Тарбиячи - мураббий
Болани тарбиялаш—узоқ давом этадиган жараён. Тарбиячилар бу ишни
болалар боғчасида барча ёш гуруҳларида боланинг бутун ҳаёти давомида
ўйлаб ва изчил амалга оширадилар. Тарбиячидан изчил таълим-тарбиявий
таъсир кўрсатиш талаб этилади. Тарбиячи қайси ёш гуруҳида ишлашидан
қатъий назар, у болалар ҳаётини яхши билиши ва тушуниши, болаларнинг
қизиқишларини кўриши ҳамда уларни усталик билан бошқариши керак.
84
Тарбиячи болаларнинг гаплашишга, муомала қилиш эҳтиёжига
лоқайдлик билан қарамаслиги керак. У суҳбатлашиш учун гуруҳ билан ҳам,
ҳар бир бола билан ҳам гаплашиш учун ҳамиша вақт топиши лозим. Болалар
тарбиячининг ўзларига муносабатини ҳамиша аниқ ҳис қиладилар. Улар ўз
вазифасини
кундалик
тартибни бажариш юзасидан
топшириқлар
беришдангина иборат қилиб қўядиган тарбиячи билан ўз фикрларини,
таассуротини ҳеч вақт ўртоқлашмайдилар.
Болалар тарбиячини яқин дўст, улар билан
бир қизиқиш билан яшай оладиган мураббий деб
билишлари керак.
Мактабгача
тарбия
ёшидаги
болалар
ноҳақликка нисбатан жуда сезгир бўладилар.
Шунинг учун уларга ўз ғазабини сочиш ярамайди. Ранжитиш, қўполликка
болалар кўпинча гапга қулоқ солмаслик ва тўполон билан жавоб берадилар.
Боладаги қўполлик, қулоқсизлик унда характер салбий сифатларининг
пайдо бўлишига олиб келади. Характерни тарбиялашнинг энг асосий
шартларидан бири - талабларнинг аниқлиги ҳамда боланинг ўз кучи ва
имкониятларига бўлган ишончдир. Бола шахсининг камол топиши учун
унинг ўз кучига ишонмаслигидек ҳеч қандай хавфлироқ нарса йўқ. Бундай
ишончсизлик одатда катта ёшдаги кишилар болага латта, ландовур, ҳеч
нарсани эплай олмайди, деб кўп гапиришлари оқибатида пайдо бўлади.
Болада ўз-ўзига, ўз имкониятларига ишончсизликни тарбиялаш -таълим-
тарбиявий ишда йўл қўйиладиган энг ёмон нуқсондир.
Тарбиячи боладаги ижобий фазилатларни топа олиши ва улардан
болаларни тарбиялашда фойдаланиши керак. У боланинг иродавий куч-
ғайратини усталик билаи рағбатлантириб туриш, унга ўз вақтида ўз
маслаҳати ва иши билан ёрдамлашиши, ўз имкониятларини билиб олишида
кўмаклашиши лозим.
Педагог болаларни яхши тарбиялаши учун уларнинг камол топиш
жараёнларини ўрганиши даркор.
Тарбиявий ишнинг методлари машғулотлар методларидан фарқ қилади.
Улар ниҳоятда хилма-хил бўлиб, боланинг хусусиятларига, тарбиячининг
педагогик маҳорати ва ижодий ишлай олишига боғлиқдир.
Тарбиячи болаларни теварак-атрофдаги ҳаёт воқеалари билан
таништираётиб, уларга бадиий адабиёт асарларини ўқиб бераётиб, уларда
баҳолаш муносабатини, яъни кўрган, эшнтган нарсаларини баҳолаш, ижобий
хулқ-атвор намуналарини ўзлаштириш кўникмасини ҳосил қилади.
85
Тушунтириш ва ишонтиришлар болани жўрттага хафа қиладиган тарзда
айтилмаслиги, улар қисқа ҳамда ўринли бўлиши кераклигини унутмаслик
лозим.
Тарбиячининг
болаларда
ахлоқий
хатти-ҳаракатларни
машқ
қилдираётгани сезилмаслиги, болаларнинг қаршилигига учрамаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |