Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


Яхши ният – ярим давлат, қолган ярим давлат –



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

 
Яхши ният – ярим давлат, қолган ярим давлат – 
фарзандимиз 
“Ҳар 
бир 
инсоннинг, 
айниқса, 
эндигина 
ҳаётга 
қадам 
қўйиб 
келаётган ёшларнинг онгига шундай 
фикрни сингдириш керакки, улар 
ўртага 
қўйилган 
мақсадларига 
эришиш, ўзларига, уларнинг ғайрат-
шижоатига, тўла-тўкис фидокорлигига 
ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ 
эканини англаб етишлари шарт”. 
Замира Маманазарова, психолог.
 
Кўп қаватли уйлар ёнидан ўтаётиб, аёл кишининг ўғлига “Қачон бир 
ишни эплаб бажаргансан, ўзи. Қўлингдан ҳеч иш келмайди”, деб танбеҳ 
бераётганининг гувоҳи бўлдим. Боланинг ҳолатини кўриб, негадир унга 
раҳмим келди. Аслидаку, ҳеч қандай она болам ёмон бўлсин демайди. Чин 
дилдан койимайди. Аммо… 
Психологларнинг таъкидлашича, ота-она бола олдида муаммоларга ечим 
излашдан кўра у билан кўпроқ мулоқот қилишга ҳаракат қилиши, унга 
ширин сўзлар билан мурожаат қилиб, “Сен яхшисан” дейиши, уни яхши 
кўришини кунига камида ўн марта такрорлаб туриши лозим экан. Бу болани 
46
Ҳилола Толипова. http://www.biznes-daily.uz/ru/istemolchi/49864--farzandingizga-kitob-
sovga-qilganmisiz 220918 


127 
руҳлантириб, ота-онага яқинлаштирар ҳамда ўзига бўлган ишончини 
кучайтираркан. 
Хитой ёзувчиси Шу Мин Бининг “Болажон, нега сени ураман?” деб 
номланган ҳикоясида шундай жумлалар бор: “Бир куни дугонам билан чақ-
чақлашиб ўтирганимизда, унга: “Бу ҳаётда мен бирор кимсани уриб кўрган 
эмасман”, дедим. Ўшанда бирдан сен оғзимга урдинг: “Ойи сиз тез-тез бир 
одамни урасиз. У ҳам бўлса – мен”, – дединг. Шу пайт хона жим-жит бўлиб 
қолди. Ундан кейин меҳмон билан суҳбатимизни анчагача давом эттирдик. У 
билан кўп нарсалар ҳақида гаплашдик, лекин барча гаплар у қулоғимдан 
кириб, бунисидан чиқарди. Болажон, айтган сўзларинг юрагимда бир қурт 
каби ўрмаларди…” 
Бизга баъзан арзимас бўлиб туюлган нарсалар аслида ҳаётда катта 
аҳамиятга эга бўлиши мумкинлиги хаёлимизга келмайди. Фарзандимиз 
олдида айтилиши керак ва нокерак нарсаларни ҳам аралаштириб 
сўзлайверамиз. Баъзи аёллар ҳатто болалари олдида эрини кўп пул 
топмасликда айблайди. Бу билан улар болалари орасида отасига нисбатан 
ҳурматни йўқотишаётганини билишмайди. Оила даврасида нафақат эр 
хотинни ё хотин эрни ёмонлаши, балки ўзгалар ҳақида ҳам ғийбат сўзларни 
ишлатиши дуруст эмас. 
Ҳазрат Алишер Навоийнинг шундай сатри бор: 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish