирор катта, масъулиятли вазифа олдида турганида эслатиш керак.
Болага тарихда улуғ кишилар ҳам бошида оддий ёш бола, ўсмир 
бўлишгани, сабр-тоқат, тиришқоқлик, интилишлар натижасида машҳур 
бўлишганини тушунтиринг. Ҳар бир омадсизликни бир дарс, машқ деб қабул 
қилишни ўргатиш керак. Бу ютқазиш эмас, балки янги имконият, янги 
тажриба. Шунинг учун ҳар гал болангиз бир ишни эплай олмай, қовун 
туширганида уялади. Ўшанда сиз ундан нима қилмасликни ўрганганини 
сўранг. Ҳар бир вазиятдан хулосалар чиқаришга ўргатинг.Малакали 
педиатр
лар тавсияларига қараганда 
фарзанд катта бўлгач, ота-онаси 
истаганидек ёки тарбия берганидек камол топмаслиги ажабланарли эмас. 


156 
Бинобарин, ҳар бир бола — алоҳида шахслигини эсдан чиқармаслик лозим! 
Бу борада улар қуйидаги асосий қоидаларни ёдда тутишни маслаҳат 
берадилар:
 
1. 
Ҳеч қачон фарзандингиз сизга ўхшаган бўлиб ёки сиз истаганинзидаги 
вояга етишини кутмайнг. Унга “Сиз” бўлишида эмас, “Ўзи” бўлишида 
кўмаклашинг. 
2. 
Боладан ҳар бир қилаётган меҳнатингиз эвазида ҳақ талаб қилманг. Сиз 
унга ҳаёт бахш этдингиз, ўзингиз ўйлаб кўринг у сизга қандай қилиб 
миннатдорчилик билдирсин? Вақти келганда фарзандингиз ҳам кимнидир 
ҳаётга келтиради, у инсон ҳам бошқасига ҳаёт бахш этади — ва бу 
қайтарилмас шукроналик қонуниятидир. 
3. Қариганда аччиқ кўз ёш тўкмаслик учун фарзандингиздан аламингизни ола 
кўрманг. Зеро, “Нима эксанг — шуни ўрасан”! 
4. Унинг муаммоларига тепадан қараманг. Ҳаётда муаммо барчага ўзи кўтара 
оладиган даражада берилади. Шунга имонингиз комил бўлсинки, унинг 
муаммолари сизникидан кам эмас, эҳтимол, сизникига нисбатан кўпроқдир 
ҳам, ахир кичкинтой ҳали умуман тажрибасиз-ку! 
5. Болакайни ҳеч қачон ерга урманг! 
6. Ҳеч қачон ёдингиздан кўтарманг! Одамзод ҳаётидаги энг зўр учрашувлар 
— фарзандлари билан дийдор кўришишдир. Айнан шундай нарсаларга 
кўпроқ эътибор қаратинг — биз ҳеч қачон болани кўрганда унинг ички ҳис-
туйғуларини била олмаймиз. Шундай экан, сизнинг ичингиздан нималар 
ўтишидан қатъий назар, уни безовта қилманг, дардингизга шерик қилманг. 


157 
7. Фарзандингизга нимадир қилиб бера олмасангиз, ўзингизни қийнаманг. 
Шунчаки, ёдингизда тутинг: барча имкониятлар қилинса ҳам — бу ўз 
болангиз учун доим камдек туюлаверади. 
8. Бола —ҳаётингизни бутунлай эгаллаб олиб, қонингизни ичувчи золим 
эмас. Бола — сизга Ҳаёт томонидан берилган ёдгорлик бўлиб, сиз уни асраб-
авайлашингиз, ундаги ижодий салоҳиятини ривожлантиришингиз ва қалбини 
ҳимоя қилишингиз лозим. Шу йўл орқали ота-она боласига бўлган беминнат 
муҳаббатини бўлиб бериб ани ҳақиқатан асрайди. 
9. Бировнинг боласини ҳам яхши кўринг. Ўзингизга тиламайдиган 
нарсаларни бошқаларга ҳам раво кўрманг. 
10. Фарзандингизни доим яхши кўринг — хоҳ у иқтидорсиз бўлсин, хоҳ 
омадсиз ёки улғайган бўлсин, нима бўлишидан қатъий назар у сизнинг 
зурриёдингиз. У билан суҳбат қуринг, зеро, у вақтинча Сизнинг 
олдингиздаги Сизнинг байрамингиз, қувончингиз
56

Ишхонадаги компдаги бн алмаштириш керак 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish