Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

Ахлоқ “светофори
Бола олдиндан ўзига нималар тақиқланганини, нималар ўзига 
боғлиқлигини ва нималарни ҳар доим қилиш мумкинлигини аниқ билиши 
керак. Яъни сўкиниш, дарсга кечикиш, хавфли ўйинлар ўйнаш – қизил 
рангда. Бу “қилма”, деган сигнал. Уни қилганида шу заҳоти отанинг ҳам, 
онанинг ҳам реакцияси бир хил бўлиши шарт. Бола бунинг оқибатини 
олдиндан билиши керак. Агарда оилада ана шу “светофор” ишламаса, 
тақиқланган нарсани қилганида бир марта уришиб бериб, иккинчи марта 
индамай қўйилаверса, ёки ота индамай, она реакция қилса, у доим “бундай 
қилсам, қандай бўларкин?”, деб иккиланиб яшайди. Ўзини эркин тута 
олмайди. Бунинг мисолини ўта уятчан бола, ўсмирларда кўп кўргансиз. 
Уйида ахлоқ “светофор”и бор ўсмирларни ҳам кўргансиз. Улар ўктам, дадил, 


147 
қачон қаерда, кимга нимани қандай айтишни, нима қилишни жуда яхши 
билиб қилишади. Уларга ҳавас билан қараймиз.
 
Болани қандай уришиш керак? 
Болали уйда асабийлашиш бўлади. Ота-онанинг жаҳли чиқади. Бироқ, 
жаҳлни қандай “сарфлаш” керак? Нимага қаратиш керак? Ҳа, айнан 
“нимага”, дедик. “Кимга” эмас. Яхшиси “Менинг жаҳлим чиқди. Сендан 
эмас, сенинг мана бу ишни қилганингдан хафа бўлдим”, дейиш керак. ана 
шунда болангиз ва сиз хатога қарши томонда турасизлар. Акс ҳолда болангиз 
ва унинг хатоси бир томон, сиз бир томон бўлиб, зиддият кескинлашади. 
 
Болага уни яхши кўришингизни ҳар куни айтиб, билдириб туринг 
Пайғамбаримиз 
Муҳаммад 
(САВ) 
“бир-бирларингизни 
яхши 
кўришингизни билдириб туринглар”, деганлар. Буни энг азизимиз – 
болаларимизга қўллаб яшайлик. Бола ўзининг сиз учун муҳимлигини, 
яхшилигини сезиб яшасин. Кўпинча биз буни боламизга билдиришга 
тортинамизу, ундан меҳр-муҳаббат кутамиз.
Оилада асосий таянч отадир.У масъулиятли 
тарбиячидир. Ота ўз болаларини тарбиялаши
ўқитиши 
ҳунарга 
ўргатиши, 
жисмонан 
чиниқтириш 
керак.
Саъдий Шерозий 
“Бола дегани отадан қўрқиб туриши керак”, деган қараш бизга таниш. 
Оталаримиз бизни шундай тарбиялашган. Лекин ота бўлмаган, билмаган 
жойларда бу тамойил ишлаши гумон. Болага меҳр бермасдан уни кутиш унга 
тиш ювишни ўргатмасдан, тишингни юв, дейишга ўхшайди. Қанча ноқулай 
бўлмасин, унга кулиб қараб, эркалаб, “Менинг ўғлим/қизим яхши бола”, деб 
суйиб, қучиб туриш керак. Фақат буни самимий, чин кўнгилдан айтинг. 
Аслида бу тўғри-ку. Болангизга кулиб, тўғри қаранг. Бу сиз билан болангиз 
орасидаги масофани йўқотади. Шунинг учун ҳам болалар психологи 
Юлия Гиппенрейтер “Болангизни бир кунда камида 8 марта қучиб туринг”, 
деб маслаҳат беради. Болангиз ҳам сизни шундай қуча бошладими, 
табриклаймиз. Сиз мақсадга эришибсиз.


148 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish