Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


БОЛАНИНГ ИЖТИМОИЙ МАЛАКАЛАРИ



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

 
БОЛАНИНГ ИЖТИМОИЙ МАЛАКАЛАРИ 
56
Ота-оналар учун 10 эслатма! http://fikr.uz/blog/2014_01_20/20399.html 


158 
18 ёшли ҳар бир йигит-қиз ўзининг 18 йиллик тарбиявий тарихига эга. 
Уларнинг кундалик ҳаётдаги хулқ-атвори уларнинг оила, боғча, мактабда 
қандай тарбия олганликларини кўрсатиб туради. Бу ёш йигит-қизларнинг 
оилада, жамоат жойларида, ишхонада, турли маросимларда намоён қилаётган 
ижтимоий кўникма, малакаларида, одатларида ўзини намоён қилмоқда.
Жамиятда айрим ёшларимиз хулқида учраётган беқарорлик, уятчанлик, 
мустақил қарор қабул қилишдаги иккиланишлар, собитқадамликнинг 
сустлиги, иродавий сифатларнинг бўшлиги, ўзига ишончнинг яққол намоён 
бўлмаслиги, масъулиятни ўз зиммасига олишда қатъиятнинг етишмаслиги, 
ўзаро муносабатларда ишончсизлик, ижтимоий малакаларнинг суст намоён 
бўлиши жамоатчилик муҳокамасининг, телевидение, газеталарнинг долзарб 
мавзуларига айланмоқда. 
2018 йил 22 февраль куни соат 18-27да “Mening yurtim” телеканалининг 
“Қайнона келин” кўрсатуви берилди. Унда қайнона (Мавлуда Асалхўжаева) 
келинининг хизматидан норози қайнона ролида келинидан хафа бўлади. 
“Ҳозир ойингизга СМС ёзаман”, дейди. Келин “Жон ойижон, юборманг”, деб 
ёлворади. “Йўқ”, дейди қайнона. Кейин ёзишга эриниб, овозли смс юборади. 
Унда “Қудажон. Сиз менга брак маъсулот берибсиз. Қизингиз на идиш-товоқ 
ювишни, на супур-сидирни билади. Марҳамат қилиб маҳсулотингизни 
қайтиб олиб кетишингизни сўрайман”, дейди.
Унга қудаси: “Ҳурматли мижоз. Сиз олган маҳсулотнинг гарантияси бир 
йил эди. Орадан бир ярим йил ўтди. Энди маҳсулотимиз сифатига 
эътирозларингиз қабул қилинмайди. Гарантия муддати ўтди”, деб жавоб 
беради. Шунда қайнона ноилож: “Шундайми? Ҳа майли. Унда ўзим ўргатиб, 
камчиликларини тузатиб оламан”, дейди. Бу бир ҳазил. Лекин ҳаётда жуда 
кўп учраётган ҳолат. 
Масалага жиддий қарайлик. Қўлига паспорт олган йигит, қиз – балоғатга 
етган фуқаро. У паспорт олган кундан бошлаб ташқарида уни кутаётган 


159 
ҳаётда мустақил(!) яшаб кетишининг кафолати бўлиши керак. Шу кафолатни 
биз бераяпмизми? У мустақил ҳаётга тайёрлигини ўлчами борми? Йўқ. 
Қўлидаги паспорти, мактаб, коллеж берган маълумоти, касбий 
сертификатидан бошқа нималари бор? Унинг ҳаётий малакалари рўйхати, 
шкаласи борми? Йўқ. Умуман, мактабни битирган йигит-қизнинг мустақил 
ҳаётга тайёрлигини ўлчовчи, баҳоловчи мезонлар борми? Бўлиши керакми? 
Физикадан, тарих, информатикадан баҳолари бор. Лекин “бошлаган 
ишини охирига етказиш”, “биров билан гаплашиш”, “билимни қўллаш”, 
“раҳбар билан иш юзасидан гаплашиш”, “бозор-ўчар қилиш”, “пулни тўғри 
ишлатиш”, “умр йўлдошини танлаш”, ...............лар бўйича малакалари 
қандай? Буларсиз мустақил яшаб кетиш мумкинми?
Ҳаёт бозор. Ҳаётий талаб ва таклифлар бозори. Унга ёшларимиз қандай 
малакалари рўйхати билан кириб келишаяпти? ХХ1 асрда бахтли, 
муваффақиятли бўлиш учун одамда қандай малакалар бўлиши керак?

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish