Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

КИЧИК 
ВА 
ЎРТА 
ЁШДАГИ 
БОЛАЛАРНИНГ 
ЎЙИНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Тарбиячи болаларда ўйнаш кўникмасини таркиб топтиради (дастлаб 
якка тарзда, сўнгра бошқа болалар билан бирга ўйнатиб), ўйинлардан 
болаларни сенсор, маънан, жисмонан ўстириш учун фойдаланади. 
Илк болалик чоғларида буюмдан фойдаланиш, манипулятив фаолият 
билан ўйин ўртасида ҳали унчалик фарқ бўлмайди. Бола уч ёшга қадам 
қўйганида унинг фаолиятида ўйин аста-секин, тарбиячи раҳбарлигида кўзга 
ташланади. Дастлаб болалар ўйинларининг ҳар хил турлари (сюжетли-
ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинлар, қурилиш материалларидан 
41
Сенсор тарбия -


90 
фойдаланиб ўйналадиган ўйинлар, ҳаракатли, дидактик ўйинлар) яққол кўзга 
ташланадиган хусусиятга эга бўлмайди. 
Тарбиячи болалар билан ҳар хил ўйинлар ташкил этиб, уларда тобора 
мураккаброқ ўйин кўникмаларини таркиб топтира боради. 
Сюжетли-ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинлар 
Сюжетли-ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйин болалар ўйин 
фаолиятининг шаклладан биридир. Биринчи кичик гуруҳда тарбиячи болага 
унинг учун таниш бўлган, қўғирчоқ ёки айиқчани «овқатлантириш», уларга 
«сув бериш», уларни «аллалаш»ни ўргатади. Тарбиячи бу ишларни болага 
қилиб кўрсатади. Масалан, «Рухшона ухламоқчи. Мен ҳозир уни кўрпага 
ўрайман, кейин аллалайман»,— дейди тарбиячи ва қўғирчоқни болага 
беради. Қўпинча қилинадиган ишни шу тарзда кўрсатиш ва шундай қилишни 
таклиф этиш боланинг тарбиячи таклиф қилган ўйинга киришиб кетиши учун 
кифоя қилади. Лекин ўйин ҳаракатларини такрор кўрсатишда бола қийналиб 
қоладиган ҳоллар ҳам учрайди, шунда унга ёрдамлашиш лозим. Бу ёрдам 
ўйин ҳаракатларини бола билан биргаликда бажаришдан иборат. Масалан 
тарбиячи болага қўғирчоқни қандай «овқатлантириш» кераклигини 
кўрсатади. Бола ҳаракатни такрорлашда қийналади. Тарбиячи қошиқни қўлга 
олиб, болага узатади ва бундай дейди: «Кел, Умарни биргалашиб 
овқатлантирамиз. Қара, у қандай овқатланаяпти». Шу тариқа болага 
ёрдамлашиб, ишни у билан биргаликда бажаради. 
Уч ёшга қадам қўйган болалар учун иштирок этувчилари унча кўп 
бўлмаган (бир-икки киши), оддий буюмлар билан бажариладиган, 
қийнамайдиган сюжетлар танлаб олиниши лозим. Бу сюжетларни 
тарбиячининг ўзи ўйлаб топиши ва улар тахминан бундай бўлиши мумкин: 
«Феруза онаси билан сайрдан уйга қайтишди. Қизчанинг овқатлангиси келиб 
қолди, онаси ширгурунч пишириб, ликопчага солиб, унинг олдига қўйди, 
қизининг олдига сочиқ тутиб, овқатлантирди» ёки «Билол бетоб бўлиб қолди, 
доктор келди ва уни даволай бошлади, иссиғини ўлчади. Танянинг ҳарорати 
баланд эди, трубкача билан унинг қандай нафас олаётганини эшитиб кўрди 
ва дори берди».
Ўйинлар сюжетларини яратишда ўзбек халқ эртакларидан, замонавий 
ҳаётий 
вазиятлардан, 
интернет 
тармоқларида 
бериб 
бориладиган 
материаллардан фойдаланса бўлади. Адабий асарлар (халқ эртаклари, 
шеърлар, кичикроқ ҳикоялар) айниқса мактабгача тарбия ёшидаги кичик 


91 
болаларнинг сюжетли-ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинларини ташкил 
этишни осонлаштиради. Ўйин сюжети олдиндан маълум бўлиб, унда 
иштирок этувчилар, қилинадиган ҳаракатлар тартиби, унда иштирок 
этувчиларнинг ўзаро муносабатлари белгилаб қўйилган бўлса, болаларнинг 
вазиятни таҳлил қилишларига, қандай ҳаракат ёки хатти-ҳаракат унга олиб 
боришини аниқлаб ўтиришларига, ўйинда шерикларининг ҳаракатларини 
ҳисобга олишларига зарурат қолмайди.
Адабий асарлар асос қилиб олинадиган сюжетли—ролларга бўлиниб 
ўйналадиган ўйинлар дастлаб тарбиячининг ташаббуси билан ташкил 
этилади. Тарбиячи онабоши ролини ўз зиммасига олади. Кейинроқ бориб 
болалар 
ўз 
ўйинларида 
севимли 
эртаклар, 
ҳикоялардан 
ўзлари 
фойдаланадилар. 
Болага у ёки бошқа ўйинчоқларни қандай ўйнаш мумкинлигини айтиб 
беришгина эмас, балки уларни қандай ўйнаш кераклигини албатта кўрсатиш, 
яъни болалар кўз ўнгида ўйинчоқларни ўйнаб кўрсатиш ҳам зарур: 
Масалан, ўйинчоқни қўлида ушлаб ва у билан нима қилиш кераклигини 
билмай турган болага тарбиячи бундай деб таклиф қилади. «Сардоржон, 
сенинг қуёнчангни ўйнасам майлими? Сен қараб турасан. Қандай яхши 
қуёнча-я. Ҳозир унга сабзи бераман. Қуёнча сабзини еяқол. Қуёнчанинг 
ухлайдиган вақт бўлди. Мен уни аллалаб, қўшиқ айтиб бераман. Ухлаб 
бўлдингми—турақол, қуёнча, энди Сардоржон сен билан ўйнайди. У ҳам 
сенга сабзи беради». Одатда болалар кўрсатилган намунани бошдан-оёқ 
такрорлаб ўтирмайдилар, балки ундан қандайдир элементларни оладилар ёки 
кўрсатилган нарсага ўзлариникини қўшимча қиладилар. Ўйиннинг бу 
намунаси ўйин ҳаракатларини, ифодали ҳаракатларни ўзлаштириб олишда 
жуда муҳимдир. Тарбиячи бундай фаолиятни ташкил қилаётган вақтида 
болаларнинг мустақил ўйнай олишлари учун уларга талаб қилинган 
миқдорда зарур ўйинчоқларни бериши лозим. 
Болаларнинг ташаббуси билан юзага келадиган ўйинларда, одатда, 
катталар билан биргаликда қилинган ишда ҳосил бўл- ган кўникмалар акс 
этади. Тарбиячи бошланган ўйинни авж олдириш ва давом эттиришда 


92 
болаларга кўмаклашиши керак. Акс ҳолда ўйин ё тезда барҳам топади, ёки 
бир ўйинчоқ билан бажариладиган бир хил ҳаракатларга айланиб қолади. 
Бундай ҳолларда ўйинчоқни яна қандай ўйнаш мумкинлигини ўйин 
формасида эслатиб ўтиш мумкин. Масалан, бир қизча қўғирчоқ ўйнаётиб, 
ҳамиша уни овқатлантиради. Шунда тарбиячи бундай дейди: «Қизчанг 
овқатланиб бўлдими? Сен уни жуда яхши овқатлантирдинг. Энди у билан 
бирга ўйнаб келамиз. Қел, пальтосини кийдирамиз. Ана энди у иссиққина 
бўлди, сайрга чиқсак бўлади». 
Уч ёшга қадам қўйган болалар тарбиячи кўрсатиб берган ҳаракатларни 
ҳамиша ҳам бир ўйинчоқдан иккинчисига мустақил равишда ўтказа 
олмайдилар. Масалан, тарбиячи айиқчани «даволаган» бўлса, болалар ҳам 
фақат айиқчани «даволайдилар». Бундай ҳолларда худди шундай 
ҳаракатларни бажариш мумкин бўлган (энди қўғирчоқни, қуёнчани «даво- 
лаш» ва ҳоказо) бошқа ўйинларни таклиф этиш яхши натижа беради. 
Ўйинлар болаларда меҳрибонлик, ҳамдардлик, дўстлик каби юксак 
маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялашнинг билвосита методи бўлиб 
хизмат қилади. 
Мактабгача тарбия ёшидаги кичик болаларнинг бир буюм билан бир 
қанча ўйин ҳаракатларини бажара олишлари, шунингдек, таниш 
ҳаракатларни бир буюмдан бошқасига ўтказа олишлари муҳимдир.
Уч ёшга қадам қўйган болаларни теварак-атроф бнлан уюшган ҳолда 
таништириш ўйинларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. 
Теварак-атроф билан таништиришда болаларнинг диққат-эътиборини асосан 
буюмга ва у билан қилиннадиган ишларга жалб этиш керак. Масалан, 
кузатишлар уйда ойисининг дастурхонни қандай тузашини, кийимларни 
қандай дазмоллашини, шофёрнинг машинани қандай ҳайдашини ва 
ҳоказоларни кузатиш характерида бўлиши мумкин. Агар кузатишдан кейин 
болалар кўрган нарсаларини ўйинга мустақил равишда кўчиришда 
қийналсалар, тарбиячи бу ҳаракатларни қайси ўйинчоқлар билан қандай 
бажариш мумкинлигини кўрсатиб бериши лозим. 


93 
Мактабгача тарбия ёшидаги кичик болаларнинг мустақил ўйинларини 
бошқа воситалар билан бирга қўшган ҳолда ривожлантиришда ўйинчоқларни 
танлаш ва тўғри жойлаштириш катта роль ўйнайди. Ўйинчоқ кичкинтойларга 
ўйин ҳаракатларини бажариш ва уларни унча мураккаб бўлмаган сюжетда 
бирлаштиришга ёрдам беради.
Мактабгача тарбия ёшидаги кичик болаларда ўйин кўпинча уларнинг 
кўзлари тушган ўйинчоққа боғлиқ бўлади. Кичкинтойларнинг сюжетли-
ролларга бўлиниб ўйнайдиган ўйинлари учун «боқиш», аравачаларда олиб 
юриш, «даволаш» ва ҳоказолар қилиш қулай бўлган йирик қўғирчоқлар, 
айиқчалар, қуёнчалар зарур. Ана шу йирик қўғирчоқлар учун уларга мос 
келадиган «мебель»— столлар, каравотлар танлаб олиш лозим. Уйин 
шароитини яратиш учун болалар мебелидан (стол ва стуллардан) 
фойдаланиш мумкин. Ўйинчоқ идиш-товоқлар ҳам каттароқ бўлиши керак, 
шунда 
болаларнинг 
ундан 
фойдаланишлари 
қулайроқ 
бўлади. 
Қўғирчоқларнинг катта-кичиклиги уларни кўрпага ўраш, ётқизиб 
чўмилтириш ва ҳоказолар қилиш учун қулай бўлиши лозим. Гуруҳларда 
ўйинчоқ ванналар, дазмоллар, плиталар, «сартарошхона-сартарошхона» 
ўйинлари учун атрибутлар: деворга ўрнатилган ойна, стол, тароқ, сочиқ, 
пластмассадан ясалган қайчилар, «доктор-доктор» ўйнаш учун оқ халат, 
градусник, фонендоскоп ва ҳоказолар бўлгани маъқул.
Ҳозир мамлакатимизда супермаркетлар тармоғи кенг ривожланган. 
Уларда болалар ўйинчоқлари бўлимлари ҳам бор. Уларда турли касбларга 
мўлжалланган, масалан, “Қурувчи”, «Доктор Айболит», «Кичик сардарош» 
каби ўйинчоқ асбоб-ускунаар ҳам сотилади. Улардан самарали фойдаланиш 
мумкин. 
Гуруҳда йирик ва ўртача катта-кичикликдаги автомашиналар (яхшиси 
тахтадан ясалган автомашиналар), аравачалар ва ҳоказолар бўлиши лозим. 
Уйинчоқ тўпламларини фойдаланиш учун қулай қилиб жойлаштириш 
муҳимдир. Болаларга кичикроқ-кичикроқ гуруҳларга ажралиб ўйнаш 
имконини 
бериш 
учун 
ўйинчоқлар 
хонанинг 
турли 
ерларига 
жойлаштирилиши керак. Масалан, қўғирчоқлар хонаси ва ошхонани, 
қурилиш материали ҳамда машиналарни бир-биридан узоқ қилиб 
жойлаштириш яхши натижа бермайди. 


94 
Дастлаб болалар учун ўйин шароитини тарбиячи яратади, сўнгра у ўйин 
учун тўла шароит яратишни жузъий шароит яратиш билан алмаштиради: 
стол устига қошиқ ёки тарелка қўйишни «унутади» ва уларга ўйин учун 
зарур буюмни мустақил равишда танлашни таклиф этади. Бундай «унутиб 
қўйиладиган» буюмлар тобора кўпайиб боради. Дастлабки вақтларда қайси 
ўйинчоқларнинг етишмаётганлигини ва уларни қаердан олиш мумкинлигини 
болаларга айтиб туриш лозим.
Уч ёшга қадам қўйган болаларнинг ўйинларини ташкил этиш пайтида 
программа вазифалардан бири «бир-бирига халақит бермасдан, ёнма-ён 
туриб ўйнаш кўникмасини тарбиялаш, болаларни ёнма-ён туриб ўйналадиган 
ўйиндан биргаликда ўйнала- диган ўйиннинг жуда оддий формаларига аста-
секин ўтказишдир». «Ёнма-ён туриб ўйнаш» кўникмасини тарбиялаш 
пайтида болаларни ўртоқларига нисбатан дўстона муносабатда бўлишга, 
ўртоғининг қўлидан ўйинчоқни тортиб олмасликка, қурилиш- ларни 
бузмасликка ўргатилади. Тарбиячи болаларнинг ўзаро муносабатларига 
ниҳоятда диққат-эътибор билан қараши, бу ёшда болалар ўртасида ўзаро 
муносабатлар таркиб топа бошла- шини унутмаслиги керак. Тарбиячи 
болаларнинг ўйинларида ўзи ҳам иштирок этиб, бир-бирига бўлган яхши ва 
ёмон хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш ҳамда қоралаш йўли билан 
болаларни бошқариб ва йўлга солиб бориши лозим.
Мактабгача тарбия ёшидаги кичик болаларнинг ўзаро муносабатларини 
ўз ҳолига ташлаб қўйиш ярамайди. Чунки бу ёшдаги болалар ўзлари билан 
ўйнаётган ўртоқларига ҳамиша ҳам ўз хатти-ҳаракатларини тушунтириб бера 
олмайдилар, мустақил равишда бир-бирлари билан келишиб ололмайдилар. 
Бу нарса кўпинча болаларнинг ўзлари ҳал қила олмайдиган жанжалларга 
сабаб бўлади. Тарбиячи дастлабки вақтларда кичкинтойларнинг биргаликда 
ўйнайдиган ўйинларида қатнашиши зарур. Тарбиячи ўйинда қатнашаётиб, 
ўзаро қандай келишиш, ролларни қандай тақсимлаш кераклигини айтиб 
туради. 


95 
Тарбиячи болаларнинг биргаликда ўйнайдиган ўйинларини ташкил 
қилар экан, дастлаб ўз зиммасига шундай роль оладики, бу роль воситасида 
болаларнинг ҳаракатларини йўлга қўйиш анча осон бўлади. Масалан, у 
болалар билан «магазин-магазин» ўйнаётганида дастлаб сотувчи, «поезд-
поезд» ўйнаётганида эса—машинист бўлади. 
Уч ёшга қадам- қўйган болалар билан сюжетли ўйин ташкил этаётган 
пайтда тарбиячи таклиф қилган, ё тарбиячининг бола- лар билан бирга 
ўйнайдиган, ёхуд болаларнинг ўзлари муста- қил ўйнайдиган сюжет 
асосидаги фаолият асосий ўрин тутади. 
Тўрт ёшга қадам қўйганда болаларнинг ўйлаган мақсади асосида иш 
тутишга ўтказиш зарур (кўпинча бу иш болалар уч ёшга тўлай деб қолган 
пайтда қилинади); бунда оддийгина сюжет туза олиш, ўйинда ўз ролини 
аниклай билиш марказий уринда туради.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish