155
Етти пуштини билиш
Сўралганларнинг 20%и ота-оналари уларга ўтган аждодларини
таништирмаганларидан норози. Ҳатто ота-оналар ўз болалиги, ёшлиги,
тарихларини ҳам айтиб беришмаган. Ваҳоланки, ўз аждодларини билиш
оилавий, қон-қариндошлик ришталарини мустаҳкамлайди. Улар олдидаги
масъулиятни оширади. Шунинг учун болангизга ўзингиз, бобо ва бувилари,
улар қандай яшагани, нима иш қилишганлари, бошларидан ўтган муҳим
воқеалар ҳақида ҳикоя қилиб бериш керак.
Боланинг ўзи ҳақида унинг илк фотосуратлари, видеолари, унинг исми
маъноси, болаликдаги одатлари, қариндошлар, қўшнилар ҳақида ҳикоя қилиб
бориш керак.
Қўрқма. Биз сен билан
Сўралганларнинг 10%и болаликда ўзларини ҳимоясиз ҳис қилишган.
Уларда “Нима бўлганида ҳам менинг ота-онам бор. Улар мени қўллаб-
қувватлашади”, деган туйғу бўлмаган. Болага мададкор муҳит яратиш керак.
Бу унинг дадил, жасур, ўктам бўлиб ўсишига ёрдам беради.
Ҳар оқшом болани ухлатаётганда унга майин оҳангда “Болам. Ҳеч
нарсадан чўчима. Тинч ухла”, денг. Бу сўзлар бир умр унинг ёдида қолади.
Сизни бир умр мамнун бўлиб эслаб яшайди.
Хато қилишдан қўрқманг
Сўралганларнинг 10%и хато иш қилганларида ота-оналаридан нуқул
жазо олишганини айтишган. Хато қилиш – табиийлиги, ҳаётий тажрибани
тўплаш учун хатолар бўлиши фойдали эканлиги ҳақида ота-оналаридан
эшитмаганларини айтишган.
Хато қилиш, ютқазиш, курашиш – нормал ҳоллигини болага
тушунтиринг. Хато ва мағлубиятга йўл қўйиш мумкин эмас, деган қараш
нотўғри. Хато ва камчиликлардан тушкунликка тушмасликка ўргатиш керак
болани. Буни унга хато қилганида эмас, балки ундан олдин, шунингдек, у
бирор катта, масъулиятли вазифа олдида турганида эслатиш керак.
Болага тарихда улуғ кишилар ҳам бошида оддий ёш бола, ўсмир
бўлишгани, сабр-тоқат, тиришқоқлик, интилишлар натижасида машҳур
бўлишганини тушунтиринг. Ҳар бир омадсизликни бир дарс, машқ деб қабул
қилишни ўргатиш керак. Бу ютқазиш эмас, балки янги имконият, янги
тажриба. Шунинг учун ҳар гал болангиз бир ишни эплай олмай, қовун
туширганида уялади. Ўшанда сиз ундан нима қилмасликни ўрганганини
сўранг. Ҳар бир вазиятдан хулосалар чиқаришга ўргатинг.Малакали
педиатр
лар тавсияларига қараганда
фарзанд катта бўлгач, ота-онаси
истаганидек ёки тарбия берганидек камол топмаслиги ажабланарли эмас.
157
7. Фарзандингизга нимадир қилиб бера олмасангиз, ўзингизни қийнаманг.
Шунчаки, ёдингизда тутинг: барча имкониятлар қилинса ҳам — бу ўз
болангиз учун доим камдек туюлаверади.
8. Бола —ҳаётингизни бутунлай эгаллаб олиб, қонингизни ичувчи золим
эмас. Бола — сизга Ҳаёт томонидан берилган ёдгорлик бўлиб, сиз уни асраб-
авайлашингиз, ундаги ижодий салоҳиятини ривожлантиришингиз ва қалбини
ҳимоя қилишингиз лозим. Шу йўл орқали ота-она боласига бўлган беминнат
муҳаббатини бўлиб бериб ани ҳақиқатан асрайди.
9. Бировнинг боласини ҳам яхши кўринг. Ўзингизга тиламайдиган
нарсаларни бошқаларга ҳам раво кўрманг.
10. Фарзандингизни доим яхши кўринг — хоҳ у иқтидорсиз бўлсин, хоҳ
омадсиз ёки улғайган бўлсин, нима бўлишидан қатъий назар у сизнинг
зурриёдингиз. У билан суҳбат қуринг, зеро, у вақтинча Сизнинг
олдингиздаги Сизнинг байрамингиз, қувончингиз
56
.
Ишхонадаги компдаги бн алмаштириш керак
Do'stlaringiz bilan baham: