82
Бу гуруҳ болаларида ўзларининг ва тенгдошларининг хатти-
ҳаракатларига одилона баҳо бериш, баҳслар, англашилмовчиликларни
одилона ҳал этиш, бошқаларнинг фикри билан ҳйсоблашиш, заифларни,
ўртоқларни ҳимоя қилиш кўникмаси таркиб топтирилиши даркор.
Тарбиячи маънавий-ахлоқий тушунчаларни ҳамда эзгулик, ҳалоллик,
хақнқатгўйлик ва дўстлик ҳақидаги тасаввурларни мустаҳкамлаб бориши
керак. Тарбиячи салбий сифатларни: айёрлик, ёлғончилик, шафқатсизлик,
манманлик, қўрқоқлик, ялқовлик
сифатларини осойишта, тушунари,
таъсирчан оҳангда қоралаши керак. Тарбиячи насиҳатгўйлик қилиш ва
тўғридан-тўғри тақиқлаб қўйиш усулларини қўллашдан ўзини тийиши лозим.
Мактабга тайёрлов гуруҳи болаларида ижтимоий хулқ-атвор
малакалари: катталарга биринчи бўлиб салом бериш, одоб билан хййрлашиш,
кўрсатилган ёрдам ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириш, катталарга
кўмаклашиш ҳамда хизмат қилиш (стулларни келтириш, ўтирган ўрнини
бўшатиб бериш, ерга тушиб кетган буюмни олиб бериш ва ҳоказолар қилиш)
малакалари тарбияланиши даркор.
Болаларнинг мактабга тайёрлов гуруҳида бўладиган муддатлари
охирлаб қолганда ҳар бир болада жамоат жойларида ўзини тута билиш
малакалари таркиб топтирилиши зарур. Бола жамоат жойларида бошқаларга
халақит
бериш ярамаслигини, бошқаларнинг диққатини ўзига тортмасдан
секин гапириш лозимлигини, катталарга ва кичкинтойларга ўтирган ўрнини
бўшатиб бериш кераклигини билиши даркор.
Уюшқоқлик, интизомлиликни тарбиялашга алоҳида эътибор берилиши
керак. Машғулотларда, сайрлар ва болаларнинг меҳнат фаолиятлари пайтида
ҳар бир болада билимга қизиқиш, кузатувчанлик, ҳар нарсага
қизиқувчанликни, анализ ҳамда синтез қилиш қобилиятини,
яъни нарса
ҳамда ҳодисаларнинг ҳам умумий, ҳам индивидуал белгиларини фарқ қилиш
кўникмасини ўстириш, болаларга умумлаштириш, фикрлаш ва хулоса
чиқаришни ўргатиш, уларда барқарор диққатни тарбиялаш зарур.
Тарбиячининг энг муҳим вазифаси китоб ўқишга қизиқиш ва мактабда ўқиш
истагини таркиб топтиришдир. Бу — боланинг мактабда муваффақиятли
ўқишининг гаровидир.
Тарбиячи болаларни табиат, теварак-атроф билан таништириш
жараёнида болага ҳодисаларни кузатиш, “нима учун”, деган савол орқали
уларнинг сабабларини қидиришни, хулосалар чиқаришни, қай даражададир
«тадқиқот қилишни» ўргатиш учун катта имкониятларга эга бўлади.
Масалан,
тарбиячилар далада, полизда, болалар боғчасида, гулзорда
кишиларнинг меҳнатини системали кузатишни йўлга қўйиб, болаларни
83
ўсимликларни яхши ўстириш учун иссиқлик, намлик яхшилаб ишланган ва
ўғит солинган тупроқ бўлиши кераклигини тушунишга олиб борадилар. Ёки,
тарбиячи баҳорда болалар билан табиатдаги ҳодисаларни кузатиб, иссиқлик,
қуёш нурлари таъсирида қор ва муз эрийди, дарахтлар куртак чиқаради ва
ҳоказо, деган хулосага келади. Тайёрлов гуруҳининг тарбиячисидан
болаларга бериладиган ҳамма маълумотлар илмий бўлиши талаб этилади.
Мактабга тайёрлов гуруҳида болаларда ўқув
фаолиятини, нутқ
маданиятини таркиб топтиришга алоҳида эътибор берилиши керак. Бунда
она тилига бағишланган машғулотлар бой имкониятлар яратиб беради.
Бола етти ёшга қадам қўйганида меҳнат билан ўйин ўртасидаги фарқни
тушуниши, ўйин ўйналадиган вақт ва жойни билиши лозим.
Буни
бола
боғчада
навбатчиларнинг
доимий
вазифаларини,
тарбиячиларнинг айрим меҳнат топшириқларини бажариб, гуруҳ хонасида
ҳамда ташқарида ва экскурсияларда тартиб сақлашда иштирок этиб, билиб
олади.
Болалар меҳнатида масъулият, мустақиллик, ўзаро келишиб олиш, ишни
бажариш пайтида вазифаларни тақсимлаш, аҳиллик билан, тез, батартиб
ишлаш, бир-бирига кўмаклашиш кўникмаси тарбияланади. Болаларда ўз
ташаббуси билан умум фойдаси учун ишга киришиш ва меҳнат қилишга
ўргатиб борилиши керак.
Олдинги гуруҳлардаги сингари мактабга тайёрлов гуруҳида ҳам ўйин
жараёнида болаларни тарбиялаш учун катта имкониятлар мавжуд. Уйин
аввалгидек бу ёшдаги болаларнинг асосий фаолияти бўлиб қолаверади.
Тарбиячи ўйинни бошқараётган пайтида тарбиявий
вазифаларни амалга
ошириш, болада маънавий-ахлоқий фазилатларни таркиб топтириш учун
катта имкониятларга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: