Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


ўзинг қила оладиган ишда ёрдам сўрама



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

ўзинг қила оладиган ишда ёрдам сўрама
, деган 
қоидага амал қилиниши лозим. 
Катта гуруҳ болалари 
«ҳамма нарса ўз жойида бўлиши керак»
деган 
қоидага риоя қилиб, катталар эслатмасдан туриб гуруҳ хонасида ўрнатилган 
тартибни қўллаб-қувватлашлари, шахсий буюмларни тартибли сақлашлари, 
сочларини тузатиб юришлари, стол тузашлари ҳамда уни йиғиштириб 
олишлари, ўз каравотларига ўрин солишлари ва ҳоказолар қилишлари керак. 
Тарбиячи болаларга тугма қадашни, пальто, пойабзал тозалашни, пайпоқ ва 
фартукларни ювишни ўргатиши лозим. 
Катта гуруҳ болалари мустақил равишда кийинишлари ва ечинишлари 
даркор. 
Катта гуруҳ болаларида меҳнатсеварликни тарбиялашни давом эттириш, 
тўғри меҳнат малакаларини таркиб топтириш, меҳнатга қизиқиш ва меҳнат 
қилиш истагини ўстириш зарур. 
Қатта гуруҳда болалар овқатланиш хонасида, табиат бурчагида, 
машғулотларга тайёргарлик ишларида навбатчилик қиладилар. Тарбиячи ҳар 
бир болани топшириқларни мустақил, батартиб бажаришга, меҳнат 
фаолиятида ҳамма билан баравар иштирок этишга, нохуш ишлардан қочишга 
одатлантириб, унга алоҳида меҳнат топшириқларини мунтазам равишда 
бериб боради. 
Гуруҳда фақат навбатчилик қилиш ва ишлашни яхши кўрадиган 
болаларгина эмас, балки ҳар бир бола навбатчилик қилиши керак. Ҳар бир 
болани теварак-атрофдагилар учун аҳамиятли бўлган меҳнатда самараларга 
эришишга ўргатиш лозим. 
Болаларнинг хулқ-атвор маданиятига бўлган талабларни орттира бориш 
зарур. Катта гуруҳ болаларида катталарга исмини айтиб, амаки, хола, опа, 
деб мурожаат этиш, қилинган ёрдам учун миннатдорчилик билдириш, 
илтимос қилиш, одоб билан мурожаат этиш, бошқалар эслатмасдан туриб 
саломлашиш ва хайрлашишдек мустаҳкам малака тарбияланиши керак. 
Қатта гуруҳ болаларини шошмай гаплашишга, катталарнинг гапларини 
диққат-эътибор билан тинглашга, уларнинг талабларини бажаришга, бирор 
ишни қилишга сўрашга ўргатиш лозим. Бу гуруҳ боласи агар катта одам 


79 
бирор юмуш билан банд бўлса, унинг иши тугашини сабр-тоқат билан кута 
олиши, катталарнинг меҳнатига ва дам олишига ҳурмат билан қарай олиши 
даркор. Катта гуруҳ болалари катталар бўлмаганда ҳам ана шу хулқ-атвор 
қоидаларини бажара олишлари, ўзидан кичикларга ғамхўрлик қилишлари, 
ёрдамга муҳтож кишиларга (кексалар, заифлар, боғчага янги келган 
болаларга) қўлла- ридан келганича кўмаклашишлари керак . 
Тарбиячи болаларга жамоат жойларида ўзини тута билишни, ўзига 
ортиқча эътибор талаб қилмасликни, бақириб-чақириб гапирмасликни, 
қаерда индамай туриш кераклигини билишни, жамоат жойларида тартиб ва 
озодаликка риоя қилишни, катталарга жой бўшатишни 
ўргатиши лозим.
Катта гуруҳ боласи машғулотда, овқатланиш вақтида сочлар 
таралган, қўллар ювилган ҳолда озода бўлиб ўтириш лозимлигини билиши 
даркор. 
Катта гуруҳ болаларида жамоавийлик фазилатини тарбиялаш давом 
эттирилади. Тарбиячи болалар ўртасида ўзаро дўстона муносабатлар таркиб 
топтиришни давом эттиради. Болаларда биргалашиб ўйнаш ва шуғулланиш 
одатини тарбиялайди, ўртоқларига нисбатан дўстона муносабат таркиб 
топтиради. Уларга ўзаро келишиб олишни, келишилган ўйин шартларига 
мувофиқ ҳаракат қилиш, жанжал ва келишмовчиликларни одилона ҳал этиш, 
ўз айбини бошқаларга тўнкамасдан, ўзи жавоб бериш кўникмасини 
тарбиялайди. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish