Энг яхши совға – бу сен
Агар уйдаги байрам фойдасига совғадан воз кечган кичкина Нодира
воқеасини муфассалроқ кўриб чиқадиган бўлсак, оилада бундай муаммо
пайдо бўлишининг энг муҳим сабабларидан бирини осонгина илғаб олиш
мумкин.
Қизчага дўкондаги ўйинчоқлардан бирига эга бўлиш унчалик муҳим
бўлмаган. Бу воқеада ота-онаси томонидан кўрсатилган эътибор ва
ғамхўрлик, уларнинг фарзанди учун барча нарсага тайёрлиги асосий рол
ўйнаган. Фарзандини қувонтириш истаги ва туғилган кунида кайфиятини
кўтариш Нодирага совғанинг ўрнини босган.
Аксинча, сўраб-сўраб олинган харидни шу ернинг ўзида ташлаб
кетиладиган ҳолатлар ҳам кўп учрайди, боланинг бу ўйинчоққа бўлган
қизиқиши дарров сўнади
55
.
55
Дилноза Тоғаева, врач-педиатр.
http://fikr.uz/blog/2014_01_20/
152
Тарбияда кечикманг
Болаликда биз эшитмаган сўзлар
Болалик − бу кўплаб саволлар,
имкониятлар ва оқибатлар даври.
А.Адлер.
Машҳур “Доктор Хаус” фильмида бош қаҳрамон: “Бизни ота-
оналаримиз майиб қилишган”, дейди. Бу фикрга қўшилиб бўлмайди. Чунки
ҳеч бир ота-она ўз олдига бундай мақсадни қўймайди. Барча халқларда
фарзанд – ота-онанинг кўзи қораси. Болани икки нарса – 1/ ота-онанинг
масъулиятсизлиги; 2/ ота-онанинг педагогик билимсизлиги майиб қилади.
Келинг, бир зум болалигимизга қайтайлик. Ҳозирги ҳаётий тажрибамиз,
ютуқ ва камчиликларимизда ота-оналаримиз берган тарбиянинг ролини эслаб
кўрайлик. Ўзимизнинг нималарда кучли, нималарда нўноқлигимизни кўз
олдимиздан ўтказайлик. Ана шунда ота-оналаримизнинг бизни қандай
тарбиялаганларини ўзимизда ҳис қиламиз. Уларнинг ютуқларини ҳам, айрим
.... хатоларини ҳам кўрамиз. Чунки биз – уларнинг ютуқлари ҳам, хатолари
ҳам бизда, биз билан яшамоқда.
Бугун ўзимиз ота-онамиз. Шунинг учун уларни тушунишимиз осон.
Бизнинг кучли томонларимиз – уларнинг эътибор берган, ожиз
томонларимиз – уларнинг кам эътибор қаратган сифатларимизда.
Педагог олимлар 100дан ортиқ нафар эркак ва аёллар орасида сўров
ўтказишган. Унда “Сиз қайтадан бола бўлиб қолсангиз, ота-онангиздан қайси
сўзларни эшитишни истардингиз?”, деб сўрашган. Респондентлар “Агарда
ўшанда биз ота-оналаримиздан “Мен сенга ишонаман”, “Мен сени яхши
кўраман”, “Қўрқма. Биз сен билан!”, “Хато қилишдан қўрқма”, деб
турганларида, “Етти пуштимизни танитганларида бундан ҳам яхшироқ бўлиб
етишар эдик. Ҳозиргидан кўра бахтли бўлардик. Чунки биз ўзимизга, ҳаётга
бошқачароқ қарардик. Дунёқарашимиз ҳам бошқача бўларди”, дейишган.
Бу жавобларни ота-оналардан норозилик эмас, балки ота-оналардаги
педагогик маданиятга муносабат деб тушуниш керак. Чунки ота-онамиздан
яқин, меҳрибон зот йўқ. Бироқ, улар ҳам иш билан бўлиб, ёки бола тарбияси
ўргатилмагани сабабли тарбия методларини билишмаган. Билганларида, жон
деб қўллаган бўлишарди.
153
Аёллар ва болаларга кўмаклашувчи Инқироз маркази психологи Дарья
Дмитриева ёрдамида бу саволларга жавоб қидирдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |