Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯДА ЎЙИНЛАРНИНГ



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯДА ЎЙИНЛАРНИНГ 
РОЛИ 
Мактабгача тарбия ёшида ўйин боланинг жисмоний ва маънавий 
камолоти учун муҳим аҳамиятга эга. Ўйин болалар боғчасининг таълим-
тарбиявий ишида алоҳида ўрин тутади. Бу ўйин пайтида боланинг катталарга 
бевосита боғлиқ бўлмаслиги, кўпроқ мустақилликка эга бўлиши билан 
белгиланади. 
Ўйинга болалар ўз хоҳишлари билан уюшадилар, мустақил иш 
кўрадилар, ўз ниятларини амалга оширадилар. 
Масалан, ўқув фаолиятида тарбиячи машғулотлар мавзуси ва 
мазмунини белгилайди, бир стол атрофида кимнинг ким билан ўтиришини, 
умумий топшириқни кимнинг ким билан биргаликда бажаришини 
аниқлайди. Ўйинда эса бошқача—бу ерда бола кўп нарсани ўзи белгилай 
олади. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар ўйинларининг мустақиллик 
характерини эътироф этнш тарбиячини ўйинларга раҳбарлик қилишдан озод 
этмайди. Болалар ўйинда дарҳол мустақилликка эришмайдилар. Улар беш 
ёшга қадам қўйганларидан кейингина фаолиятнинг ўйин усулларини 
эгаллайдилар, бу усуллардан бемалол мустақиллик билан фойдалана 
бошлайдилар. Тарбиячи кичкинтойларнинг ўйинларида фаол иштирок 
этиши, уларга ўйнашни «ўргатиши» керак. 


89 
Мактабгача тарбия ёшидаги катта болаларнинг ўйинларига раҳбарлик 
қилиш кичкинтойларнинг ўйинларига бошчилик қилишдан фарқ қилади. 
Бошқа восита ва методларни талаб этади, болаларнинг ортиб бораётган 
мустақилликларини, 
ўйнаётган 
болалар 
жамоасининг 
кучлари 
ва 
имкониятларини ҳисобга олиш зарур. Ўйинларнинг ҳар хил турларида 
болалар жисмоний ва психик жиҳатдан тараққий этадилар. 
Ҳозирги замон мактабгача тарбия педагогикасида ўйинга болалар 
ҳаётини йўлга қўйиш шакли деб қаралади. Уйин ёрдамида болалар ўртасида 
муайян муносабатлар юзага келади. Ўйин тарбиянинг ҳамма шаклларидан 
устунлик қилади, чунки у худди болаларнинг бутун ҳаётини, шахсий 
фаоллигини, мустақиллигини намоён қилиш имкониятини беради. 
Педагог ўйинни бошқариб, ундан тарбия мақсадларида фойдаланишни 
ўрганиши зарур. Ана шунда тарбиячи ўйинда болалар ҳаётини йўлга қўйиб, 
бошқариб, ўйиндан болалар хулқ-атворининг ижтимоий сифатларини таркиб 
топтиришда фойдалана олади. 
Ўйиндан тарбия мақсадларида қандай фойдаланиш мумкин? 
Биринчидан, ундан болаларни жисмонан ўстириш, болалар боғчасида 
ижобий эмоционал муҳит яратишда; 
Иккинчидан, ўйиндан сенсор тарбия
41
воситаси сифатида, маънавий 
тафаккур, нутқ, хаёл, хотирани тараққий эттириш, теварак-атрофдаги ҳаёт 
ҳақидаги тасаввурларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашда; 
Учинчидан, ўйиндан болаларда ижтимоий хулқ-атвор малакалари тар- 
биялашда фойдаланиш мумкин. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish