124
Мен бола тарбияси ҳақидаги ўз мулоҳазаларимни кўпчиликка маълум
бўлган бу ривоят билан бошлашим бежиз эмас. Негаки, фарзанд тарбия
қилаётган ота-онанинг ўзи аввало тарбияли бўлмоғи
лозим эканлиги айни
ҳақиқатдир. Ҳали оқу-қорани танимаган гўдак илк тасаввурни, илк тарбияни
ўз оиласи, ота-онасидан олади. “Бола бамисоли оқ қоғоз, унга нимани
битсанг, ана шуни оласан”, деган ҳикматлар замирида ҳам асрий
қадриятларимиз мужассамдир.
Касбим тарбиячи бўлганлиги сабабли бир неча йилдан бери болажонлар
билан бирга ишлайман. Турли муҳит, турли оилада вояга етаётган
болаларнинг баркамол инсон бўлиб шаклланишида тарбиячиларнинг ҳам
ўрни, албатта, беқиёс. Иш тажрибам давомида ҳар хил воқеаларга дуч
келаман. Эндигина иш бошлаган ёш бир тарбиячимиз машғулотлар
жараёнида болажонларга миллий қаҳрамонларимиз ҳақидаги эртакларни
сўзлаб берибди. Айниқса, Алпомиш ва Барчиной ҳақида гапирганида
Барчинойнинг ўзига хос гўзаллиги, одобини алоҳида таъриф этибди.
– Барчиной биз кўрадиган мультикдаги Оппоқой (Белоснежка)дан
чиройлими? – сўрашибди қизчалар.
– Ҳа, у Оппоқойдан ҳам, Золушкадан ҳам гўзал экан.
Сочлари майда
қилиб ўрилган, бошига дўппи кийиб юрар экан. Ўзидан катталарга салом
бермай ўтмас экан. Кичикларга доим ёрдам бериб юраркан.
– Уни ялмоғиз сеҳрлаб, хунук одамга айлантирмабдими?
– Йўқ. Унга ҳеч қандай сеҳр таъсир этмабди. Чунки, Барчиной ақлли,
одобли қиз бўлганлиги учун ҳамма уни яхши кўраркан.
– Мен ҳам Барчинойга ўхшасам уйдаги ҳамма мени яхши кўрадими? –
кўзлари ҳайрат билан боқиб турган қизалоқнинг бу саволи кутилмаган эди.
– Албатта, сен ҳам эрталаб уйқудан турсанг, ювиниб уйдагиларга салом
берсанг, ота-онагни, ўзингдан катталарни айтганларини хўп деб бажарсанг
сени ҳам ҳамма яхши кўради.
Орадан икки-уч кун ўтиб боғчамизда тарбияланаётган қизалоқлардан
бирининг онаси келди.
– Менга янги тарбиячингизни кўрсатсангиз.
– Тинчликми? – сўрадим ундан.
– Ҳа, раҳмат айтмоқчи эдим. Қизимнинг тарбиясида катта ўзгаришлар
бўлаяпти. Илгарилар ҳар куни эрталаб йиғлаб, зўрға уйқудан турар,
турли
баҳоналар билан хархаша қилиб ўзини ҳам, бизни ҳам ранжитарди. Ҳозир эса
бутунлай акси. Эрталабдан ҳаммамизга салом беради. Ойижон мени
Барчинойдек қилиб қўйинг, сочимни ҳам ўринг, деб ёнимга келади. Бундан
шодланиб қизимни хурсанд қилиш учун дам олиш кунида бозорга олиб
125
тушгандим. Қўғирчоқ
олиб бераман десам, менга Барчиной қўғирчоқ олиб
беринг, дейди. Аммо, ишонасизми бозорни анча айландик. Барби, Оппоқой,
Золушка ҳатто Марианна, деган қўғирчоқлар бор экан. Аммо, ўзимизнинг
миллий қаҳрамонларимиз Зумрад, Барчиной сиймолари акс этган қўғирчоқ
топа олмадик. Қизим хафа. Шунга тарбиячисидан бир сўраб кўрай-чи у киши
айтган эртакларнинг қаҳрамонларини қаердан топса бўларкан, деб
келгандим.
Тарбияда ҳамма нарса тарбиячининг
кимлигига боғлиқ.
Д. Писарев.
Ходимамиз бу гал ҳам топқирлик қилди. Сиз у қўғирчоқларни қидириб
овора бўлиб юрманг. Машғулотимиз давомида болажонлар билан бирга
ўзимиз ясаймиз. Дарҳақиқат, ана шундай ҳам бўлди. Ҳар бир
тарбияланувчимиз ўзининг
тасаввуридаги Барчиной, Бибихоним, Алмопиш-
у, Темурларни яратишди.
– Эртага ўғлимнинг туғилган куни. Шунинг учун ёнингизга келгандим.
Агар рухсат берсангиз гуруҳдаги болаларни ширинликлар билан сийламоқчи
эдим, – деди тарбияланувчиларимиздан бирининг онаси.
– Аслида туғилган кун бу оилавий байрам. Аммо, сиз болангизни
хурсанд қилмоқчи экансиз, унда сизга бошқа бир маслаҳат бераман.
Эртага
ўғлингизга чиройли эртак китоб олингда совға қилинг, – дедим мен.
– Китоб? У ахир ўқишни билмайдику.
– Буёғидан ташвиш тортманг. Унга китобни ўзимиз ўқиб берамиз.
Қолаверса, ўқишни ҳам ўргатамиз, – деб жавоб бердим.
Бу тажриба ҳам мен кутганимдан зиёд натижа берди. Эртаси куни
қўлида қалин муқовали, рангли расмлар солинган китоб билан боғчага кириб
келган тарбияланувчимизнинг хурсандлиги шундоққина юз-кўзидан кўриниб
турарди. Тарбиячи болалар билан биргалашиб китобни ўқиди. Эртакларни
яхшилаб тушунтириб берди. Тез орада барча болалар китоб билан боғчага
келадиган бўлишди. Ота-оналаримизнинг ташаббуси билан кичкинтойлар
учун ўзимизнинг мўъжазгина кутубхонамизни ҳам яратдик. Вояга етаётган
болаларимиз сиз-у биздан ўрнак олишади. Ёшлар китоб ўқимай қўйди, деб
айтаётган баъзи ота-оналарга қарата шундай демоқчиман:
Уйингизда кутубхонингиз борми? Фарзандингизга китоб совға
қилганмисиз? Ўзингиз-чи, ўзингиз ҳам китоб ўқийсизми? Бу саволларга “ҳа”
126
деб жавоб қайтарганларнинг болалари ҳам китобга меҳр қўйиб улғайиши
шубҳасиз.
Қолаверса, мамлакатимизнинг биринчи
Президенти Ислом Каримов
ўзининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида алоҳида таъкидлаб
ўтганларидек, “Инсонпарварлик бу халқимиз руҳиятининг ажралмас
қисмидир. Ўзбек оиласида бугунги кунда яхшилик ва ёруғлик, болаларга
меҳр, катталарга ҳурмат, яқинлар ва бошқалар қайғусига ҳамдардлик
мужассамдир”. Ана шу асрий қадриятларимизни авайлаб-асрамоғимиз, уни
келажагимиз эгалари бўлмиш болажонлар қалбига сингдирмоғимиз бизнинг
бурчимиздир. Бу борадаги энг тўғри йўл болаларга китобга меҳр уйғотишдан
бошланади
46
.
Do'stlaringiz bilan baham: