Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


Катта гуруҳ болаларининг меҳнат фаолиятини йўлга



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

Катта гуруҳ болаларининг меҳнат фаолиятини йўлга 
қўйиш.
«Болалар боғчасида тарбия программаси»да катта ва мак- табга тайёрлов 
гуруҳларининг 
меҳнат 
фаолиятида 
болаларнинг 
ўзаро 
коллектив 
муносабатларини таркиб топтириш назарда тутилади.
Болаларнинг тарбиячи томонидан бир мақсадга қаратилган, уларни бир 
хил кечинмалар билан бирлаштирадиган коллектив меҳнати муҳим 
тарбиявий аҳамиятга эга. 
Бу гуруҳлардаги коллектив меҳнат мазмуни хилма-хилдир: гуруҳ 
хонасини, участкани йиғиштириш, полизда жўякларни чопиқдан чиқариш, 
гул териб, гулдаста қилиш, китоб ва қўллан- маларни тузатиш, участкада 
ўйналадиган ўйинлар учун йирик иншоотлар қуриш-ясаш ва ҳоказо. 
Коллектив меҳнат учун болаларнинг бутун гуруҳини бир- лаштириш, 
уни кичик-кичик гуруҳчаларга бўлиб юбориш мум- кин. Болаларни 
уюштириш ишдан кўзланган мақсадга, ишнинг ҳажми ва мазмунига 
боғлиқдир. Ҳар қанақанги ҳолда ҳам тар- биячи белгиланган ишни қандай 
қилиб тезроқ ва яхшироқ бажа- риш, вазифаларни тақсимлаш, ҳаракатлар 
изчиллигини белгилаш ва ҳоказолар ҳақида болалар билан гаплашиб олади. 


112 
Болаларни гуруҳчаларга бирлаштиришни яхшилаб ўйлаб олиш 
муҳимдир: тарбиячи малакаси бўш, ўзига ишонмайдиган болаларга алоҳида 
эътибор бериши лозим. Болаларнинг истак- ларини, майллари, умумий 
қизиқишларини ҳисобга олиш ва уларни шундай бирлаштириш керакки, анча 
уюшқоқ, билимдон болалар заиф болаларни эзиб қўймасинлар, балки уларга 
кў- маклашсинлар. 
Болалар батартиблик билан бирга ишлашга одатланганлари- дан кейин 
уларга ишни ташкил қилишни: вазифаларни тақсим- лаш тўғрисида келишиб 
олишни, ҳаракатлар изчиллигини бел- гилашни, меҳнат учун керакли ҳамма 
нарсани йиғиб олишни топшириш лозим. Масалан, катта гуруҳ болаларига 
қўлланма- лар ва материаллар турадиган шкафни тартибга солиш топшири- 
лади: улардан бири расм чизиш ашъёларини тартибга солиши, иккинчиси 
ўйинчоқлар солинган қутичаларни, учинчиси китоб- ларни текшириши ва 
елимлаб қўйиши керак. 
Меҳнатга тайёрлов гуруҳида топшириқлар узоқ муддатга берилади ва 
бунда тарбиячи болаларни кимнинг нима қилиши, ким нима жавоб бериши 
ҳақида ўзаро келишиб олишга ўргата- ди. Масалан, икки-уч кишидан иборат 
болалар гуруҳига бир ҳафта ичида табиат бурчагидаги тартибни назорат 
қилиш топ- ширилади. Бунда болалар ўзларидан кимнинг қафасдаги қуш- 
ларни тартибли сақлашини, кимнинг хона ўсимликларига сув қуйиб 
туришини, кимнинг аквариумдаги балиқларга қарашини келишиб оладилар. 
Шундай қилиш болани ишни бир ўзи бажараётганидагина эмас, балки 
коллективда ишлаётганида ҳам топширилган иш учун жавоб беришга 
одатлантиради. 
Агар болалар умумий ишни бажараётган бўлсалар, уларни бир неча 
гуруҳчаларга бўлиб юбориб, ҳар бир гуруҳчага, иш- нинг муайян қисмини 
топшириш яхши натижа беради. Масалан, участкани йиғиштириш пайтида 
бировлар тўкилган баргларни тўдалаб қўяди, бошқалар новдаларни йиғади, 
бировлар уларни замбилга солиб, олиб кетади, яна бировлар мевали 
дарахтлар тагини юмшатади. Қатта болалар ўртасида меҳнатни шу тарзда 
тақсимлаш мумкин. Чунки улар энди топширилган ишдан чал- ғимайдиган 
бўлиб қолганлар. Уз ишини олдин тугатганлар бош- қаларга 
ёрдамлашишлари керак. Агар тарбиячи болаларнингчар- чаганларини, уларда 
ишга қизиқиш йўқолганини, аммо ишнинг ҳали тугамаганинй сезиб қолса 
ёки ҳамма болаларга маълум иш ўргатишни истаса, болаларга ўз ишларини 
алмаштиришни так- лиф қилиши мумкин. 
Биргаликда қилинган иш тугаганидан кейин болалар билан биргаликда 
ҳамма топшириқларнинг бажарилган-бажарилмаган- лигини текшириб 


113 
чиқиш, қилинган менҳатни баҳолаб, кимнинг ҳаракат қилганини, кимнинг ўз 
ишини яхши ва тез бажариб ундан кейин эса бошқаларга ёрдамлашганини 
кимнинг ялқовлик қилиб, ёмон ишлаганини ёки фақат буйруқ бериб туриб, 
ўзи ишламаганини одилона равишда таъкидлаб ўтиш лозим. 
Тарбиячилар болаларни қандайдир узоқ муддатга (бир ҳаф- та ва ундан 
ҳам кўпроққа) мўлжалланган,. ҳар бир бола бутун куч-гайратини ишга солиб, 
ташаббус кўрсата оладиган умумий ишни бажариш учун уюштириш зарур. 
Гуруҳ хонасини, участ- кани ҳар ҳафтада йиғиштириш, қишда паррандаларга 
бериш учун ёввойи ўсимликлар мевалари ва уруғларини йиғиш ана шундай 
умумий иш бўлиши мумкин. Ез ва куз пайтларида бола- ларни мевалар ва 
уруғлар йиғиш учун парк ёки боққа сайрга олиб чиқадилар. Болалар 
йиғилган уруғ ва меваларни навлари- га қараб ажратадилар ҳамда сақлаш 
учун халта ва қутичаларга солиб қўядилар. Гуруҳ участкасини, кичик гуруҳ 
участкасини қишга тайёрлаш ишини уюштириш мумкин. Очиқ- куз кунла- 
рида тўкилган баргларни йиғиб олиш, буталар, гуллар атрофи- даги ерни 
юмшатиш, болалар билан бирга паррандаларнинг дон солинадиган 
идишларини илиб қўйиш ишларини ташкил қилиш мумкин. 
Боладарни ўз туғилган кунларига тайё,ргарлик кўришдан иборат умумий 
иш билан бирлаштириш мумкин. Туғилган кун ҳар ойда бир марта (ўша ойда 
туғилган болалар учун) ўткази- лади. Болалар туғилган куни 
нишонланадиган 
ўртоқларига 
сов- 
ғалар, 
концерт 
программаси 
тайёрлайдилар, байрамнамо столни безашда қатнашадилар. 
Мактабга тайёрлов гуруҳида болаларни болалар ишларининг: 
индивидуал ва коллектив расмларнинг, лой ва пластилин- дан ясалган турли 
буюмлари, макетлари, қўлда ясаган ўйинчоқ- лари ва ҳоказоларнинг тематик 
кўргазмаларини уюштиришга жалб этиш мумкин. Болалар кўргазмани 


114 
безашда, материални тақсимлашда тарбиячига ёрдамлашадилар. Ҳар бир 
бола ўзини умумий ишнинг иштирокчиси деб ҳис қилиши учун кўргазмага 
ҳамма болаларнинг энг яхши ишлари қўйилиши керак. Болалар бошқа гуруҳ 
болаларини, боғча ходимларини, ота-оналарни кўргазмани кўришга таклиф 
қиладилар.
Тайёрлов гуруҳ болалари билан кичкинтойлар учун бирор эртак асосида 
инсценировка тайёрлаш мумкин. Болалар инсце- нировкага тайёрланишдан 
ташқари, тарбиячи раҳбарлигида инс- ценировка учун костюмлар ва 
декорация, таклифномалар ҳам тайёрлайдилар. 
Янги йил арафасида болаларни арча безаклари, ота-оналар 
учун совғалар тайёрлаш ишига жалб этиш лозим. 
Болалар меҳнат фаолиятининг мазмуни болалар боғчаси ўр- нашган 
жойга (шаҳар ёки қишлоқ, мамлакатнинг жанубий ёки шимолий районлари), 
энг яқин жойдаги табиат манзарасига қа- раб ўзгариши мумкин. 
Болаларнинг меҳнат фаолияти машғулотларда ва машғулот- лардан 
ташқарида, эрталаб, кечқурун, сайр вақтида ўтказилнши мумкин. 
Болаларнинг меҳнат тарбиясида тарбиячиларнинг гуруҳда ишлаётган 
болаларга бир хил талаблар қўйишлари муҳим аҳа- миятга эга. Тарбиячилар 
болаларга ишни изчцл бажариш ҳақи- да, болаларда меҳнат малакалари 
ҳосил қилиш усуллари ва методлари тўғрисида батамом келишиб олишлари 
керак. Бу болаларда фақат меҳнатсеварлик ҳиссини тарбиялашга ёрдам бе- 
рибгина қолмайди, балки уларда уюшқоқлик билан ҳаракат қилиш 
одатларини ҳам таркиб топтиради, масъулиятни ҳис этиш ва интизомлилик 
хислатларини ҳам тарбиялайди.


115 
Болалар меҳнат тарбияси учун болалар боғчаси ходимлари 
коллективидаги умумий меҳнат муҳити муҳим аҳамиятга эга. Бир ёқадан бош 
чиқариб қилинадиган тартибли меҳнат, ўзаро ёрдам, бир-бирига нисбатан 
ҳурмат, ташаббускорлик, ихтирочи- лик болаларнинг меҳнат ва 
ахлоқтарбиясидаги ижобий омилдир. Тарбиячининг намунаси, унинг ҳао 
қандай меҳнатга, шу жумла- дан жисмоний меҳнатга ҳам виждонан 
муносабатда бўлиши, барча касб аҳлларини ҳурмат қилиши болаларга қаттиқ 
таъсир кўрсатади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish