Хориж тажрибаси.
Дунё университетлари рейтингида биринчи ўринни эгаллаб келаётган
Гарвард университети “Инсоннинг 12 асосий малакалари”ни эълон қилди.
Унда ҳозирги замонда одамни бахтли қилувчи кўникма ва малакаларни
асосланган. Булар:
Ўз ҳаётидаги муаммоларни бировнинг ёрдамисиз, мустақил аниқлай
олиш;
58
Ғаззолий, Абу Ҳомид. “Мукошафат – ул қулуб.(Қалблар кашфиёти)”. 1 китоб. – Т.: “Янги аср
авлоди”, 2004. 315 б. 3-5 б.б.
59
Иноятова М. Таълимий қадриятларни аниқлаш ва педагогик амалиётган татбиқ этиш. “SHarq”
Нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти. –Тошкент, 2010. -156 б. 120-б.
163
Савол бера олиш ва жамиятда қабул қилинган тафаккур стратегиясига
ўз муносабатини билдира олиш;
Чексиз маълумотлар оқимидан энг муҳимларини тез ажратиб,
ўзлаштириб олиш;
Устознинг кўмагисиз, командада ишлай олиш;
Мутлақо мустақил ишлай олиш;
Бошқаларни ўз нуқтаи назарига ишонтира, инонтира олиш ва ўз
фикрини ҳимоя қила олиш;
Маълумотларни янги шаклларга мослаштириб, улардан
фойдаланишнинг янги йўлларини топа олиш;
Асосий мавзудан четга чиқмай, конструктив мунозара қила олиш;
Индуктив, дедуктив ва диалектик фикрлай олиш;
Муаммоларни эвристик методлар билан еча олишдан иборат
60
.
Ўзбекистонда ХХ асргача маҳаллаларни бошқарган амалдорни аълам,
муҳтасиб, раислар бошқаришган. Улар бозордаги нарх-наволарни текшириш
билан бирга одамларнинг хулқ-атворини, вақт-бевақт кўча-кўйда бекор
юрувчи эркагу аёлни, айниқса, мактаб ва мадраса ёшидаги йигитларни
назорат қилиб туришган, ҳатто жазолаган ҳам. Шу йўл билан мамлакатда
ижтимоий маънавий муҳитнинг соғломлиги таъминланган. Юқоридаги
тарихий мисоллар тарбия масаласи аждодларимиз томонидан яхши одатлар
ҳақидаги билимлар эмас, балки амалий ижтимоий турмуш малакалари
сифатида – амалий тушунилганлигини кўрсатади.
Қуйида ана шу муаммони ҳал қилишга қаратилган услубий тавсиялар
жамланган. Уларда ривожланган давлатларнинг 5-7 ёшли болаларда
шакллантирилаётган ижтимоий кўникма, малака ва одатларни ўрганиш
мақсадида олиб борган тажрибаларини ўрганиш натижасида Ўзбекистон
болаларида шакллантириш талаб этилаётган ижтимоий малакалар рўйхати
тузилди. Ушбу рўйхатда мактабга боришга тайёрланаётган болалар дуч
келиши мумкин бўлган коммуникатив, руҳий ҳолатлар, тушкунликка қарши
кураш, агрессияни енгиш, ўқув масканига мослашиш каби 45 та кўникма,
малакалар 5 гуруҳга жамланган. Ижтимоий малакалар ота-она, тарбиячилар
томонидан мактабгача ёшдаги боланинг мавжуд хулқ-атвор намуналарини
ундан кутилаётган хулқ-атвор меъёрлари билан солиштириш ва
такомиллаштиришга методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди.
60
https://a-club.com.ua/12-bazovyx-navykov-cheloveka/
164
Do'stlaringiz bilan baham: |