Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


 Исталган хулқ — бу мулоқот



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

9. Исталган хулқ — бу мулоқот
Энг ёмон атвор ҳам бу боланинг ота-онаси билан бўлган мулоқотидир. Агар 
у қандайдир ножўя ҳаракат қилаётган бўлса, гўдак ота-онасига ниманидир 
айтгиси келаяпти. Масалан, эътиборсизликдан азият чекаяпти. Улар фикр ва 
ҳисларини ҳаракатлар ёрдамида ифодалайди. 
Бола ўз тантиликлари билан нимани тушунтирмоқчи эканлигини билиш бу 
ярим муваффақият калитидир.
10. Болалар — бу хаос (тартибсиз, чалкаш) дир, улар билан урушиш 
фойдасиз
Болалар ота-онасининг ҳаётига доимо хаос олиб кирган. Таъкидлаб айтамиз, 
доимо. Бола туғилиши билан минглаб кутилмаган, кечиктириб бўлмас ишлар 
пайдо бўлади.
Буни тушуниш ва мазкур ҳолатга кўникиш зарур. Фарзандингиз олдин хафа 
бўлиши, кейин шўхлик қилиши, салдан сўнг эса сиз билан тортишиши, 


132 
баҳслашиши мумкин. Барчасига сабр этинг. Довулдан кейин барибир қуёш 
чиқади
48

Қуш уясида кўрганини қилади ёхуд Исроилда бола 
тарбияси 
- Ҳозир қизини силтаб кўтариб, юмшоқ жойига бир-икки шапати уради, 
деди ёнимда ўтирган дугонам. 
- Урмаса керагов, қизбола-ку, дедим зимдан воқеани кузатар эканман. 
Ота яна бир неча дақиқа қизалоғига бир нарсаларни тушинтирдида, у 
унамагач, фарзандини аста кўтариб, қучоқлади. Шунда ҳам қизча юзидан 
кафтларини олмади. Йигит эса унинг орқасини оҳиста силаганича, мулойим, 
аммо қатъий овозда бир нималарни гапирганича йўлида давом этди. 
Биз “қойил” дегандек дугонам билан бир-биримизга қараб қўйдик. 
Шу ҳолат бизда бўлганидами, кўпчилик атрофдаги одамларга ҳам 
қарамай боласига бақирган ёхуд бир-икки шапати урган, силтаган бўлар эди. 
Шу воқеадан сўнг Исроилда бола тарбияси қай тарзда олиб боришига 
қизиқиб қолдим. Кўпгина саволларимга ўқув курсимиз руҳшуноси 
Гила Петрова жавоб топишга ёрдам берди: 
- Марказий Осиё мамлакатлари халқларининг менталитети, урф-
одатлари ва қадриятлари, қариндошлик муносабатлари таҳлил этилганда 
оила марказида ёши улуғ инсон турса, Исроилда эса бола туради ва ҳамма 
унинг атрофида парвона бўлади. Унинг айтгани айтган, дегани дегандир. 
Бизнинг савол беришга чоғланганимизни кўриб, руҳшунос кулимсиради. 
-Албатта, бундан ёндапшувда бола талтайиб кетадику, демоқчисиз, 
тўғрими? Айнан ана шу ҳолат юз бермаслиги учун тарбияни тўғри олиб 
бориш, катталар болага ҳар куни камида бир соат вақт ажратиб, унинг ҳаёти, 
қизиқишлари, ўртоқлари билан қизиқишади. Нима яхши ва нима ёмон 
эканлиги қатъий мисолларда кўрсатилади ва кўп ҳолатларда бола диний 
йўналишда тарбияланади. Мисол учун болангиз инжиқлик қилиб, кўчада 
тўполон кўтарди. Бу боланинг “мен борман, менга эътибор беринг, мен 
билан гаплашинг” демоқчи бўлгани, холос. Аммо инжиқлиги натижасида у 
сўраган нарсасини дарҳол олиб берманг. Ҳар қандай совға бирор меҳнат, 
хатти-ҳаракат учун тақдирлаш эканлиги, пул осонгина топилмаслиги, 
48
 http://xabardor.uz/farzand-tarbijalashning-10-ta-printsipi 


133 
дунёдаги энг ёмон нарса текинхўрлик ва бирор одам ҳисобига яшаш 
эканлигини уқтириш лозим.
Исроилда фарзанд тарбиясига болалар руҳшунослари яқиндан ёрдам 
беради. Ҳар бир оиланинг ўз руҳшуноси бўлиб, уларнинг хизматлари қиммат 
эмас. Энг аввало ўзи яхши ўқиса, ҳунар ўрганса, катта муваффақиятларга 
эришса, бой бўлса нафақат оиласига, балки бутун жамиятга керакли ва 
фойдали шахс бўлиши, бу дунёдаги умрини бекорга яшаб ўтмаслиги 
кичкиналигиданоқ уқтирилади. Албатта, “қуш ясида кўрганини қилади” 
деганларидек, ота-оналар ўз фарзандларига бу борада намуна бўлишга 
интиладилар. 
Исроилда болалар билан боғлиқ бир қанча бизнинг тасаввуримизга ҳам 
сиғмайдиган тақиқлар мавжуд бўлиб, исроилликлар уларни “бола 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши” сифатида белгилашган. Кўчада йиқилган, ёки 
инжиқланган болани кўрсангиз зинҳор унга ёрдам беришга шошилманг. 
Агарда яқинлашсангиз сизни болани йиқитганликда айблашлари мумкин. 
Кейин эса анчагина вақтингиз полицияда бесамар тушинтиришларга кетади. 
Агарда оилада ёш болани ёлғиз қолдириб, онаси ёки отаси зарур иш 
билан бир жойга чиқишса, одатда биз қўшниларга унга қараб туришга 
илтимос қиламиз. Исроилда эса бундан хабар топган қўшнилар ота-онани 
айблаб, дарҳол полицияга қўнғироқ қиладилар. Зеро, мамлакат 
қонунчилигига биноан вояга етмаган 15 ёшли йигит ёки қиз ҳам энага билан 
ўтириши керак. Шунингдек, мамлакатда ота-оналар ёки васий шахслар 
рухсатисиз болаларни, боғча ва мактабларни фотосуратга олиш мумкин эмас. 
Агарда сиз бирорта таълим муассасаси олдида мақсадсиз кўпроқ 
қолиб кетсангиз, йўловчилар полиция нозирини чақиртиришади. Агарда 18 
ёшгача вояга етмаган болага дўконда спиртли ичимлик ёки сигарета 
сотишганини билиб қолишса, мазкур савдо шахобчаси эгаси судга тортилади 
ва шохобча маълум муддатга ёпилиши мумкин. 22.00 дан сўнг кўчада юрган 
вояга етмаган ўсмирни полиция ушлаб олса, ни уйига олиб келишади. Агар 
унда бирор бир спиртли ичимлик бўлса тортиб олинади. 


134 
Исроилда барча тўгараклар пулли бўлганлиги сабабли, аксарият болалар 
ёзда бирор фойдали машғулот билан машғул бўлмай, кўчада тантираб 
юришади.. Бугунги кунда ҳукумат бунинг олдини олиш учун турли хил 
ижтимоий дастурлар ишлаб чиқиб, уларга вояга етмаганларни жалб қилишга 
ҳаракат қилишмоқда
49


Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish