Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


МЕҲНАТ  Ота-оналар меҳнат қилиб



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

МЕҲНАТ 
Ота-оналар меҳнат қилиб,
болалар роҳатланса,
набиралар гадойлик 
қилишади

Япон мақоли 
Меҳнатсеварлик маънавий фазилатларнинг энг муҳимларидан биридир. 
Болалар боғчасида тарбия дастурида болаларда меҳнатга қизиқиш ва 
муҳаббат, катталарнинг меҳнатига ҳурматни тарбиялаш, болаларга энг оддий 
меҳнат малакаларини ўргатиш назарда тутилади. 
Болаларнинг билим доирасини кенгайтириш, уларда меҳнатга нисбатан 
ҳурмат тарбиялаш учун уларни катталарнинг меҳнати билан таништириш 
муҳим аҳамиятга эга. Лекин таништиришни катталарнинг меҳнати билан, 
болалар меҳнат фаолияти билан бирга қўшиб олиб борилган тақдирдагина 
болаларда меҳнатсеварлик тарбиялаш мумкин. 
Болалар боғчаларида теварак-атроф билан таништириш маш- 
ғулотларида, сайрлар, экскурсиялар вақтида болаларни катта- ларнинг 
меҳнати билан таништирилади, уларда меҳнатга нис- батан ҳурмат 
тарбияланади.
Болалар боғчаси программасида мактабгача тарбия ёшидаги балалар 
меҳнат тарбиясининг вазифалари ва мазмуни белгилаб берилган. Иккита 
кичик ва ўрта гуруҳлар учун меҳнат тарбиясининг вазифалари «Гуруҳ 
ҳаётини йўлга қўйиш ва болалар тарбияси» бўлимида, катта ҳамда тайёрлов 
гуруҳлари учун эса—«Меҳнат» бобида баён қилинган бўлиб, у ерларда 
меҳнат вазифаларигина эмас, балки меҳнат турлари, болалар меҳнат 
фаолиятининг мазмуни, меҳнатнинг тахминий объектлари ҳам кўрсатиб 
ўтилган. 
Болалар боғчасида тарбия программаснда меҳнатнинг қуйи- даги 
турлари алоҳида ажратиб кўрсатилади: 
42
 
http://fikr.uz/blog/2016_yil/farzandlar-rtasidagi-kelishmovchilik.html 


100 
— ўз-ўзига хизмат кўрсатиш меҳнати (кийиниш, ювиниш пайтида, 
ошхонада меҳнат қилишда); 
— маиший меҳнат (гуруҳ хонасини, участкани йиғиштириб тозалаш); 
— табиатдаги меҳнат (полизда, боғда, гулзорда қилинадиган меҳнат; 
табиат бурчагида ҳайвонлар ҳамда ўсимликларга қараш ва ҳоказолар); 
— буюмлар, ўйинчоқлар тайёрлаш меҳнати (қоғоз, тахтача, газлама, 
табиий материал ва шу кабилар билан ишлаш). 
Ҳар қандай ҳолларда ҳам бола шахсини таркиб топтириш меҳнат 
тарбиясининг асосий вазифасидир. Болаларда «...меҳнат кўникмалари ҳосил 
қилиш учун зарур бўлган физиологик ва психологик шарт-шароитлар—
мустақиллик, мақсадни кўзлаш, ҳаракатда қатъият, фаолиятда активликнй 
ўстириб бориш зарур»1. 
Ақлий тарбия турли билимларни 
ўрганиш 
натижасида 
амалга 
ошса, 
ахлоқий тарбия кўпроқ ижобий аҳлоқий 
хислатларни 
машқ 
қилдириш, 
одатлантириш, суҳбат орқали амалга 
ошади, деб таълим беради.
43
Ибн Сино. 
Болалар боғчасидаги меҳнат тарбияси ақлий тарбия билан ва айниқса 
нутқни ўстириш билан (табиат ҳодисаларини, кишилар фаолиятининг хилма-
хил формаларини, уларнинг меҳнатдаги ўзаро муносабатларини, буюмлар, 
материаллар, меҳнат қуролларини, уларнинг вазифаси ва улардан 
фойдаланишни би- лиш, тегишли сўз бойлиги, терминология ва ҳоказоларни 
эгал- лаб олиш билан) ўзаро боғланиб кетган. 
Меҳнат болаларга сенсор тарбия бериш имкониятини яратади. 
Меҳнатда ахлоқ тарбияси берилади. Болада топшириқлар ва 
вазифаларни бажариш учун масъулият 'ҳисси, шахсий манфаатларнигина 
эмас, коллектив манфаатларини ҳам ҳисобга олиб иш тутиш кўникмаси 
таркиб топади; уюшқоқлик, меҳнат интизоми, аҳиллик билан ишлаш, 
ўртоқларга кўмаклашиш, теварак-атрофдагилар меҳнатини ҳурмат қилиш, 
бошлаган ишни: охиригача етказиш кўникмаси ва ҳоказолар тарбияланади, 
яъни . шундай ахлоқий-иродавий сифатлар таркиб топадики, улар бўлмаса, 
мактабда системали ўқув меҳнати билан шуғулланиб» бўлмайди. 
43
Ибн Сино Абу Али. Шеърлар ва тиббий достон. Туз. А. Ирисов. Т., 1981. С.51. 


101 
Меҳнат фаолиятида қадди-қомат, ҳаракатлар аниқлиги ва мослашуви, 
зарур маданий-гигиена малакалари таркиб топади. Меҳпат чидамлиликнинг 
ортишига, мускулларнинг ўсиши ҳамда мустаҳкамланишига ва ҳоказоларга 
имкон беради. 
Шундай қилиб, болалар меҳнатда ҳам маънан, ҳам жисмоний жиҳатдан 
ўсадилар. 
Меҳнат тарбияси программасини амалга ошириш мақсади- да болалар 
меҳнати учун шарт-шароит яратиш зарур. Аввало, кундалик режим вақти 
назарда тутилиши, болаларнинг куч ва имкониятлари етадигаи жиҳозлар 
йиғиштириб олиниши, уларни қулай жойлаштириш ўйлаб олиниши лозим. 
Болалар меҳнати учун керакли барча буюмлар ва асбоб-ус- куналар 
маълум жойда сақланиши керак. 
Хўжалик-маиший меҳнат ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш учун тоғорача, 
совун қути, латта, пол, стол, кийим ҳамда пайабзал тозалайдиган чўтка, 
хонадаги ўсимликларни тозалаш, ювиш учун фартуклар ва ҳоказолар бўлиши 
лозим. 
Табиат бурчагида меҳнат қилиш учун лейка, челакча, латта, губка, 
сочиқлар керак бўлади. 
Катта ва тайёрлов гуруҳларида қўл меҳнати учун гуруҳ хонасида махсус 
жой ажратилиши, у ерда иш столи, материаллар ва асбоб-ускуналар 
сақланадиган шкаф, тайёр буюмлар қўйиладиган токчалар бўлиши зарур. 
Асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ясама (ўйинчоқ) эмас, балки ҳақиқий асбоб-
ускуна ҳамда жиҳозлар бўлиши керак. Жиҳозларнинг катта-кичиклиги, 
оғирлиги болаларнинг кучлари ва бўйларига мос бўлиши лозим. 
Ҳар бир меҳнат тури учун (иш бурчагида) «яроқсиз» ва табиий 
материал: қутичалар, галтаклар, бўлак-бўлак картонлар, плексиглас 
бўлакчалари, тиқинлар, лахтаклар, пўстлоқлар, бужур ва ҳоказолар бўлиши 
зарур. Тарбиячи буларнинг ҳамма- сидан фойдаланишни қулайлаштириш 
учун тегишли этикеткалар ёпиштирилган қутичаларни (яшиклар, пакетлар, 
халталарни) болаларнинг ёнига қўйиб қўяди. Материаллар ўша қутичалар 
ичида бўлади. 
Тарбиячи болаларнинг меҳнат фаолиятига актив раҳбарлик қилган 
тақдирдагина меҳнат болаларнинг ҳар жиҳатдан ўсиши- га имкои беради. 
Болалар ҳар хил шароитларда: ўйин вақтида, табиат қўйнида бўлган 
пайтларда, машғулотларда меҳнат қиладилар. Шунинг учун тарбиячи бутун 
гуруҳ, айрим болалар ва кичик-кичик гуруҳчалар меҳнатини йўлга қўя олиши 
керак. 


102 
Меҳнат фаолиятига таълим-тарбиявий нуқтаи назардан раҳ- барлик 
қилиш воситалари хилма-хил бўлиб, улар қуйидагилар- дан иборатдир: 
болалар олдига мақсадлар қўйиш; меҳнат мазмуни ва самараларига 
қизиқишни, янги иш усулларини эгал- лашни рағбатлантириш; иш 
усулларини ўргатиш; ташаббусни, меҳнат вазифаларини ижодий ҳал қйлиш 
йўлидаги интилишлар- ни рағбатлантириш. 
Меҳнат жараёни болаларга қувонч бахш этиши, тарбиячи 
болаларнинг нимани қандай қилаётганини диққат-эътибор билан кузатиб 
бориши лозим. 
Тарбиячи меҳнат топшириғи бераётганида уни қандай бажа- риш 
кераклигини тушунтириши лозим. 
Бола муваффақият қозонишига ишониши керак, шунинг учун тарбиячи 
агар зарурат туғилса, унга ёрдамлашиб, қилаётган ишини қўллаб-қувватлаб 
туради, аммо тарбиячи бу ишни жуда назокат билан амалга ошириши 
керакки, болада иштиёқсизлик пайдо бўлмасин, унинг учун бошқалар қилиб 
бераётганидан ранжимасин. 
Дастлабки кунлардан бошлабоқ болаларни бино ичида ҳам, участкада 
ҳам тартиб сақлашга ўргатиш зарур. Улар ўйинлар, машғулотлар тугагандан 
кейин ҳамма нарсани жой-жойига йиғиштириб қўя олишлари лозим (ўйин 
келаси кун давом этти- риладиган ва бино ёки ўйин ўйналадиган шароит 
болаларга ке- ракли бўлган вақтлар бундан мустасно). Сайрга чиқишдан, 
уйга жўнашдан олдин тарбиячи болаларга гуруҳ хонасини кўздан кечириб, 
ҳамма нарсанинг жой-жойига қўйилганлигини текшириб кўришни таклиф 
этади. 
Болаларда топшириқни виждонан бажариш одатини тарбия- лаш учун 
уларни ишнинг бажарилганини ҳар гал хабар қилиб туришга одатлантириш 
керак. Тарбиячи бир гал болаии тириш- қоқлиги ва ишга виждонан 
муносабатда бўлгани учун мақтай- ди, бошқа гал кўрсатилган ташаббусни 
таъкидлаб ўтади, учин- чи гал эса боланинг бирга ишлайдиган ўртоғига 
дўстона муно- сабатда бўлаётганидан хуреанд эканлигини айтади. 
Болаларнинг меҳнат натижаларига тарбиячининг берган ба- ҳоси 
ҳақиқий, одилона баҳо бўлиши лозим. 
Агар бола нимадир қилолмаётган бўлса, уни қўллаб-қувват- лаш, 
муваффақиятсизликнинг вақтинча эканлигига, башарти ҳаракат қиладиган 
бўлса, унинг қўлидан ҳамма нарса келишига ишонтириш керак. 


103 
Бола қайси меҳнат малакасини ҳали эгалламаган бўлса, тарбиячи унға 
худди ўша малакани машқ қилиши зарур экан- лигини уқтирмоғи лозим. 
Бола онда-сонда эмас, балки мунтазам равишда меҳнат қилса, меҳнат 
тарбияси муваффақиятли бўлади. ■ 
Улар бир хил вазифаларни (навбатчилик қилиш, хона ўсим- ликлари ва 
ҳайвоиларга қараш, участкадаги қушчаларга Дон бе- риш, гуллар, меваларга 
қараш) ҳар куни бажарадилар. Бошқа хил вазифаларни (қўғирчоқ кийимини 
ювиш, ўйинчоқлар, стол устига қўйиб ўйналадиган буюмлар сақланадиган 
шкаф ва ток- чалардаги нарсаларни йиғиштириб қўйиш, ўйинчоқлар, 
китоблар ва шунинг сингариларни ямаб-асраш) ҳар ҳафтада ёки ундан ҳам 
узоқроқ муддатда бажарадилар. 
Кўпроқ ёки камроқ муддатга мўлжалланиб, аҳён-аҳёнда бе- рпб 
туриладиган топшириқлар, масалан, гул уруғлари йиғиш (халталар тикиш, 
уруғлар йиғиш, энг йирикларини танлаб олиб, лсалтага жойлаб қўйиш, 
расмли этикеткалар ясаш), жўякларда сабзавотлар етиштириш, онага, 
кичкинтойлар ва бошқаларга совғалар тайёрлаш топшириқлари бўлади. 
Болаларга биринчи марта берилаётган ва янги маълумот- лардан 
хабардор қилиш билан боғлиқ бўлган баъзи меҳнат тур- -лари машғулотларда 
бажарилади. Табиатда меҳнат қилиш, масалан, пиёз ўтқазиш, уруғлар сепиш, 
ўсимликларни қаламча қилиб ўтқазиш, шунингдек совғалар тайёрлаш ана 
шундай меҳнат турларидан бўлиши мумкин. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish